Илмий манбаларда педагогик мулоқотга нисбатан турлича ёндашилган. Уларнинг асосини педагогик
мулоқотнинг ўқитувчи ҳамда ўқувчилар орасидаги ҳамкорликнинг асосий воситаси эканлиги таъкидланган.
Мазкур жараёнда ўқитувчининг мавқеи ўқувчиларнинг халқ-атвори, хатти-ҳаракатлари ва фаолиятларини
бошқариш билан белгиланиши яққол намоён бўлади. Ўқитувчи билан ўқувчилар мулоқоти биринчи навбатда
ҳамкорликдаги ижодий жараён сифатида намоён бўлади. Педагогик мулоқотнинг ижодий характери
қуйидагиларда ўз ифодасини топади:
-
ўқитувчининг ўқувчилар шахсининг ўзига хосликларини билишида;
-
ўқувчилар билан бевосита ҳамкорлик қилиш ва уларга таъсир кўрсатишида;
-
ўқитувчининг ўз хулқ-атворини бошқаришида;
-
ўқитувчининг педагогик таъсир воситаларини танлашида.
Кўриниб турибдики, ҳақиқатдан ҳам педагогик мулоқот ҳамкорликдаги ижодий фаолият ифодаси
ҳисобланади. Педагогик мулоқот касбий фаолият тизими сифатида табиий характердаги инсоний мулоқот
шаклидир. У таълим жараёнида ўқитувчи билан ўқувчилар орасида ҳамкорликнинг вужудга келишига туртки
бўлади.
Шу тариқа педагогик мулоқот тушунчаси остида ўқитувчи билан ўқувчиларнинг ўзаро муносабатлари
тизими, ўзаро ахборот алмашиниш жараёни, таълим-тарбияни оптималлаштириш имкониятлари, алоҳида
ўқувчилар билан биргаликда ишлашни ташкил этиш имкониятлари, синф жамоаси ва ўқитувчиларнинг
биргаликдаги ҳаракатлари, тарбиявий таъсир кўрсатилиши, ўқувчиларнинг билиш имкониятлари, уларнинг
мустақил ривожланишлари учун қулай шароитларнинг яратилиши тушунилади. Бундай вазиятда ўқитувчи
педагогик жараённи фаоллаштирувчи, уни ташкил этувчи ва бошқарувчи субъект сифатида намоён бўлади.
Педагогик мулоқотнинг тарбиявий-дидактик вазифаларини ойдинлаштириш алоҳида аҳамиятга эга. Педагогик
мулоқот ўқитувчининг шундай мулоқотики, унинг ёрдамида ўқувчиларнинг майлларини ривожлантириш учун
қулай шароит яратилади, ўқув фаолиятининг ижодий характерга эга бўлиши таъминланади, уларнингн
шахсиятини самарали шакллантириш имкониятлари вужудга келтирилади, ўқув жараёнида қулай ҳиссий муҳит
яратилади, синф жамоасида ижтимоий-психологик жараённинг бошқарилиши таъминланади. Шу билан бир
қаторда, ўқув жараёнида ўқитувчининг шахсий хусусиятларидан юқори даражада фойдаланиш имконияти
туғилади.
Самарали педагогик мулоқотни йўлга қўйиш учун ўқитувчи қуйидаги кўникмаларга эга бўлиши керак:
-
ўз хулқ-атворини бошқариш;
-
диққатнинг сифатини таъминлаши;
-
ижтимоий перцепцияга эга бўлиши ва ўқувчининг қиёфасидан унинг кечинмаларини ўқий олиши;
-
ўқувчи шахсиятини мос тарзда моделлаштириш, ташқи белгилар асосида унинг руҳий ҳолатини
англаш;
-
нутқ орқали мулоқот ўрнатиш;
-
ўқувчилар билан нутқ ёрдамида ва нигоҳлар орқали алоқага киришиш каби кўниккмаларга.
Педагогик мулоқотнинг қулайлигини таъминловчи таркибий қисмларидан бири – ўқитувчиларнинг
педагогик таъсир воситаларини эгаллаганликларидир. Улар педагогик мулоқот техникаси, вербал ва новербал
воситаларни яхши билишлари керак.
Педагогик мулоқотнинг самарадорлиги ўқитувчининг ўқувчилар билан қай даражада ҳамкорлик ўрната
олганлигида намоён бўлади.
Самарали педагогик мулоқот билан бир қаторда, маҳсулдор педагогик умлоқот тушунчаси ҳам мавжуд.
Маҳсулдор педагогик мулоқот дидактик жаарён сифатида қуйидагиларни таъминлашга хизмат қилади:
-
ўқитувчи ва ўқувчилар орасида вужудга келиши лозим бўлган аниқ педагогик алоқа ўрнатиш;
-
ўқитувчи билан ўқувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида вужудга келадиган тўсиқлар ва
қийинчиликларни бартараф этиш;
-
ўқувчиларни одатий мавқеларидан ҳамкорлик мавқеига ўтказиш;
-
ўқувчиларни ҳамкорликдаги педагогик жараён субъектига айлантириш.
Бундай вазиятда педагогик мулоқот ҳамкорликдаги ўқув-тарбия жараёнини ташкиллаштирувчи ва уни
мунтазам қулайлаштирувчи омил сифатида намоён бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: