Agarbiz o’zbekistonimizni dunyoga tarannum etmoqchi, uning qadimiy tarixi va yorug; kelajagini ulug’lamoqchi, uni avlodlar xotirasida boqiy saqlamoqchi bo’lsak, avalombor buyuk yozuvchilarni, buyuk shoirlarni


ЎҚУВЧИ ЁШЛАРДА ҲУШЁРЛИК ВА ОГОҲЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА



Download 5,66 Mb.
Pdf ko'rish
bet338/427
Sana22.02.2022
Hajmi5,66 Mb.
#82351
1   ...   334   335   336   337   338   339   340   341   ...   427
Bog'liq
form 312-27294

ЎҚУВЧИ ЁШЛАРДА ҲУШЁРЛИК ВА ОГОҲЛИК ФАЗИЛАТЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА 
МИЛЛИЙ ҒОЯНИНГ ЎРНИ 
 
ХЎЖАЕВ М.О. Низомий номидаги ТДПУ 
 
Ҳеч кимга сир эмас-ки, ҳозирги кунда глобаллашувнинг ғоят ўткир ва кенг қамровли таъсирини барча 
сохаларда куриш ва ҳис этиш мумкин. Жахон мамлакатлари ўртасида интеграция ва ҳамкорлик алоқаларининг 
кучайиши, хорижий инвестициялар, капитал ва товарлар, ишчи кучининг эркин ҳаракати учун қулайликлар 
вужудга келиши, кўплаб янги иш ўринларининг яратилиши, замонавий коммуникация ва ахборот 
технологияларининг, илм-фан ютуқларининг тезлик билан тарқалиши, турли қадриятлар ва ғояларнинг 
умуминсоний негизда уйғунлашуви, цивилизациялараро мулоқатнинг янгича сифат касб этиши, экологик 
офатлар пайтида ўзаро ёрдам кўрсатиш имкониятларининг ортиши-табиийки, буларнинг барчасига 
глобаллашув туфайли эришилмоқда. Глобаллашувнинг чуқурлашуви шароитида инсон онгини, қалбини 
эгаллашга интилиш ва тахдид солиш нихоятда кучаймоқда.
Интернетдаги ижтимоий тармоқлар кишилар орасида тез оммалашиб бормоқда. Айниқса ёшларнинг кўпи 
“Odnoklassniki”, “Facebook”, “Vkontakte” “Мой мир”, “Twitter” кабилардан фойдаланишади. Шунингдек
ижтимоий тармоқлар интернетга кирувчиларнинг ўзаро мулоқат қилиш ва маълумот алмашишлари учун жуда 
қулай воситадир.
Инсонларни ўзига тортувчи омиллардан бири бу шов-шувлардир. Бунда ижтимоий тармоқлар ва 
мессенжерлар жуда қулай восита бўлиб бормоқда. Мисол учун, “WhatsApp”мессенжери орқали автоҳалокатга 
учраб “вафот этган” Голливуд актёрининг сурати тезда оммага тарқалиб кетди. Бу машҳур актёрнинг 
вафотидан қайғурган шинавандалар ўзларининг идеаллари учун фикрларини баён қилиб, тирик актёрнинг янада 
машҳур бўлишига ёрдам бердилар. Бу машҳур актёрнинг вафотидан қайғурган шинавандалар ўзларининг 
идеаллари учун фикрларини баён қилиб, тирик актёрнинг янада машҳур бўлишига ёрдам бердилар. Бундай 
мисолларни кўплаб келтириш мумкин,ҳатто ўзимизнинг баъзи актёр, хонанда, ҳатто ижод аҳдлари ҳам бундай 
соҳта тарғиботлар йўлида кўп куч-имконият сарф этишларига гувоҳ бўлмоқдамиз. [2, 127]. 
Бу ҳақда биринчи президентимиз И.А.Каримов, “Тафаккур” журнали бош мухаррирининг саволларига 
жавобларида шундай деган эди: “Ҳозирги вақтда дунёда икки қарама-қарши қутб барҳам топган бўлсада, турли 
хил мақсад-манфаатларни ифода этувчи мафкуралар тортишуви тўҳтагани йўқ.
Шу нуқтайи назардан қараганда мамлакатимизда қабул қилинган миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча 
ва тамойиллар-жамиятдаги маънавий ва маърифий муҳитни тубдан янгиловчи ва ривожлантирувчи муҳим омил 
бўлиб, унда жамият аъзолари ақл ва идроклари, мақсадларини онгли равишда бирлаштирадилар. Бу қонуният, 
жамият ривожланишининг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланиб, инсонларнинг фаол ва мустахкам ғоявий 
бирлиги билан ифодаланади.
Педагогика, психология фани доирасида олиб борилган тадқиқот ишларининг 
натижаларига кўра айрим ўқувчи-ёшлар ички дунёсида вужудга келадиган рухий инқироз ва танглик, 
уларни ҳаётда учрайдиган муаммоларга, воқеа ва ҳодисаларга жиддий, объектив муносабатда бўлишларини 
такозо этади. 
Бугунги кунда ўқувчиларнинг ахборот олиш имкониятлари кучайган. Бундай ахборотларнинг барчаси ҳам 
ўқувчига фойдали деб бўлмайди. Интернет маълумотларига кўра, “Диний экстремизм ва терроризм маънавий 
таҳдидларнинг бир тури бўлиб, улар ўзлари мансуб бўлган диний конфессия вакилларини радикал ҳаракатларга 
чорлавчи, мамлакатдаги тинчлик ва осойишталикни издан чиқаришга интилувчи, мавжуд конституцион 
тузумни ағдариб ташлашга даъват этувчи тажаввускор сиёсий фаолиятдир”. [3,www.bukhari.uz].
Бунда ўқувчи-ёшларда ахборот хуружларига қарши иммунитетни кучайтириш муҳим масала ҳисобланади.
“Хиндистоннинг сиёсий арбоби Махатма Ганди ўз даврида шундай ёзган эди: мен уйимнинг эшик ва 
деразаларини маҳкам беркитиб ўтира олмайман. Чунки унга тоза ҳаво кириб туриши керак. Шу баробарида 
эшик ва деразаларимдан кираётган ҳаво довул бўлиб, хонадонимни ағдар-тўнтар қилиб, ўзимни йиқитиб 
ташлайдиган даражада очиб ҳам қўя олмайман”.
Ўқувчи-ёшларда хушёрлик ва огоҳлик фазилатларини шакллантириш ва ривожлантириш ижтимоий 
гуманитар таълим ўқув предметларининг бош масаласи бўлмоғи лозим. Ўқувчи-ёшларда ҳушёрлик ва огоҳлик 
351 


фазилатларини ривожлантиришда авваламбор миллий ғоя, миллий ва умуминсоний қадриятлар, анъаналар 
ҳамда маънавий, моддий қадриятлар мазмун-моҳиятини ўқувчи-ёшларга тушунтириш ҳам уларда мафкуравий 
иммунитетни шакллантиришга хизмат қилмоғи лозим. Агар бу қийин, захматли ва ўта маъсулиятли вазифани 
тарбиячилар мувафақиятли бажарсалар, шундагина ёшлармиз турли хил ёт ғояларга эргашиб кетмасдан, 
аксинча уларга нисбатан ўзларининг эзгу ғоялари билан жавоб бера оладилар.
Вахоланки бугунги кунда: ғоявий таъсир ўтказиш имкониятлари табора кенгаймоқда. Бирон-бир худуд ёки 
мамлакатда пайдо бўлаётган ғоялар тез фурсатда бугун жахонга ёйилмоқда. Натижада одамзод маълум бир 
давлатлар ва сиёсий кучларнинг манфаатларига хизмат қиладиган турли мафкуравий марказларнинг муттасил 
босимини доимий сезиб яшамоқда.
[4, 23].
Кўп йиллик тажрибаларнинг кўрсатишича, дунё ва мамлакатимиз ҳаётида рўй бераётган воқеа ва 
ҳодисаларни машғулотлар ва дарсдан ташқари ҳолатларда тахлил қилиш, мушохада юритиш жараёнида 
аксарият ёшлар ўзлари учун мақбул бўлган реал ҳақиқатни англай оладилар.
Ҳар бир шахс халқ, жамият, ўз жамоаси, оиласи олдидаги бурч ва маъсулияти ҳамда моддий-маънавий 
неъматларга эгалик ҳуқуқи мавжудлигини англаб, идрок этиши унда огоҳлик туйғусини шакллантиради.
Ҳушёрлик-инсон, ижтимоий гуруҳ ва табақаларнинг жамият, миллат, давлатнинг тинчлиги, барқарорлиги, 
фаровон ҳаёти ва мустақиллигини мустаҳкамлаш ҳамда сақлаб қолишга қаратилган ижтимоий маънавий 
туйғусини ифода этувчи атама. У оқ-қорани, дўст-душманни, ҳақ-ноҳақни, пок неятли инсонни мунофиқдан 
фарқлаш имконини беришга ундайдиган тушунча. Ҳушёрлик тушунчаси жамият зиммасига жуда катта 
маъсулият юклайди. Кишиларда ҳушёрлик ҳиссини шакллантириш, камол топтиришда ижтимоий, иқтисодий, 
маданий, мафкуравий ва тарбиявий омиллар муҳим ўрин тутади.
Хулоса қилиб айтганда, ўқувчи-ёшларда бугунги куннинг долзарб масалаларидан бўлган хушёрлик ва 
огоҳлик фазилатларини шакллантириш ҳамда ривожлантиришда миллий ғоянинг ўрни ва ахамияти беқиёсдир. 
Ўқувчиларда огоҳлик ва ҳушёрлик фазилатларини шакллантириш жамиятимиз мафкурасининг асосини ташкил 
этади. Шундай экан ўқувчи-ёшларни таълим ва таълимдан бўш вақтларини мазмунли ўтказадиган маънавий-
маърифий тадбирлар орқали хушёрлик, огоҳликка даъват этиши ёшларни Она-Ватанга, халқимизга чексиз 
муҳаббат ҳамда садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Download 5,66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   334   335   336   337   338   339   340   341   ...   427




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish