4. Мажлислардан қочинг
Баъзан мажлислар керакли ва жуда фойдали бўлади, аммо баъзиларида кўпинча вақтингизни бекорга сарфлаётган бўласиз. Ҳамкасбларингиздан ва раҳбариятдан қарор қабулқилишнинг бошқа самарали йўли бор ёки йўқлигини ҳурмат билан сўранг. Керак бўлса ўз таклифларингизни киритинг.
5. Телефонингизни “Самолётда” режимига қўйинг
Қўнғироқлар (улар тўғридан-тўғри автожавоббергичга улансин) ва интернет тўғрисида унитинг. Иш вақтида кўп мулоқот қилишимиз бизни бахтли қилмайди ёки ишнинг унумдорлигини алсо оширмайди. Шундай экан, диққатингизни тортувчи барча нарсадан иложи борича ўзингизни узороқ тутинг. Интернет орқали бирор нимани аниқлаш зарурияти туғилмаса ҳамиша оффлайн бўлинг. Биринчи навбатда, керак бўлган ишни қилинг, сўнгра келган хатларга жавоб ёзарсиз. Ижтимоий тармоқлар ҳақида эса унутинг!!!
6. Тушликни офисда қилманг
Китоб ўқинг, сайр қилинг, музейларга боринг, хуллас сизни ўраб турган муҳитни ўзгартириш ва доимий қилинадиган ишлардан қочиш учун истаган нарсангизни қилинг. Атроф-муҳитнинг ўзгартирилиши кучингизга куч қўшиб, куннинг иккинчи ярмини ғайрат билан ўтказишга кўмаклашади.
7. Кўп вазифани бир вақтда бажарманг
Бу тарзда ишлаш асло самара бермайди. Бир нечта топшириқни бир вақтда эплаб бажара олаяпман дейдиган одамлар ўзгаларни ёки ўзини алдайди. Ягона муҳим вазифага диққатингизни жамланг. Ҳамкасбларингизга бандлигингизни ва сизни безовта қилмасликларини билдиринг. Улар охирги натижани кўрганларида сиздан хафа бўлиш керак эмаслигини тушуниб етишади.
8. “Йўқ” дейишни ўрганинг!
Илтимосларга жавоб қайтаришдан олдин ўзингиздан сўраб кўринг. У қандайдир бир қўрқув туфайли ёхуд розилик аломати билан “Ҳа” деётган бўлса, илтимосни қабул қилинг. Аксинча бўлса юмшоқлик билан йўқ денг-да, бошқа бир муқобил йўлини тавсия қилиб кўринг. Бу, албатта, фойда беради.
Ҳаётда муваффақиятга эришай десангиз…
Бугунги кун одамидан муваффақиятга эришиш учун юқори самарадорлик талаб қилинади. Аслида ҳар қандай киши самарадорликка эришиши мумкин. Бироқ инсон ўзига ўзи ҳалақит беради. Хўш, қандай қилиб? Мақолани ўқинг ва ўзингизга мос жиҳатларини топинг!
Атрофингиздагилар ҳамма ишга улгуради, сиз эса бундан мустасно. Таниш ҳолатми? Бир қарашда безарар, аммо секин-аста сизнинг омилкорлигингизни пасайтирувчи одатлар – бунинг асосий сабабчисидир. Ҳаётингизнинг ҳар дақиқасини оқилона сарфлаб, ҳамма нарсага улгуришни истайсизми? Унда мана бу рўйхатга бир назар ташланг. Бу рўйхатда самарадорликни оширишингиз учун қилишингиз керак бўлмаган ишлар мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |