Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўҒрисида


-модда. Адвокатлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги



Download 20,53 Kb.
bet3/4
Sana17.07.2022
Hajmi20,53 Kb.
#813109
1   2   3   4
Bog'liq
Адвокат фаолият кафолатлари туғри Word

7-модда. Адвокатлик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги
Адвокат юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз касбий вазифаларини амалга ошираётганида унинг фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокатдан ва унинг ёрдамчисидан ва стажёридан адвокатлик сири предмети ҳисобланган ҳолатлар тўғрисида бирон-бир тушунтириш ёки кўрсатувлар беришни талаб қилиш, шунингдек улар ҳақида тезкор-қидирув фаолиятида, жиноят ишлари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ва бошқа ишларни юритишда фойдаланиш учун бирон-бир материал тақдим этишни талаб қилиш ман этилади.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокатлик фаолиятини амалга оширишда бирон-бир махсус рухсатнома (ордер ва адвокат гувоҳномасидан ташқари) талаб қилиш ёки бошқа тўсиқлар вужудга келтириш ман этилади;
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги ЎРҚ-198-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 514-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокатнинг муайян ишни ўрганишига тўсқинлик қилиш ёки ишонч билдирувчи шахснинг (ўз ҳимояси остидаги шахснинг) қонуний манфаатларига зид келувчи нуқтаи назарни мажбуран эгаллашига эришиш мақсадида унга қандай шаклда бўлмасин таъсир кўрсатиш, шунингдек адвокатга таҳдид қилиш, уни ҳақоратлаш, унга нисбатан туҳмат қилиш, куч ишлатиш ёки унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига тажовуз қилиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
(7-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
8-модда. Адвокатлик фаолияти ҳимояланишини таъминлаш
Адвокат ва унинг касбий фаолияти давлат ҳимоясида бўлади.
Адвокатнинг ўз ҳимоясидаги шахс билан ҳоли учрашувлар ўтказишини, жиноят ишига доир барча материаллар билан ташишиб чиқиши ва ундан зарур маълумотларни кўчириб олишини рад этиш ман қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Юридик ёрдам бериш билан боғлиқ ахборотни талаб қилиб олиш, олиб қўйиш, кўздан кечириш, текшириш, ундан нусха кўчириш, бундай ахборотни тўплаш ва ундан фойдаланишга фақат адвокат айбланувчи тариқасида жавобгарликка тортилган тақдирда, бошқа ҳолларда — жиноят, фуқаролик ишлари, иқтисодий ишлар, интизомий ишлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишда эса, фақат юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахснинг розилиги билан йўл қўйилади.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Давлат томонидан адвокатга қуйидагилар таъминланади:
касбий вазифаларини бажариш имконияти;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, шунингдек унинг ташқарисида юридик ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларга маслаҳат бериш имконияти;
ўз касбий вазифаларини бажариши туфайли ҳаёти ва соғлиғи учун хавф-хатар юзага келганда зарур даражадаги ҳимоя.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адвокатнинг касбга оид ҳуқуқларининг давлат органлари ва бошқа органлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бузилиши қонунчиликда назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
(8-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 20,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish