VAQT QADRI
Agar bir umrni qadrini bilmoqchi bo`lsang-kapalaklardan so`ra.Agar 10 qadrini bilmoqchi bo`lsang 20 yoshida nogiron bo`lib qolgan 30 yoshli odamdan so`ra.
Agar 5 yilni qadrini bilmoqchi bo`lsang-Begunoh maxbusdan so`ra.
Agar 1 yilni qadrini bilmoqchi bo`lsang-imtihondan yiqilgan talabadan so`ra.
Agar 1 oyni qadrini bilmoqchi bo`lsang farzandi 8 oyda tug`ilgan onadan so`ra.
Bir kunni qadrini bilmoqchi bo`lsang –hosili kuz yomg`irida qolgan dehqondan so`ra.
Bir soat qadrini bilmoqchi bo`lsang-uyiga bir soat kech kelgan tarbiyali farzanddan so`ra.
Besh daqiqani miqdorini bilmoqchi bo`lsang-poyezdga kech qolgan yo`lovchidan so`ra.
Bir daqiqani qadrini bilmoqchi bo`lsang-mehmon kutayotgan yolg`izdan so`ra.
Bir daqiqani o`ndan birini qadrini bilmoqchi bo`lsang-bemor kasalxonaga olib kelayotgan shafyordan so`ra.
Bir daqiqani yuzdan birini qadrini bilmoqchi bo`lsang-olimpiada o`yinlaridagi 2-o`rin g`olibidan so`ra.
Vaqtni qadrlaylik,zero,Umrimiz benaf o`tmasin.
Омаднинг душмани ҳақида эшитганмисиз?
Дизайнерлик бюроси раҳбари Мет Стил ишнинг асирига айланмай, ақл-ҳушни сақлаган ҳолда ҳаётдан завқ олиб яшаш учун қандай қилиб ишни, кунни тартибга солиш хусусида эссе ёзди. Қуйида иш тўғрисидаги тасаввурингизни ўзгартиришга сабаб бўлувчи 8 та оддий ҳақиқатни кўриб чиқинг:
1. Ўзингизга дам беринг
“Каламушлар пойгасида ғолиб бўлсанг ҳам, каламушлигингча қоласан”, деган ибора бор. Шундай экан, келинг, ўзингизга бироз дам беринг. Фақат шундагина асосий мақсадларингизни аниқ кўра оласиз. Агар жуда банд бўлсангиз кун тартибингизга ўзгартириш киритишга ҳаракат қилинг. Дастлаб, айни дамда тинчланиб, диққатингизни жамланг. Ҳозир, мана шу ўтирган жойингизда нималар бўлаётганини ҳис қилинг. Сиздан қандай, яхши ёки ёмон энергия чиқаётганини билинг. Сиз учун керак бўлган соғлом мақсадлар, приоритетларингиз кўз ўнгингизда намоён бўла бошлайди ва ҳаётингиз ҳам ўз йўлига тушиб олади.
2. Ўзингиздан қаҳрамон ясашни бас қилинг
Шундай кун тартиби тузингки, токи ишларни қийналмай қилишга улгуринг. Олдингизга қийналиб, чарчаб қоладиган вазифаларни қўйманг. Қайсидир бир ишни қилмасангиз ёки кечиктирсангиз ҳеч ким юрак ҳуружидан ўлмайди.
3. Уйга қайтинг
Офисингиздан соат олтида, агар иложи бўлса барвақтроқ қайтинг. Оилангиз ёки дўстларингиз билан овқатланинг, ўзингизни бўш қўйинг ва тўйиб ухланг. Ўзингизни тўла дам олган ва диққатингиз жамланганини ҳис қилсангиз эрталабдан яна ишга киришинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |