Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ФИЗИКАГА ОИД ТАЯНЧ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet304/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИДА ФИЗИКАГА ОИД ТАЯНЧ КОМПЕТЕНЦИЯЛАРНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ ЖИҲАТЛАРИ 
 
УСАРОВ Ж.Э., ТДПУ. 
 
Давлат таълим стандартлари ўқувчиларнинг фанлар бўйича билим ва тайёргарлик даражаларини 
белгилаб беради, ўқув режа ва дастурлар, дарсликлар, қўлланмаларни ишлаб чиқишда асос бўлиб хизмат 
қилади. Фанлар бўйича ўқувчиларда компентенцияларни шакллантиришга йўналтирилган Давлат таълим 
стандартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли “Умумий 
ўрта ва ўрта махсус, касб–ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида” қарори 
билан тасдиқланди. Мазкур қарорда умумий ўрта таълим мактабларининг 4 синф ўқувчиларининг 
табиатшунослик ўқув фанини ўрганиш босқичлари белгилаб берилган. 
 
Таълим босқичи 
Битирувчилар 
Стандарт 
даражаси 
Даража номланиши 
Умумий ўрта 
таълим 
Умумий ўрта таълим мактабларининг 
бошланғич 4-синф битирувчилари 
А1 
Табииёт фанини ўрганишнинг 
бошланғич даражаси 
Табииёт фани чуқур ўрганиладиган 
ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим 
мактабларининг 4-синф битирувчилари 
А1+ 
Табииёт фанини ўрганишнинг 
кучайтирилган бошланғич 
даражаси 
Шу билан бирга, қарорда таълим тизимида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар ҳам 
кўрсатиб ўтилган. Хусусан, “компетенциявий ёндошувга асосланган янги ДТС ва ўқув дастурларининг 
амалиётга самарали жорий этиш” таълим мазмуни ва уни ўкитиш методикасини янада такомиллаштиришни 
тақозо этади. Ўқувчиларнинг олган билимларини амалиётда қўллай олиш компетенциясига эга ҳолда 
тарбиялаш бугунги кундаги таълим тизимига қўйилган бош вазифа ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, фанни 
хусусан, физика ўқув фанини ўрганишнинг асосий мақсади сифатида: физика таълимининг фан-техника ва 
жамият тараққиёти, ҳаётда тутган ўрни ҳақида мантиқий фикрлай олиш қобилияти, таълим олишни давом 
эттиришлари учун зарур бўлган билимларни эгаллаши ҳамда улардан кундалик ҳаётларида фойдаланишга 
ўргатишдан иборатдир. Ўқувчилар учун белгиланган таянч компетенциялар сони ва номланиши шартли ва 
нисбий бўлиб, турли мамлакатларда турлича сонда қўлланилади. Компетенциявий ёндошувга асосланган ДТС 
314 


лойиҳасини яратиш даврида ташкил қилинган ишчи гуруҳ томонидан мамлакатимизда фанларни ўқитишда 
ўқувчиларда 6 та таянч:
1. 
Коммуникатив компетенция
2. 
Ахборот билан ишлаш компетенцияси 
3. 
Шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси 
4. 
Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси 
5. 
Миллий ва умуммаданий компетенциялар 
6. 
Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш 
компетенциясиларини шакллантириш белгиланган. Мазкур компетенцияларга қўйилган талаблар барча 
ўқувчилар учун умумий бўлиб, таълим муассасаси битирувчиларига қўйиладиган малака талаблари асосида 
хусусий мазмунга эга бўлиши мумкин.
Физика фанини ўқитиш аввалида ўқувчиларда маълум даражадаги таянч қомпететнциялари 
шаклланган бўлиши лозим. Физика курси улар эгаллаган таянч компетенциялар асосига қурилади. Мазкур 
компетенциялар – ўқувчиларнинг билим кўникмалар даражасини эмас, балки инсон омили: ақли, руҳияти, 
зийраклиги, фаросати, диққати, хотираси, мулоқати, инсонпарварлиги, жисмоний етуклиги каби бир қатор 
хусусиятлари билан боғлиқ бўлади. Бу хусусиятлар юқори синф ўқувчиларининг интеллектини белгилаб 
беради.
Таянч компетенциялар қандай шаклланади? Бу масалага илмий-услубий изланишлар, хориж 
амалиётидан самарали фойдаланиш зарурати билан биргаликда ички имкониятларимиз, менталитетимиз, 
ижтимоий турмуш тарзимиздан келиб чиққан ҳолда ёндашув талаб қилинади. Бошланғич синф ўқувчиларининг 
таянч компетенцияларига қўйилган умумий талабларни қуйидагича белгилаш мумкин. 
1. 
Коммуникатив компетенция табиатшунослик ҳамда бошқа ўқув фанларидан олган тушунчаларини 
она тилида баён этиш, хорижий тилларда фан тушунчаларни талаффуз қилиш, табиат ва жамиятда дуч 
келадиган ҳодисаларга хусусан, фасллар алмашиши, ҳавонинг исиши ёки совиши, ўсимлик ва ҳайвонот 
оламининг бетакрорлиги, уларнинг ўзаро узвий боғлиқлигига мантиқан ёндошиш кўникмаси орқали 
шакллантирилади. 
2. 
Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси материклар, океанлар, Ўрта Осиё ва Ўзбекистоннинг 
табиий шароити ва ресурслари, умимий майдонлари ва аҳоли сони ҳақидаги маълумотлар манбасини танлай 
олиш, зарурларини сақлаб қолиш ҳамда улардан керакли жойда фойдалиб боришлари орқали 
шакллантирилади.
Янги ёндошувдаги Давлат таълим стандарти ўқувчиларни катта ҳажмдаги ахборотлар, статистик 
маълумотлар базаси билан кўмиб ташлашни эмас, уларнинг кундалик турмушдаги ёки келажак фаолияидаги 
ишлатилиш зарурати, ўрни ва уларни қидириш манбалари билан таништиришни тақазо этади. 
3. 
Ўз-ўзини ривожлантириш компетенцияси йил фасллари, кун ва туннинг алмашиши, хариталардан 
фойдалана олиш, ер юзининг асосий шакллари, уфқ томонларини аниқлаш усуллари, юртимиз табиатини 
мунтазам ўрганиб бориш ҳамда унинг қўйнида ўзини жисмоний чиниқтиришлари орқали шакллантирилади.
Ўқувчиларда бу компетенцияни шакллантириш мактаб дарслигида берилган маълумотлар билан 
чекланиб қолмасдан, мустақил равишда ўз устида ишлашларини кўзда тутади. 
4. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси юртимизда сув ҳавзалари ва дарёлар, ўсимлик ва 
ҳайвонлар, тоғлар ва адирлар, ерости бойликлари, республикамиз ҳудудларининг табиатига зарар етказмаслик, 
сувни муҳофаза қилиш, мактаб томонидан ташкил этиладиган тадбирларда фаол иштирок этиш, таълим 
муассасасида, кўчада, маҳаллада ва оилада катталарга ҳурмат билан қараш ва кўмаклашишлари орқали 
шаклланади. 
5. Миллий ва умуммаданий компетенцияси дунёнинг сиёсий харитаси, унинг тузилишини, 
аждодларимиз томонидан қурилган обидалар, хусусан, Самарқанддаги Улуғбек расодхонаси, Беруний глобуси 
уларнинг замонавий ўлчов бирликларининг асоси эканлиги, юртимиз табиатининг ранг-баранглиги, 
худудлардаги меъморий ёдгорликлар ҳамда миллий автомабилсозликнинг аҳамиятини англатиш, ораста 
кийиниш ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш кўникмасини ҳосил қилиш орқали шакллантирлади. 
6. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш 
компетенцияси Қуёш энг яқин юлдуз эканлиги, юлдузларнинг биздан қанча узоқда эканлигини тасаввур қила 
олишлари, сайёраларни ўлчамлари, Ер ва Ойнинг кундузги ва тундаги ҳароратларини таққослай олиш, 
хариталар масштабини тушиниш, дарёларни узунлиги бўйича таққослай олиш, кундалик фаолиятда мактабда 
олган билимларидан амалда фойдалана олиш кўникмалари орқали шакллантирилади.
Шу ўринда бугунги кундаги амалда қўлланилаётган умумий ўрта таълим мактабларининг 4- синф учун 
2015 йилда нашр қилинган дарслик юзасидан айрим мулоҳазаларни билдириш мумкин. Хусусан, 4 синф 
ўқувчилари учун ўқиши ҳам қийин бўлган Қуёш ядросидаги ҳарорат 14000000 
0
С, Ергача бўлган масофа 
150000
000 км деб берилиши, “мактаб глобусининг катталиги футбол коптогидек бўлади” каби ҳажмий чегара 
қўйилиши, “Фаслларнинг алмашиши” номли ярим саҳифали мавзусида 16 марта (365,6 ...) сонлар ишлатилиши, 
юртимиз ҳудудлари табиати баёнида майдони, аҳолиси, шаҳарчалари, каналлари каби жуда улкан ҳажмдаги 
маълумотларнинг берилиши ўқувчиларга ортиқча юкланишни вужудга келтириши мумкин. Бу эса, фанга 
бўлган қизиқишнинг пасайишига олиб келади. Компетенциявий ёндошувга асосланган ДТС лари 
ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражасини енгиллаштириш, ҳаётий ва амалий жиҳатларини кучайтиришни 
назарда тутади.
315 


География ўқув фани бўйича ўқувчиларда таян компетенцияларини шакллантириб бориш, уларнинг 
ақл-заковат ривожига, табиат ва жамиятдаги муаммоларни ҳал этишнинг қулай йўлларини топа олишга 
кўмаклашиш баробарида келгусида физика фанини ўрганишга фундамент яратиб боради. Айни пайтда физика 
фанига оид умумий компетенцияларнинг шаклланиш босқичи ҳам ҳисобланади.

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   300   301   302   303   304   305   306   307   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish