3
К И Р И Ш С Ў З И
Ассалому алайкум ҳурматли анжуман қатнашчилари!
Барчамизга маълумки, бугунги кунда республика аграр иқтисодиётини
модернизациялаш ва диверсификациялаш жараёнлари жадал суръатларда амалга
оширилмоқда. Аграр тармоқ иқтисодий салоҳиятини оширишда замонавий
агротехнологияларни изчиллик билан жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.
Бозор муносабатлари шароитида қишлоқ хўжалигида инновацион ишланмаларни
жорий этишда бир қатор масалалар етарли ҳал этилмаганлиги, ушбу муаммоларнинг
назарий жиҳатларини янада аниқлаштириш, бу борадаги меъёрий ва ҳуқуқий асосларни
такомиллаштириш, мазкур жараёнда иштирок этувчи субъектларни рағбатлантириш ва
молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
тизимини такомиллаштириш каби масалаларнинг илмий ва амалий ечимларини топиш
зарурлиги бугунги анжуман мавзуси нақадар долзарб эканлигидан далолат беради.
Шу боисдан, бозор муносабатлари шароитида аграр иқтисодчи олимлар,
амалиётчилар ва мутухассислари олдида қуйидаги йўналишларда муҳим чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш вазифаси турибди:
–
аграр тармоқ иқтисодий салоҳиятини оширишда институционал ислоҳотларнинг
ўрни: муаммо ва ечимлар;
–
а
грокластерларни ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий ва ташкилий-
иқтисодий таъминоти: ҳозирги ҳолати, муаммолари ва истиқболлари;
–
бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудитни халқаро стандартлар асосида
такомиллаштириш;
–
«Ақлли қишлоқ хўжалиги» технологияларини жорий этиш ва рақамлаштириш
масалалари
бўйича тавсиялар тайёрлаш ва бошқалар.
Шуларни ҳисобга олиб, аграр иқтисодиёт тармоқларида инновацион ривожланиш
жараёнини ва илғор агротехнологияларни жорий этишнинг ҳозирги ҳолатини чуқур
ўрганиш асосида уни янада ривожлантириш йўналишлари ва имкониятларини муҳокама
қилиш, республика аграр тармоғи иқтисодий салоҳиятини ва агрокластерларни
ташкилий-иқтисодий
механизмларини
такомиллаштириш,
аграр
соҳада
агротехнологияларни жорий этиш ва самарадорлигини ошириш бўйича илмий
асосланган амалий таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда ушбу жараёнларни ривожлантиришни
давлат томонидан қўллабқувватлашнинг устувор йўналишлари бўйича таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқиш мазкур республика илмий-амалий анжуманнинг асосий мақсади
ҳисобланади.
Мазкур анжуманда иштирок этаётган аграр иқтисодиёт соҳаси олимлари, ҳукумат
идоралари вакиллари, қишлоқ хўжалиги мутахассислари асосий эътиборларни аграр
иқтисодиёт тармоқларини инновацион ривожлантириш ва агротехнологиялар
самарадорлигини оширишнинг юқорида айтиб ўтилган ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий
жиҳатларига қаратсалар мақсадга мувофиқ бўлар эди, деб ўйлайман.
Анжуман якунида аграр иқтисодиёт тармоқларининг иқтисодий салоҳиятини
ошириш ва кластерларни ривожлантиришнинг ҳар бир йўналишидаги муаммоларни ҳал
этиш бўйича илмий асосланган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилиб, тегишли
ҳукумат идоралари ва ташкилотларига тақдим этилади, деган умиддаман.
«Аграр тармоқ иқтисодий салоҳиятини оширишда институционал ислоҳотлар ва
агрокластерларни ривожлантиришнинг ўрни: муаммо ва ечимлар»ига бағишланган
бугунги илмий-амалий анжуманни очиқ деб эълон қилишга рухсат бергайсизлар.
Сўзимнинг якунида анжуман ишига муваффиқият, унинг иштирокчиларига эса
мустаҳкам соғлиқ тилайман.
Do'stlaringiz bilan baham: