409 дастурини ишлаб чиқиш; аудитни ўтказиш; аудит натижалари баҳоси ва
ҳужжатли расмийлаштирилиши бўлади.
Бунда аудиторлик текширувини баъзи муаллифлар босқичларнинг турли
сонини кўрсатиб, уларнинг бошланиши ва тугаши аниқ чегараларини
белгилашмайди. Босқичларга бундай ажратиш аудиторлик жараёнида сифат
ўзгаришларни тўлақонли ҳисобга ололмайди.
Шунинг учун аудиторлик текширувини тўртта мустақил босқичга
ажратиш энг ишонарли кўринади (1-жадвал).
1-жадвал Тизимли нуқтаи назарга асосланган ички операцион аудитнинг асосий босқичлари 1. Аудитга тайёргарлик ва режалаштириш Текширилаётган
объектни олдиндан
Таҳлилий кузатиш
ва диагностика
қилиш
Аудиторлар
жамоасини ташкил
қилиш ва ишчи
ҳужжатларни тайёрлаш
Аудитнинг умумий
режаси ва дастурини
тузиш
Аудитнинг
самарасизлик
таваккалчилиги ва
муҳимлик чегарасини
баҳолаш
2. Ҳисоб тизими ва ички назорат тизимини текшириш, назорат таваккалчилигини баҳолаш Ички назорат
тизими
элементларини
ўрганиш
Назорат жиҳатлари ва
таваккалчиликни
баҳолаш
Назорат жиҳатларини
тестлаш
Тузатилган аудит
дастурини тузиш
3. Хўжалик операциялари ва сальдо счётларини танлаб текшириш, аудиторлик далилларини йиғиш ва ҳужжатлаштириш Танлаб
текшириш
усулини
аниқлаш
Хўжалик
операцияларини
мазмун ва моҳияти
бўйича тестлаш ва
текшириш
Таҳлилий
процедураларни
амалга ошириш
Сальдонинг
алоҳида
элементлари
бўйича тестдан
ўтказиш ва
текшириш
Аудиторлик
далилларини йиғиш,
ҳужжатлаштириш ва
баҳолаш
4.Натижаларни баҳолаш ва умумлаштириш, аудиторлик ҳисоботини тайёрлаш Кутилмаган
мажбуриятлар ва
кейин юз берадиган
воқеаларни
текшириш
Натижаларни
умумлаштириш ва
Таҳлилий баҳолаш
Аудиторлик
хулосасини тайёрлаш
ва тақдим этиш
Қарор ва
тавсияларнинг
бажарилиши устидан
назорат
Бундай классификация бироз шартлидир, чунки назорат ҳаракатлари
аста-секин бир босқичдан иккинчисига ўтади, баъзи ҳолларда вақт ўзгариши
ёки бир вақтнинг ўзида амалга ошади, шунингдек текшириладиган объект
хусусиятлари, аудиторлик текшируви мақсадлари ва аниқ вазиятларни
ҳисобга олган ҳолда босқичларни кенгайтириш ёки қўшимчаларни киргизиш
ҳам мумкин.
Ички аудиторлар ҳар бир аудиторлик текширувини режалаштиришлари
керак, чунки аудиторлик вазифасини режалаштириш ва бажариш учун
маъсулиятли
ҳисобланишади.
Аудитни
режалаштириш
аудиторлик
текширувини самарали ва ўз вақтида ўтказишга қаратилган тадбирлар