236
ҳисобидан шакилланади. Бешинчидан, 2020 йил 1 январдан бошлаб чорва
моллари бош сони 100 шартли ва ундан ортиқ бўлган чорвачилик ҳамда
паррандалар сони 100 минг бош ва ундан юқори бўлган паррандачиликка
ихтисослашган хўжаликларда алоҳида штат асосида ветеринария врачи ва
зоотехник
мутахассисларнинг
фаолият
юритиши
жорий
этилади,
қорамолчилик йўналишидаги хўжаликлар (бўрдоқичилик хўжаликлари
бундан мустасно) ҳамда аҳоли қарамоғидаги сигирлар Агентлик томонидан
ишлаб чиқилган селекция режасига асосан мазкур ҳудуд учун бириктирилган
зотдаги наслли буқалар уруғи билан сунъий уруғлантирилади,туман
ҳокимликлари ҳар йилнинг 1 декабрига қадар Агентликнинг ҳудудий
бўлинмалари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ
хўжалиги вазирлигига фермер хўжаликлари кесимида келгуси йил учун озуқа
экинларини жойлаштириш режасини тақдим этади,шахсий ёрдамчи, деҳқон
хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги сигирларни сунъий уруғлантириш учун
фойдаланиладиган наслдор буқаларнинг музлатилган уруғи ҳамда кимё
корхоналари томонидан етказиб бериладиган суюқ азот харажатларини
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплашга
рухсат этилади.
Президентнинг 24.05.2019 йилдаги ПФ-4337
қарори
экспорт фаолиятини
давлат томонидан молиялаштириш ва суғурта ҳимояси бўйича бутун
комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади. Ушбу қарорга асосан 2019 йил 1
июндан бошлаб тирик ҳолдаги товуқ, қуён ва балиқ ҳамда уларни қайта
ишланган маҳсулотлари экспорти учун Президент ёки Ҳукумат рухсати
талаб қилинмайди. Бу эса, қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер
хўжаликлари учун катта имконият бўлиб маҳсулотларнинг экспорт қилиш
ҳисобидан валюта тушумини ошириш мумкин.
Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжликла ер майдонларини
оптималлаштириш якуни бўйича республикадаги жами 10581 дона фермер
хўжаликлари 851 тага, яъни 8 фоизга камайиб 2019 йил 25 февралдан бош
лаб 9780 дона фермер хўжаликларни ташкил қилди. Мақбуллаштириш
натижасида фермер хўжаликларнинг ер майдонлари 1,9 гектарга,яъни 7,0
фоизга кўпайган. Деярли барча вилоятларда фермер хўжаликларнинг ер
майдонлари кўпайган бўлса, Тошкент, Хоразм вилоятида ва Қароқлпоғистон
Республикасида фермер хўжаликларнинг ер майдонлари камайган. Ушбу
ҳудуларда самарасиз ишлаётган, фаолият олиб бормаётган фермер
хўжаликлари тугатилган. Бу ислоҳат натижасида таббий ресурисларидан
самарали фойдаланиш ҳисобига чорвачилик йўналишидаги фермер
хўжаликларнинг даромади ошиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |