Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги


ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА АҲОЛИНИНГ



Download 1,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/52
Sana01.03.2022
Hajmi1,47 Mb.
#476805
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52
Bog'liq
O\'quv qo\'lanma FVV

14.ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА АҲОЛИНИНГ 
МУҲАНДИСЛИК МУҲОФАЗАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ. БИНОЛАР 
ВА ҚУРИЛИШ АШЁЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ. 
Таълим муассасаси ҳамда яшаш жойларида юз бериши мумкин бўлган 
фавқулодда вазиятларга олдиндан тайѐргарлик кўриш мумкин. 
Айниқса, таълим муассасалари мамлакатмизнинг турли ҳудудларда 
жойлашганлиги сабаб улардаги дастлабки хавф шу жойда юз бериши 
мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ. Жумладан, зилзила 
хавфи катта бўлган ҳудудларда таълим муассасаси бино ва иншоотининг 
мустаҳкамлиги, синф хоналарининг унга мос ҳолда жиҳозланиши, 
қўйилган жиҳозларнинг хавфсизлик нуқтайи назаридан жойлаштирилиши 
муҳим ўрин эгаллайди. 
12
«Ҳаѐт фаолияти хавфсизлиги асослари». З.Илѐсова. 2001-йил


117
Марказий Осиѐда вулқонлар билан боғлиқ ҳаркатлар кузатилмасада, 
бироқ, Ўрта ер денгизи — Осиѐ сейсмик камарида жойлашшган Ўрта ер 
денгизи бўйлари мамлакатларида бундай табиий офат хавфи мавжуд. Ер 
остида юз берган кучли ўзгаришлар ҳамда жуда катта иссиқлик 
энергиясининг ер қаъридан отилиб чиқиши зилзилаларга, ер релефини 
ўзгариб кетишига, атмосферанинг ифлосланишига, ѐнғинларни келиб 
чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Вулқон — ер юзасига чуқур магматик 
манбалардан лава қул, сувнинг қайноқ газлари ва буғлари, тоғ 
жинсларининг бўлаклари отилиб чиқиладиган ер қобиғидаги каналлар ва 
ѐриқлар устида юзага келувчи геологик ҳодиса. 
Марказий Осиѐда юз берган айрим зилзилалар ер релефининг 
ўзгаришига ҳам олиб келганини унутмаслик керак. Масалан, 1911-йилдаги 
Кебин, 1948-йилда юз берган Ашхобод зилзилаларини булар таркибига 
киритиш мумкин. Шуни унутмаслик керакки, зилзилалар бошқа тус ѐки 
турдаги фавқулодда вазиятларни ҳам келтириб чиқариш характерига эга. 
Шу сабабли, таълим муассасаси ўзига хавф солиши мумкин бўлган барча 
тусдаги фавқулодда вазиятларни олдиндан билиши шарт. Бу хавфлар 
таълим муассасаси директори фуқаро муҳофазаси раҳбари ҳамда фуқаро 
муҳофзаси бўйича штаб бошлиғи ва аъзолигидаги ходимлар иштирокида 
кўриб чиқилиши, муҳофзаланиш ишлари олдиндан белгилаб қўйилиши 
лозим. Бу режалар ва уни амалга ошириш тартиблари туман ѐки вилоят 
масъул ташкилотлари билан келишилган ҳолда бўлиши керак. 
Шуни унутмаслик керакки, ўқувчиларнинг, шунингдек, таълим 
муассасасида ишлаѐтган педагог — ходимлар, ишчи-хиз- матчиларнинг 
фавқулодда вазиятлардаги тайѐргарлиги ва уларнинг дастлабки, тўғри 
ҳаракат қила олиши таълим муассасасининг раҳбарига, унинг бу соҳадаги 
ишларни ўз вақтида тўғри бажа ганлигига ҳар томонлама боғлиқ. 
Маълумки, Ўзбекистон турли географик ҳамда мураккаб геологик ер 
тузилишига эга бўлган мамлакат ҳисобланади. Масалан, ер кўчишлари ѐки 
сурилишлари билан боғлиқ хавфлар ҳам таълим муассасаси фаолиятига 
салбий таъсир этиши мумкин. Айнан ер кўчиши мавжуд бўлган ҳудудда 
жойлашган бино ѐки иншоотга унинг хавф солиши сабабли таълим 
муассасасининг жойлашган жойи ва унга хавф солиши мумкин бўлган 
табиий, техноген ва экологик омилларни олдиндан билиш ва муҳофаза 
чораларини кўриш катта аҳамият касб этади. 
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, таълим муассасасида турли тусдаги 
хавфларнинг олдини олиш мақсадида фуқаро муҳофзаси тузилмалари 


118
бўлиб, тузилма ўқитувчилар орасидан шу соҳага яқин билим ва малакага 
эга бўлган мутахассислардан бошлиқ қилиб тайинлаш лозим. 
Юртимизда қадимдан юз бериб келган табиий офатлар халқимиз 
турмуш тарзига сингиб, ундан муҳофазаланиш учун ўзига хос илмий 
изланишлар 
олиб 
боришга, 
иморацозликка 
оид 
маданиятни 
ривожланишига ҳам сабаб бўлган 
Маълумки, азалдан аждодларимиз бино ва иншоотларнинг ҳар 
томонлама бардошли ва узоқ муддат ўз ҳолатини йўқотмай туриши 
лозимлигини эътиборга олган ҳолда қурилиши ишларини олиб борганлар. 
Қадимдан маждуд ашѐлар, уларнинг ер таркибидаги ўзгаришларга бардош 
бера олиши, ѐғин сочинли кунларнинг кўп ѐки кам бўлиши, шамолнинг 
эсиб туриши, шунингдек, ер ости сувларининг юқори ѐки пастлиги, ѐғин-
сочинли кунларда сув хавфи эътиборга олинган ҳолда ўзига хос 
иморатцозлик мада- нияти шаклланган. Юртимизнинг шимолий 
ҳудудларида қурилган иморатлар тузилиши ва қурилиши билан тоғ ва тоғ 
олди ҳудудларида қурилаѐтган бинолар қурилишида кескин фарқни сезиш 
мумкин. 
Иморатцозликда тупроқ зичлигини таъминлаш муҳим ўрин эгаллайди. 
Шахсий уй-жой қурилишила тупроқ-лойдан асосий қурилиш ашѐси 
сифатида фойдаланиш унинг етарлича мустаҳкамлигини таъминлаб 
беролмайди. Шахсий уй-жой қурилишида деворларнинг кўтарилишида 
синчллардан ҳамла пишиқ ғиштлардан фойдаланиш иморатларнинг 
муайян мустаҳкамлигини таъминлайди. 
Юқорида айтиб ўтилганидек, иморатлар ва иншоотлар талофат 
кўради. Кўрилган талофат даражаси иншоот лойиҳасига, ишлатилган 
қурилиш материалларига боғлиқ. Шунинг учун ҳамма иншоотлар ва 
уларнинг кўрадиган талофатлари давлат стандарти билан тартибга 
солинади. 
Иншоотларнинг талофатларлари қуйидагича таснифланади: 
1-даражали талофат. Бунда енгил шикастланиш юз беради.
2- даражали талофат. Оғир бўлмаган шикастланиш содир бўлади, 
деворларда катта бўлмаган ѐриқлар пайдо бўлади.
3-даражали талофат. Иншоотларнинг оғир шикастланиши рўй беради, 
деворларда катта ва чуқур ѐриқлар пайдо бўлади.
4-даражали талофат. Иморат ва иншоотлар ички деворининг тўлиқ 
бузилиши юз беради.
5-даражали талофат. Иморат ва иншоотларнинг тўлиқ бузилиши 


119
содир бўлади. 
Иморат ва иншоотларнинг тўлиқ конструксияси ва қурилиш 
материалларига қараб таснифланиши: 
А гуруҳ — хом ғишт, пахса деворли иншоотлар. 
Б гуруҳ - пишиқ ғиштдан қурилган иншоотлар. 
Д гуруҳ — темирбетон, синчли ва ѐғочдан қурилган иншоотлар. 
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда давлат стандарти (ГОСТ) 
томонидан иморатлар гуруҳининг ҳар бир баллда кўрадиган талофат 
даражалари қонунлаштириб қўйилган. Жумладан: 
6-балл- ер силкиниш жараѐнида А гуруҳга мансуб иншоотлар 2-
даражали талофат, Б гуруҳи иншоотлари 1-даражали талофат кўради. 
7-Балл-А гуруҳидаги иншоотлар 3-даражали талофат кўради.
8-балл А-гуруҳидаги иншоотлар 5-даражали, Б гуруҳидаги иншоотлар 
ҳам 3, 4-даражали, Д гуруҳидаги иншоотлар 2-даражали талофат кўради.
9-балл Б гуруҳидаги иншоотлар 4-даражали, шунингдек, Д гуруҳидаги 
иншоотларҳам 4-даражали талофат кў- ради.
10-балл-Б 
гуруҳидаги 
иншоотлар 
5-даражали, 
Д-гуруҳидаги 
иншоотлар 4-даражали талофат кўради.
11-бал-Б гуруҳидаги иншоотлар тўлиқ қулайди. Тоғ жинсларининг 
тик ва горизонтал йўналишдаги ҳаракати кузатилади.
12-балл амалда ер юзасида тик иншоотлар қолмайди. Бу-у ѐки бу 
балларда зилзила содир бўладиган ҳудудларда кўриладиган талофат 
даражаси ҳисобга олинган ҳолда, фақат маълум гуруҳдаги иншоотлар 
қурилиши лозим, деган сўздир. зилзила келтирадиган талофат иншоотнинг 
турига, конструксиясига боғлиқ бўлиши билан бир қаторда, қурилиш 
майдонларининг муҳандис-геологик шароитига, яъни тоғ жинслари 
турларининг мустаҳкамлиги даражасига, хосса ва хусусиятларига боғлиқ. 
Масалан,
1966-йили Тошкент шаҳрида бўлган силкиниш натижасида шаҳрнинг 
ер ости сувлари сатҳи ер юзасига яқин бўлган пастқам жойларида 
жойлашган иморатлар кучли талофат кўрди. Шундан кейин, 1966-йили 
шаҳар ҳудудида қайта муҳандис-геологик хариталаш ишлари ўтказилиб, 
шаҳар маркази тупроқ шароити нуқтайи назаридан 9 балли минтақага 
ўтказилди. Бу дегани, 9 балли минтақа қуриладиган иншоотлар конструк-
сиясига ва усулига маълум талаблар қўйиш ва уларни бажаришни талаб 
қилади. Сейсмофаол ҳудудларда қурилиш иншоотларини олиб боришда 
давлат томонидан тасдиқланган қонун-қоидаларга, талабларга риоя қилиш 


120
зарур. Яъни шаҳар қурилишида иморатларнинг баландлигига ва шаклига 
катта талаблар қўйилади, улар қуйидагилардан иборат: 
-
шаҳар ҳудудида катта-катта очиқ майдонларнинг бўлиши, яъни 
силкиниш содир бўлган тақдирда ва ундан кейин одамларнинг яшаши учун 
енгил қурилмадан қуриш учун хавфсиз жой зарур; 
-
сув ҳавзаларининг бўлиши, яъни зилзила вақтида чиқиши мумин 
бўлан ѐнғинларни ўчириш мақсадида фойдаланиш учун сув захирасига эга 
бўлиш зарур; 
-
иншоотлар орасида масофа, иншоот баландлигидан 1,5 марта катта 
бўлиши, чунки иморат талофат кўрганда бир-бирига таъсир қилмаслиги 
керак. 
Иншоотлар зилзилага бардош беришига кўра 3 гуруҳга бўлинади: 
А-7 баллгача чидаши мумкин бўлган кучсиз сейсмо- чидамли уйлар. 
Бунга тупроқдан ва ғиштдан қурилган уйлар киради. 
Б-8 баллгача чидайдиган уйлар. Бу хилдаги уйлар ҳар хил ѐғоч 
каркаслардан тайѐрланади (синч уйлар). 
Д-9 баллгача чидайдиган уйлар. Бу хилдаги уйлар сирасига катта 
металл каркаслардан, темирбетон конструксиялардан тай- ѐрланган уйлар 
киради. 
Назорат саволлари 
1.
Таълим муассасасида ким фуқаро муҳофазаси раҳбари ҳи- 
собланади? 
2.
Таълим муассасасида юз бериши мумкин бўлган фав- қулодда 
вазиятларнинг олдини олиш ва ундан муҳофазаланиш мақсадида қандай 
ишларни амалга ошириш мумкин? 
3.
Сиз таҳсил олаѐтган ва яшаѐтган ҳудудда қайси турдаги 
фавқулодда вазиятларнинг юз бериш эҳтимоли мавжуд? 
4.
Ўзингизни фавқулодда вазиятлар юз берганда тўғри ҳаракат 
қилишга тайѐр, деб биласизми? 

Download 1,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   52




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish