135
дунѐнинг турли бурчакларида турли кўринишда намоѐн бўлаѐтгани ва
инсоният ҳаѐтига хавф солаѐтгани сир эмас. Минтақа давлатлари,
шунингдек, мамлакатимизда ҳам хавф солиб турувчи омиллардан бири
экологик муҳитнинг ѐмонлашуви эканлигини унутмаслигимиз керак.
Бугун ѐшларда экологик онг ва экологик маданиятни шакллантириш
энг муҳим масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу сабабдаг ҳам бу борада
аждодларимиз томонидан амалга оширилган ишларга назар солиш ва улар
амалда қўллаб келан усул ва услубларни ѐшларимизга тушунтиришимиз
зарур ва шарт ҳисоблананди. Масалан, қадимий
урфу-одатларимизга
асосланган қадриятларнинг вужудга келишини, уларнинг моҳиятини
илмий асосланганлигини ўқувчиларга тушунтириш муҳим ўрин эгаллайди.
Сувга, ҳавога, тупроққа бўлган ҳурматни аждо- даримиз тарихидан
ўрганишимиз ва уни ѐшларга ҳар томонлама чуқур илмий асосда
тушунтиришимиз катта самара беради. Оддийгина сув жумрагини ўз
вақтида ѐпишга ўргатиш, ош- хона, уй-жой, ҳовли ва кўчаларни
тоза ва
озода тутиш кўникмасини шакллантириш, тоза ҳаво инсон организми учун
қанчалик зарур эканлигини англатиш, уларни ифлослантирганда
инсоннинг ҳаѐтига солиши мумкин бўлган хавфни тушунтириш, экологик
маданиятни шакллантирувчи дастлабки омиллар ҳисобланади.
Бундан уч минг йил илгари халқимизнинг улкан маънавий, илмий ва
диний меросидан бирига айланиб қолган «Авесто» китоби дунѐга келди.
Унда нафақат диний ғоялар ѐки якка худо- ликкка интилиш, инсонлар
ўртасидаги муносабатлар ва уларни тартибга солиш, балки инсонни атроф-
муҳитга бўлган муноса- батлари ҳам ўз аксини топди. Китобда инсоннинг
атроф-муҳитга нисбатан бўлган муносабти қатъий тартибга солинди ва уни
сақлаб қолишга ҳаракат қилинди.
Унда ҳаѐт учун зарур бўлган тўрт нарсани соф ва пок тутиш қатъий
белгилаб берилди. Бугунги кун назари ҳамда
илм фаннинг эришган
ютуқлари асосида разм солинса, бундан уч минг йил олдиноқ
экологиянинг ѐмонлашувини олдини олиш учун антропоген таъсирнинг
ўрнига эътибор қаратилгани ва уни маълум тартибга солиш учун ҳаракат
қилингани, ўз даврида уларга қонуний ва маънавий тус берилгани аѐн
бўлади. Китобда, тўрт унсурдан бири - ҳавони тоза тутиш масаласи
қўйилди. Бугун эса унга илм-фан атмосфера, деб ном берди. Айни
атмосферадаги муаммолар инсонни нафас олишини қийинлаштираѐтгани,
унда турли хил касалликлар келтириб чиқариш хавфининг ортаѐтгани тиб-
биѐт соҳасида исботлаб бўлинди.
136
Инсон тоза ҳаводан тўйиб
нафас олмаса, унинг қони ва қон орқали
юрак, мия каби организмлар кислород билан бойимаслиги ва оқибатда
юрак ва қон айланиш тизимида турли касалликлар келиб чиқиши маълум.
Кислород билан тўйинмаган қон инсон харак- терига, ҳолатига ва уни
жамиятнинг соғлом кишиларидан бири бў- либ етишишига салбий таъсир
этади. Ерда мавжуд ҳаво захираси ҳам аниқ, ундан фойдаланиш миқдори
ҳам аниқ, уни қайта ҳосил қилиш ҳам аниқ, бироқ, унинг таркибига
қўшимча газларни чиқариб юбориш, ифлослантириш жараѐни аниқ эмас.
Экологик муҳитнинг бузилиши турли хил касалликларнинг кўпайиб
кетишига, боғ-роғларни қуриб табиий озиқ-овқатга бўлган эҳтиѐжни ортиб
кетишига, ҳавонинг турли хилдаги газлар билан ифлосланиб,
инсон
иммунитетини пасайишига, сув таркибининг минераллашуви ортиб инсон
келажагига солаѐтган таҳдиди унинг олдида келажакда яшаб қолиш
муаммосини пайдо қилмоқда. Ҳолбуки, бу масала илқ бор 1913-йилда
Швецариянинг Берн шаҳрида халқаро миқѐсда муҳокама қилинган бўлиб,
ўтган 100 йил давомида жуда кўплаб ишлар амалга оширилди. Бироқ,
ХХI-аср бўсағасида бу масала яна қайта кўтарилиб, ядро хавфидан кейинги
энг катта таҳдид сифатида майдонга чиқмоқда.Биринчи президентимиз И.
Каримов экологик таҳдидлар ҳақида гапирар экан у охир-оқибат
инсоннинг генофондига салбий таъсир этишини кўрсатиб, унга алоҳида
эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: