Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

Атроф-муҳим 
ва 
тараққиѐт 
бўйича 
Рио 
декларацияси
давлатларнинг мазкур муаммоларга тааллуқли бўлган ҳуқуқ ва бурчларини 
белгилаган ҳолда «Кун тартибида ХХI асрга ташриф» ни қўллаб 
қувватлайди. 
Декларациянинг айрим тамойилларига кўра: 
*
Барқарор тараққиѐт ташвишлари одамлар зиммасига тушади. 
Инсонлар табиат билан уйғун ҳолда соғлом ва фаровон ҳаѐт кечиришга 
ҳақлидир. 
*
Жиддий ѐки ўрнини тўлдириб бўлмайдиган зарар етказиш хавфи 
туғилганда атроф-муҳит таназзулини бартараф этиш илмий ноаниқлик 
туфайли тўхтаб қолмаслиги керак. 
*
Давлат шахсий ресурсларини эксплуатация қилишда суверен 
ҳуқуққа эга, аммо бунда бошқа давлат атроф-муҳитга зарар етказмаслиги 
керак. 
*
Қашшоқликка барҳам бериш ва дунѐ миқѐсида яшаш тарзларидаги 
кескин фарқни камайтириш барқарор тараққиѐт учун «зарурийдир». 


137
*
Барқарор тараққиѐтга эришишда хотин-қизларнинг мутлақ тенг 
ҳуқуқли иштироки зарур. 
*
Саноати ривожланган мамлкатлар барқарор тараққиѐт учун халқаро 
курашга глобал атроф-муҳитга ўзларининг жамиятлари кўрсатаѐтган 
босим нуқтайи назаридан, шунингдек, қўл остиларидаги технологиялар ва 
молиявий ресурслар учун ўз масъулиятларини тан оладилар. 
Ҳуқуқий нуқтайи назардан бевосита мажбурият юкламайдиган 
Ўрмонлардан оқилона фойдаланиш бўйича баѐнот — ўрмонларга 
тааллуқли биринчи глобал ягона муносабат ифодаси бўлиб қолди. 
Унинг асосий қоидалари қуйидагилардан иборат: 
-
Барча мамлакатлар, айниқса ривожланаѐтган мамлакатлар 
ўрмонларни тиклаш ва ўрмон бойликларини муҳофаза қилиш йўли билан 
«дунѐни 
кўкаламзорлаштириш» 
борасидаги 
саъй- 
ҳаракатларини 
кучайтириши лозим. 
-
Давлатлар ўзларининг барқарор тараққиѐт миллий йўналишлари 
талабларини бажаришларида, ўз ижтимоий-иқтисодий эҳтиѐжларига мос 
тарзда ўрмонларни ривожлантириш ҳуқуқларига эгадирлар. 
«Кун тартибида ХХI асрга ташриф» дастури ҳукуматлар томонидан 
бажарилган тақдирда дунѐни ҳозирги беқарор иқтисодий тараққиѐт 
моделидан чиқариш ва бизнинг тақдиримизга тааллуқли бўлган муҳим 
экологик йўналишларни ѐқлайдиган ва янгилайдиган фаолиятни мўлжалга 
олишнинг батафсил режалари белгиланган бўлар эди. Белгилаб олинган 
фаолиятлар доирасида атмосферани муҳофаза этиш, ўрмонларни асраб 
қолиш, тупроқ эрозияси ва саҳрога айланишга қарши кураш; ҳаво ва сув 
ифлосланишининг олдини олиш; балиқ захираларини камайиб кетишига 
қарши чоралар кўриш; заҳарли чиқиндиларни камайтириш масаласини ҳал 
қилишга кўмаклашиш кабилар бор. «Кун тартибида ХХI асрга ташриф» 
дастури тараққиѐт йўлининг атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган 
қашшоқлик ва ривожланаѐтган мамлакатларнинг ташқи қарзлари, ишлаб 
чиқариш ва истеъмолнинг беқарор модели, демографик бўхтон ва халқаро 
иқтисодиѐт тузилмалари каби муаммоларни кўтармоқда. Шунингдек, 
ҳаракат дастури барқарор тараққиѐтга эришишда қуйидаги асосий 
гуруҳлар — хотин-қизлар, касаба уюшмалари, фермерлар, болалар ва 
ѐшлар, туб халқлар, илмий ҳамжамиятлар, маҳаллий ҳукуматлар, 
ишбилармон гуруҳлар, саноат тузилмалари ва нодавлат ташкилотлари 
ролини кучайтириш йўлларини тавсия этади. 
Мамлакатимиз биринчи президенти И. Каримовнинг «Ўзбекистон 


138
буюк келажак сари» асарида экологик хавфсизликни кучайтиришнинг 
ҳозирги асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган. Унда хусусан, 
қуйидагилар таъкидланади: 
1.
Тегишли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Қишлоқ, 
ўрмон ва бошқа хўжалик тармоқларидаги табиий жараѐнларнинг кескин 
бузилишига олиб келадиган барча заҳарли кимѐвий моддаларни қўллаш 
устидан қаттиқ назорат ўрнатиш. Ҳаво ва сув муҳитини инсоннинг ҳаѐт 
фаолияти учун зарарли ѐки салбий таъсир этадиган моддалар билан 
ифлослантиришни тўхтатиш. 
2.
Қайта тикланмайдиган захираларни қатъий мезон асосида 
истеъмол қилган ҳолда табиий захираларнинг ҳамма турларидан оқилона 
фойдаланиш. 
3.
Катта-катта ҳудудларда табиий шароитларни табиий захи- 
ралардан самарали ва комплекс фойдаланишларни таъминлайдиган 
даражада аниқ мақсадга қаратилган, илмий асосланилган тарзда 
ўзгартириш (дарѐлар оқимини тартибга солиш ҳамда сувларни бир 
ҳавзадан иккинчисига ташлаш, ернинг намини қочириш, сув чиқариш 
тадбирларини ва бошқаларни амалга ошириш) лозим. 
4.
Жонли табиатнинг бутун табиий генофондини маданий экинлар ва 
ҳайвонларнинг янги турларини кўпайтириш ҳисобига бошланғич база 
сифатида сақлаб қолиш керак. 
5.
Шаҳарсозлик ва туманларни режалаштиришнинг илмий асосла-
нилган, ҳозирги замон урбанизациясининг барча салбий оқибат- ларини 
бартараф этадиган тизимни жорий этиш йўли билан шаҳарларда ва бошқа 
аҳоли пунктларида аҳолининг яшаши учун қулай шароит яратиш зарур. 
6.
Экологик кулфатлар чегара билмаслигини назарда тутган ҳолда 
жаҳон жамоатчилиги эътиборини минтақанинг экологик муаммоларига 
қаратиш лозим. 
Ушбулардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, мамлакатимзда 
ўтган йиллар давомида жуда катта ишлар амалга ошириб келинмоқда. 
Жумладан, атроф-муҳитни асраб-авайлашга оид ўзига хос ҳуқуқий база 
яратилишини ўзи бундан далолат беради. 
Мустақиллик йилларида республикада атроф-муҳитни муҳофаза 
қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш масалаларини бошқариб 
турадиган қарийб 30 та қонун ва 350 дан ортиқ меъѐрий — ҳуқуқий 
ҳужжатлар қабул қилинди
14

14
ЎзР ФВВ Сесмик жараѐнлар.Т.2007й


139
Назорат саволлари 
1.
Экологик онг нима? 
2.
Экологик маданият тушунчасини таърифланг. 
3.
Экологик тарбияга нималар киради? 
4.
Экологик муҳит ва экологик тизим тушунчаларини таърифланг. 
5.
Бугунги кунда мамлакатимизда экологик муаммоларни ҳал этиш 
борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда? 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish