314 Шунингдек, ҳозирда АҚШ да 10 дан ортиқ тармоқлараро давлат
дастурлари амал қилади. Кейинги йилларда Америкада энг нуфузли давлат
дастурларидан бири бу “нархларни қўллаб-қувватлаш” давлат дастури бўлиб,
ушбу дастур учун ажратилган молиявий маблағнинг 70 фоизини товар
маҳсулотлари ҳажми 100 минг доллардан ортиқ бўлган фермер хўжаликлари
томонидан ўзлаштирилади. Миллий иқтисодиёт самарадорлигини оширишда
давлат институтлари фаолиятини оқилона ташкил этиш давлатнинг энг
асосий вазифаларидан саналади.
Давлатнинг саноат сиёсати шу жумладан агросаноат мажмуини давлат
ва ҳудудлар миқёсида тизимлаштириш учун ушбу тармоқларда фаолият
юритаётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳуқуқий
меъёрий асосларини шакллантириш ва мунтазам равишда такомиллаштириб
бориш талаб этилади.
Республикамизда ҳам агросаноат мажмуасида қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва сотиш тизимида кооперация ва
интеграцион жараёнларни ривожлантириш, мажмуа тизимида таркибий
ўзгаришларни амалга ошириш орқали қайта ишлаш саноатини кластер
ёндашуви асосида ташкил этишнинг ҳуқуқий ва меъёрий асослари тўлиқ
шаклланмаган дейиш мумкин.
Фикримизча ишлаб чиқиладаиган меъёрий ва ҳуқуқий харажатларда
агросаноат мажмуасида замонавий ишлаб чиқариш, ташкилий-иқтисодий ва
молиявий муносабатларни ўрнатиш асосида агросаноат интеграциясининг
замонавий кўриниши бўлган саноат кластерлари ва унинг таркибига
киритилган бозор субъектларини дастлабки босқичларда давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш масалаларига жиддий эътибор қаратиш лозим бўлади.
Илмий ва амалий манбаларга кўра агросаноат мажмуаси тизимидаги
интеграцион
тузилмалар
таркибида
хусусан
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларини қайта ишлаш саноати соҳасида кластерларни ташкил этишда
давлат томонидан қўллаб қувватлаш жараёнларига комплекс тарзда ёндашув
мақсадга мувофиқдир.
Шунингдек
ривожланган
хорижий
давлатларда
агросаноат
кластерларида ташкилий ва ўзаро муносабатлар доирасида қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган
агросаноат кластерлари таркибига киритилган тадбиркорлик субъектлари
ўртасида ўзаро ташкилий ва иқтисодий алоқаларни оқилона ва самарали
ташкил этишга катта эътибор қаратилади.
Умуман кластер ичидаги ўзаро муносабатларни икки ёндашув нуқтаи
назаридан тафсифлаш мумкин биринчи ёндашувда бизнес жараёнларини
ташкил этиш бўлса, иккинчи ёндашув сифатида ижтимоий муносабатларни
қайд этиш мумкин. Бунда ҳар иккала ёндашув ҳам ташкилий ва таркибий
жиҳатдан ўзига хос жиҳатларга эга.
Биринчи ёндашувда қўйилган мақсадга эришиш учун тадбиркорлик
субъектларининг биргаликдаги ҳаракатларини, яъни бизнес жараёнларини