БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИНГ МАТЕМАТИК ТАФАККУРИНИ
РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МЕТОДОЛОГИК ОМИЛЛАРИ
РАҲМАТОВА Ф., ЖДПИ.
Олий педагогик таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларни математик тафаккурини шакллантириш
имкониятлари мавжуд. Бунинг учун мазкур масаланинг методологик асосларини ишлаб чиқиш тақозо этилади.
Педагогик олимларимизнинг таърифига кўра, методология – бу тадқиқот усуллари ва асослари бўлиб,
унда таҳлил, синтез, умумлаштириш ва моделлаштириш кабилар амалга оширилади [4]. Шу маънода олий
педагогик таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг (талабаларнинг) математик тафаккурини
шакллантириш асослари, воситалари ва усулларини белгилаб олиш мақсадига мувофиқдир. Бу борада кенг
кўламли асослар мавжуд, лекин қуйидагилар муҳим ҳисобланади:
Олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларнинг математик тафаккурини шакллантиришнинг
методологик асосларини қуйидагилар ташкил қилади:
-
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонун, ва Кадрлар тайёрлаш миллий
дастури;
-
давлат таълим стандартлари;
-
педагогик маънавий мерос;
-
замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялари.
Бу методологик асослар демократик жамият талабларига мос бўлиб, уларда шахсга таълим-тарбия
беришда ва уларнинг тафаккурини шакллантиришда инсонпарварлик, демократик, йўналтирувчанлик,
самарадорлик каби тамойиллар ўз ифодасии топган. Бўлажак ўқитувчиларнинг математик тафаккурини
шакллантириш айнан мана шу жиҳатларни методологик асос сифатида қабул қилади ва унда “Шахс онгини
бошқариш эмас, аксинча, унинг математик тафаккурини бойитиш, янги маъно ва мазмун билан тўлдириш”
бирламчи ғоя ҳисобланади.
Таълимга оид меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатлар бўлажак ўқитувчиларнинг математик тафаккурини
шакллантиришнинг муҳим методологик асосларидир. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида
бир неча нормалар белгиланганки, улар асосида олий педагогик таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларнинг
математик тафаккурининг меъёрий ва ҳуқуқий асосларини шакллантириш мумкин. Чунончи: Ҳар ким билим
олиш ҳуқуқига эга (41-модда) [1], демак бўлажак ўқитувчиларга математика асослари бўйича билим бериш
тақоза этилади. Бундай билим математик тафаккурнинг асосий тушунчалари билан чуқур таништириш,
математик билимнинг назарий ва амалий воситалари билан қуроллантиришга асосланади;
Зеро, эътибор берилса, конституцияда бўлажак ўқитувчиларнинг математик тафаккурини
шакллантиришда билим, онг ва тафаккур қилиш масалалари ёрқин ифодасини топган. Бу масалалар математик
тафаккурни шакллантириш учун муҳим аҳамиятга эга. Чунки чуқур билим, етук онг ва соғлом тафаккурни
шакллантирмасдан туриб математик тафаккурда натижага эришиб бўлмайди. Худди шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси “Таълим тўғрисида” ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, давлат таълим стандартлари,
ўқув дастурлари каби меъёрий ҳужжатларда ҳам бўлажак ўқитувчиларда математик тафаккурни
шакллантиришнинг методологик омиллари мавжуд. Чунончи, “Таълим тўғрисида” ги Қонуннинг 3-моддасига
[2] биноан математик тафаккурни шакллантиришда қуйидагиларни асосий мақсад сифатида белгилаш мумкин:
1) математик тафаккурни шакллантиришда таълим ва тарбия беришга асосланиши;
2) математик тафаккурни шакллантиришни узлуксиз ва изчил амалга ошириши;
3) математик тафаккурда билимли бўлишга эришиш ва ҳ.к.
Маълум бўладики, таълимга оид меъёрий – ҳуқуқий ҳужжатларда бўлажак ўқитувчиларда математик
тафаккур асослари етарли даражада ўз ифодасини топган. Бу омиллар муҳим таянч вазифасини бажаради.
Олий педагогик таълим жараёнида бўлажак ўқитувчиларда математик тафаккурни шакллантиришда
Do'stlaringiz bilan baham: |