БОЛАЛАРНИНГ ИЖОДИЙ ТАФАККУРИНИ РИВОЖЛАНТИШДА
ТОПШИРИҚ ВА МАШҚЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
РУСТАМОВА М.М., ТДПУ.
Меҳнат таълими фанининг қуйи даражасида, яъни бошланғич синф ўқувчиларида миллий бадиий
қуриш-ясаш санъатининг содда элементлари асосида аппликация, мозаика усулларидан фойдаланиб, манзара,
буюмлардан композиция қуриш-ясаш ҳамда қоғоз билан ишлаш, газлама ва толали материаллар ҳамда
пластилин билан ишлаш кўникмаларини ўстириш, ижодий қобилиятларини техник моделлаштириш орқали
ривожлантириш, табиий материаллар билан ишлаш жараёнида ўқувчиларнинг тасаввури, ижодий
қобилиятини ўстириш талаби қўйилган. Мазкур талабдан келиб чиққан ҳолда меҳнат таълими жараёнида
бошланиғич синф ўқувчиларида миллий бадиий қуриш-ясаш санъатининг содда элементлари асосида
аппликация, мозаика усулларидан фойдаланиб, манзара, буюмлардан композиция қуриш-ясаш малакасини
эгаллаш, қоғоз турларидан фойдаланиб, геометрик шакллар асосида қирқиш, елимлаш, буклаш усулларида
турли ўйинчоқлар, ҳайвон ва паррандалар, манзара, композиция ҳамда табрикномалар тайёрлаш малакасини
эгаллаш, чок турларидан намуналар тикиш, юмшоқ ўйинчоқлар тикиш ҳамда турли кийимларни таъмирлаш
ишларини бажариш, пол қопламалари ҳамда мебелларнинг лакланган ва қопламали юзаларини сақлаш
тадбирлари ҳамда кичик таъмирлаш; ойна ромларини кичик таъмирлаш ва қишда иссиқликни сақлаш усуллари;
ўқувчиларни ижодий қобилиятларини техник моделлаштириш орқали ривожлантириш, содда турли техникавий
мосламаларни ясашга ўргатишга компетенсиявий ёндашувни таъминлайдиган, ижодий фикрлаш, меҳнатга
ижодий ёндашишга йўналтирилган методик изланишлар олиб борилди. Лабораторияда ишлаб чиқилган ўқув-
услубий қўлланмалар, методик тавсиялар асосида ўқувчилар тўқиш ва унинг турлари, асбоб-мосламалардан
хавфсизлик техника қоидаларига риоя қилинган ҳолда фойдаланиш, лой ёки пластилин билан ишлаш,
пластилин ва лойдан турли ўйинчоқлар, ҳайкалчалар ясаш кўникмаларини эгаллайдилар. Шунингдек, табиий
материаллар билан ишлаш жараёнида уларнинг ижодий қобилиятлари ўсади, чиқинди ва бадиий
материаллардан турли қирқиш, елимлаш, қўзғалувчан ва қўзғалмас бириктириш усуллари орқали ҳайвонлар,
парранда, қушлар, уй-рўзғор буюмлари, қизиқарли ўйинчоқлар ясаш кўникмасини эгаллайдилар.
Халқ ҳунармандчилиги йўналиши бўйича каштачилик, зардўзлик, қуроқчиликнинг содда кўринишдаги
маҳсулотларини тайёрлашнинг иш усулларига оид билим, кўникма ва малакаларга эгаллайдилар. Халқ
ҳунармандчилигини ўргатиш орқали халқнинг миллий руҳини англайдилар, яшаш тарзини, анъаналарини
ўрганадилар, унутилган анъаналарни тиклашга ҳисса қўшишга интилиш ва уни ривожлантириш туйғуси юзага
келади. Миллий қадриятлар, тарихий ёдгорликлар, халқ усталарининг бой меросини ўрганишга, улардан ўз
амалий фаолиятларида фойдаланишга интилиш пайдо бўлади.
Меҳнат таълимига ижодий ташаббуссиз ёндашиш меҳнатни ақлий ривожланиш омилига
айлантирмайди. Билимларни қўллашни талаб қилмайдиган, тафаккурни фаоллаштиррмайдиган меҳнат
фаолияти ақлий қобилиятларини ўстирмайди. Мана шу мақсадларни меҳнат таълими дарсларида амалга
оширишда эса турли машқлар, тошириқ ва ўйинлар муҳим восита бўлиб хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |