MIRZO ULUG’BEK NOMIDAGI O’ZBEKISTON MILLIY UNIVERSITETI IJTIMOIY FANLAR FAKULTETI FALSAFA YO’NALISH I KURS TALABASI ORTIQOV TURSUNALINING FALSAFA TARIXI FANIDAN TAYYORLAGAN MUSTAQIL ISHI QABUL QILDI : PhD X .I. TOSHOV
АФЛОТУННИНГ «ПАРМЕНИД» АСАРИ
Афлотуннинг “Парменид”
асарига тўҳталиб ўтсак. Афлотуннинг “Парменид” номли диалоги
милоддан аввалги 360 йилда ёзилган. Афлотун айнан “Парменид”
асарида олдин Суқрот ва ундан кейинроқ эса «Федон», «Федр» ва
«Пир» каби диалогларида баён қилинган ўз ғоялар назариясини
кескин танқид остига олади. Диалогнинг марказий қахрамони –
элей фалсафий мактаби асосчиси, бутун инсониятга борлиқ
ягоналигини биринчилардан бўлиб мантиқий йўл билан исботлаб
берган файласуф олим Парменид ҳисобланади.
Элейликлардан кейин Афлотун борлиқ ҳақиқий воқеликдир – у
шундай англанадиган ҳодиса эмас, у кўринмас ва илғанмас,
ўзгармас ва ўлмас, демак оддий ва ягона, улар бу оламга тегишли
нарсалардан алоҳидадир, шунинг учун ҳам улар ҳақиқий эмас ва
лаҳзалик мавжудликка эга халос деб таъкидлайди. Биз мутлақо иложисиз вазиятга тушиб қоламиз: бирлик
(ягоналик)ни билиб бўлмайди, чунки у ўзгарувчан, оқувчан,
ўткинчи, лекин умумийликни ҳам билиб бўлмайди, чунки у
бутунлай, бўлакларга бўлинмаган. Бу тупикдан чиқиш учун
Афлотун борлиқни икки қисмга бўлади. У бирлик сифатида
ҳиссий қабул қилинадиган нарсалар тўпламидан ташқари,
уларнинг универсал – умумий «лойиҳалари» - эйдослар, ёки
ғоялар мавжуддир, деб талқин қилди.
«Парменид»нинг 1чи қисмида жуда муҳим
апориялар кўриб чиқилади, улар ғоялардан алоҳида нарсалар
мавжудлигини таҳмин қилишда юзага келувчи, ҳамда эмпирик
нарсаларни тафаккур қилишда алоҳида трансценденция (кўпгина
далиллар бу ерда Арасту Афлотунннинг “Метафизика” XIII
китобда келтирган ғояларини танқид қилинганлари билан тўғри
келади)нинг мавжудлигини инкор қилади. Аммо агар эмпирик
олам реал оламдан тўлалигича ажралмас экан, трансцендент
ибтидосиз ҳам мавжуд бўлмайди. Афлотун фикрича “Ягона”
“биргина шундай нарсадир”.
«Парменид»нинг 2чи қисмида Ягона тушунчасини тадқиқ
қилишдан иборат. Фалсафа тарихида ҳали-ҳануз биринчи ва
намунали трансценденция ва мутлоқни ўрганишга бўлган ҳаракат
мавжуд. Диалогнинг бу қисми 8 гипотеза асосига қурилади.
гипотезалар
Агар ягона ягона бўлса
Ягона мавжуддир
ўзга нарса ҳамма нарса бўлиши мумкин
Ягонанинг мавжуд эмаслигидан
келиб чиқадиган хулосалар кўриб чиқилади
– ўз-ўзига бўлган муносабатда
Ягона нарса мавжуд
эмас
кўплик учун Ягонага нисбатан
кўплик учун кўпликка бўлган нисбатда.
ҲАММА НАРСА ЯГОНА ВА КЎПЛИКДА ҲЕЧ НАРСА ЙЎҚ. АГАР МАВЖУД
БАРЧА НАРСАЛАР, МУЛОҲАЗА ЮРИТАДИ ЗЕНОН, КЎПЛИКДА БЎЛСА, БУНДА
УЛАРНИНГ ҲАР БИРИ УНДАН ФАРҚ ҚИЛАДИГАН БОШҚА НАРСАЛАР БИЛАН
ҲАМ БИР ХИЛ БЎЛИБ ЧИҚАДИ. ЗЕНОН БУ ФИКРИ БИЛАН ПАРМЕНИДДАН
УМУМАН ФАРҚ ҚИЛМАЙДИ, ЧУНКИ ПАРМЕНИДДА ҲАММА НАРСА ЯГОНА,
ЗЕНОНДА ЭСА – КЎПЛИКДА ЭМАС.
«Парменид»нинг асосий қисмлари ғоялар ва
нарсалар метафизик дуализмини танқид қилиш ҳамда битта нарса
ва бошқа нарса диалектикаси ҳисобланади. Бу қисмларнинг
биринчисига келадиган бўлсак, ундан Афлотуннинг объектив
идеализми анъанавий маънода дуализм эмас, ҳақиқий монизм
эканлиги маълум бўлади. Ўқувчи бу фикрга келиши лозим, чунки
«Парменид»ни ўқиш давомида у учинчи қўлдан олинган турли
хабарлардан фойдаланмайди, асл манбага мурожаат қилади, асл
манба эса айнан Афлотунда ҳар қандай қўпол метафизик дуализм
йўқлигидан адлолат беради. Бундан ташқари, агар ўқувчи
Афлотуннинг бундан олдинги суҳбатлари билан эътибор бериб
танишиб чиққан бўлса, ушбу дуализм танқиди ва ушбу монизмни
у бир неча марта бошқа жойларда ҳам учратган. Бутун бошли
«Пир» тўғридан-тўғри моддий қашшоқлик ва идеал тўлиқликнинг
диалектик бирлашуви (қўшилиши) сифатида Эротнинг монистик
диалектикасига асосан тузилган
«Парменид»нинг ажойиб бўлган иккинчи асосий қисмига,
чунончи, ягона нарса ва бошқа нарса диалектикасига келадиган
бўлсак, юқорида айтиб ўтилганидек, Афлотун, унда кўп марта
кузатилгани каби, диалектиканинг бундан олдинги дуализм
танқидига муносабатининг ўзини ифодалашга умуман бепарво
муносабатда бўлади. Шарҳловчи бу ерда Афлотун фикрларини,
айниқса, «Филеб» ва «Тимей» суҳбатларига таянган ҳолда
фикрларни ўзи мустақил охирига ўйлаб етишига тўғри келади.
Шундай қилиб, агар ягона нарса ва бошқа нарса диалектикасини ўйлаб охирига еткизадиган бўлсак, айтиш жоизки, унинг мазмуни янада юқорироқ тамойилга эга бўлган моделни келтириб чиқариш ҳақида ва у моделлаштирадиган моделни келтириб чиқариш ҳақида қоидадан иборат.
E’tiboringiz uchun tashakkur !!!
Do'stlaringiz bilan baham: |