"Агробанк" атб нинг ташкилий-ҳуқуқий асослари


-расм. “Агробанк” АТБ Фарғона вилояти Данғара филиалининг кўрсатилган хизматларни тармоқ таркиби3



Download 317,06 Kb.
bet3/15
Sana03.03.2022
Hajmi317,06 Kb.
#480533
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
НАМУНА БАНК бўйича

1-расм. “Агробанк” АТБ Фарғона вилояти Данғара филиалининг кўрсатилган хизматларни тармоқ таркиби3
Банк филиали томонидан 2017 йил давомида 1337 та мижозга хизмат курсатилиб, шундан 355 таси фермер хўжаликлари, 52 таси дехқон хўжаликлари, 3 таси қурилиш ташкилотлари, 34 таси савдо ташкилотлари, 4 таси транспорт корхоналари, 4 таси саноат корхоналари, 542 таси кичик корхоналар, 343 таси юридик макомига эга булмаган тадбиркорлар субъектларига тугри келади.
2. “Агробанк” АТБ Фарғона вилояти Данғара туман филиалида кредитлашнинг хуқуқий-меъёрий асослари
Тижорат банклари ўзлариннинг кредит сиёсатини ишлаб чиқиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Марказий банк томонидан “Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги (давлат рўйхати: №905 22.03.2000) Низом кўрсатмаларига амал қилишлари лозим.Мазкур низомга асосан тижорат банклари кредит сиёсатини алохида хужжат сифатида ишлаб чиқилади ва банк кенгаши томонидан тасдиқланади дея эътироф этилган ва кредит сиёсатини ишлаб чиқишда, қандай талабларга риоя қилишлари, кредит сиёсатининг қабул қилиш жараёни ҳамда кредит сиёсатининг тўғри юритилиши устидан назоратни кимлар амалга ошириши ва кредит сиёсатини амалга оширишда йўл қўйилган камичилик ва хатоларга кимлар жавоб беришлари аниқ равшан белгилаб қўйилган.Шунинг учун хам тижорат банклари кредит сиёсати ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг “Марказий банк тўғрисидаги” қонуни ва мазкур низом талабларига риоя қилишлари лозим.Чунки марказий банк қонун хужжатларига асосан банклар банки хисобланар экан у тижорат банкларининг самарали ва қонун хужжатлари асосан фаолият юритиши устидан назоратни амалга оширади, агарда банклар томонидан белгиланган тегишли қонун хужжатлари, марказий банк ҳамда бошқа банк фаолиятини назорат қилувчи органлар томонидан қўйилган қонуний талаблар бузилганган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг “Марказий банк тўғрисида”ги қонунининг 53-моддасида келтирилган жазо санксия чораларини қўллаши хаттоки Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасига асосан банк фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензияни чақириб олиши мумкин.Бу ўз навбатида ушбу қонуннинг кредит сиёсатини қабул қилиш ва амалга оширишда мухим хужжатлардан бири эканлигини билдиради.
Ўзбекистон Респубилкасининг “Банклар ва банк фаолияти” тўғрисидаги қонунинининг 3-моддасида тижорат банкларига “кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш” банк операциялари қаторига киритилган ва улар бу фаолиятни ўз мажбуриятлари ва ваколотлари доирасида марказий банкнинг умумтавсифдаги кўрсаткичлари асосида беришга ваколатли эканлиги белгиланган. Қонун тижорат банкларининг кредит сиёсатини ишлаб чиқишда асосий хуқуқий манбалардан биридир.Чунки ушбу қонун тижорат банкларининг фаъолият юритиши учун зарур бўлган кўрсаткичлар, жумладан уларнинг оператцияларининг тури, уставлари, устав капитали, банкларнинг кредит стафкалари ва воситачилик хақини белгилашда мустақиллиги, банкларнинг хуқуқ ва мажбуриятлари хақида умумий тавсиф берувчи қонун хисобланади.
Банкларни кредитлаш сиёсати Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан 2000 йил 22 февралдаги 429-сон билан тасдиқланган “Тижорат банклари кредит сиёсатига нисбатан қўйиладиган талаблар тўғрисида низом” талаблари доирасида амалга оширилади. Низомда “кредит сиёсатининг мақсади ва стратегиялари”, “кредит берувчилар ва бўлинмаларнинг ваколатлари”, “Кредитлаш турлари”, “Кредит концентрациялари”, “Кредит тўлов шартлари”, “молиявий ахборот ва қарздорликлар”, “гаров таъминоти ва унинг шартлари”, “маниторинги шартлари”, “фоиз ставкалари”, “алоқадо томонилар ҳаракатлари”, “жавобгарлик”, “кредит портфели аудити” каби масалалардаги муносабатларни қонуний асослари белгилаб берилган.
Мавжуд шарт шароитлар ва қонун хужжатларидан келиб чиққан холда тузилган кредит сиёсатига асосан тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар туфайли иқтисодиёт кундан – кунга ривожланиб боради,ва шунга мос равишда ахолининг турмуш даражаси хам юксалиб бораверади.
Мамлакатимиз тижорат банклари томонидан йилнинг бошида ўз тегишли қонуний хужжатларга таянган холда кредитлаш сиёсатининг асосий йўналишлари ишлаб чиқилади.
“Агробанк” ўз фаолияти давомида асосий урғуни иқтисодиётнинг аграр секторини молиялаштириш, ахолини бўш пул маблағларини банк пул маблағларига жалб қилиш ва банк хизмат турлари ҳамда мижоз сонини кўпайтириш, банкнинг белгиланган бизнес режаси ва бюджетининг асосий параметрларини бажаришга қаратилган.
Кредит беришда мижозлар билан шартнома тузилади. Шартноманинг айрим бандлари банкларнинг кредити олган корхоналарни етарли даражада назорат қила олиш имконият яратиб бериш билан бирга, кредит рискларини камайтириш чораларини белгилаб беради.
Масалан. шартноманинг 4- бандида “ ҚАРЗ ОЛУВЧИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ” асосланади. Унда мазкур шартномада кўрсатилган шартларда, миқдор ва муддатларда кредит олиш, кредитдан фойдаланиш бўйича “БАНК”дан ахборот олиши, ссуда бўйича қарзни муддатдан олдин қайтариши, “БАНК”ни ушбу шартнома бўйича кредитни қайтариш муддати келгунча 10 (ўн) кун олдин огоҳлантириб, қарзни тўлиқ қоплаб шартномани муддатидан олдин бекор қилиши, шартнома бекор қилинишидан олдин “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” банк ссудалари бўйича қарзни ва улардан фойдаланганлиги учун ҳисоблаб ёзилган фоизларни муддатидан олдин қайтариши каби хуқуқий асослар келтирилган.
Шартноманинг бешинчи банди эса ўз навбатида қарз берувчи яъни банкнинг кредит амалиёти бўйича хуқуқлари акс эттирилади. Жумладан “БАНК” кредитлаш жараёнида берилган кредитларга тааллуқли масалалар бўйича бухгалтерия ва статистика ҳисоботларини олиш ҳамда таҳлил қилиш, кредитдан мақсадли фойдаланишни текшириш, шартноманинг, назарда тутилган шартларда “ҚАРЗ ОЛУВЧИ” томонидан бажарилмаганда кредит беришни рад этиши, кредитни қайтариш графигига риоя этмаганда, ўз мажбуриятларини бажармаганда ва кредитни мақсадга номувофиқ ишлатганда, унинг молиявий аҳволи ёмонлашганда ноликвид балансга эга бўлганда, бухгалтерия ҳисоб-китоб тартиблари бузилган тақдирда, берилган кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиши, марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасига боғлиқ ҳолда “ҚАРЗ ОЛУВЧИ”ни хабар қилиб, кредитдан фойдаланиш фоизларини ўзгартириши (бундай холат савдо кредитлаш жараёнида кам кузатилади), қарзни тўлаш муддати белгиланган кундан ошиб кетганда савдо корхонаси тмонидан “БАНК”ка кредитни қоплаш учун гаровга қўйилган мол-мулкни шартномага асосан олиб қўйиш ва сотиш, кафолат ёки кафиллик билан таъминланган мажбуриятларни суд тартибида реализация қилиш каби хуқуқий меъёрлар ўрнатилади.
Шартноманинг олтинчи банди эса махсус шартлардан иборат бўлиб, унда кредит олйвчи ва берувчиларнинг ўзаро иш фаолиятларини юритишнинг аниқ усуллари белгилаб берилади. Биз тахлил этаётган шартномада эса улар қуйидагилардан ташқи топган:
-белгиланган кредит учун фоизларни ҳисоби, ва қарз суммаси тўлиқ қайтарилгунга қадар фоизлар ҳисоби ва уларнинг тўлашнинг муддатлари;
- кредит фоизларини тшловларнинг шакли (масалан нақд пул)
-белгиланган фоиз ставкалари ва уларнинг ўзгариш холатлари, қайтариш шартлари ва тегишли масалаларни амалга ошириш муддатлари акс эттирилган.
Шартноманинг 7-банди “ТОМОНЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ
ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ” бўлиб Унда шартнома шартларига амал қилишининг қонуний асослари ва уларнибузиш холатлари ва уларнинг натижалари аниқ белгиланган бўлади.
Кредит берувч ва олйвчиларнинг шартнома шартларини бузилиш натижалари тарафларнинг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига ва амалдаги қонунчиликка асосан белгилаб берилиши шартномада назарда тутилган.
Шартноманинг яна бир энг мухим шартларидан бири жарималарнинг тури, миқдори, ундириб олиш шаклари ва ундаги муносбатлар, жаримиаларининг миқдори аниқ кўрсатиб ўтилган бўладию. Кридит олувчи в берувчи ўртасидаги муосабатлар бузилган тақдирда Хўжалик суди томонидан кўриб чиқилиши белгилаб берилган.
Шартноманинг 8-бандида эса шартноманинг амал қилиши, кучга кириши, муддати довомийлиги каби масалалар ўрин олган.
Шартномаларнинг охирги банди эса одатда кредит олувчи ва савдо корхоналарнинг реквизитлари, келувлари акс эттирилади.
Кредит олиш шартномаларини тузишгач бўлган даврда кредит олувчи банкка барча хужжатларни назорат қилиши белгилаб берилган. Ана шу хужжатларнинг асосийси савдо корхонасининг бизнес режаси хисобланади.
Банкнинг инвестицион фаоллигини янада ошириш максадида иктисодиётни реал сектори корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлашга алохида эътибор қаратилиб, иқтисодий тармоқларга жами ажратилган кредитлар микдори 24902.0 млн. сўмни ташкил этиб, йил якуни бўйича банк кредит портфели 15186.2 млн. сўмни ташкил қилиб, 2016 йилга нисбатан 86,4 фоизга ўсган.
2017 йилда кредит қўйилмалари 15186,2 млн.сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 2513,0 млн сўмга ёки 86,4 фоизга ортди.
Кредит куйилмаларининг 6902,0 млн сумини қисқа муддатли кредитлар; 8284,2 млн. сумини узоқ муддатли кредитлар ташкил этди.
Хисобот йили якуни буйича кредит куйилмаларининг 5862,6 млн. суми кишлок хужалик корхоналарига; 4375,2 млн. суми моддий техника таминоти корхоналарига; 1905,6 млн. суми саноат корхоналарига; 772,5 млн суми савдо ва умумий овкатланиш корхоналарига ва 2270,3 млн суми иктисодиётнинг бошка тармокларига йуналтирилган кредитлар колдигидан иборат.
Банк филиали томонидан жами 19474 дона пластик карточкалар муомалага чикарилган. Ушбу пластик карточкаларнинг турли сохаларда фаолият курсатаётган ташкилот ва корхоналарнинг ишчи ва ходимларига иш хаки лойихасида таркатилган пластик карточкаларни ташкил этиб, бундан бюджет ташкилотларининг улуши 13850 дона,бюджетдан ташкари ташкилотлар улуши 3277 дона ва нафакахурлар 2347 донани ташкил этади.


Download 317,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish