Адвокатлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга оширишнинг


I. Илмий-назарий хулосалар



Download 467 Kb.
bet11/16
Sana18.07.2022
Hajmi467 Kb.
#820747
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
I. Илмий-назарий хулосалар:
1.1.Адвокатлик фаолиятига қуйидагича таъриф бериш мумкин:
адвокатлик фаолияти юридик фаолиятнинг бир тури сифатида- адвокат томонидан қонунда, шунингдек корпоратив ҳужжатларда назарда тутилган тартибларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида малакали юридик ёрдам учун олиб бориладиган ҳаракатлар мажмуидир.
1.2. Адвокатура - адвокатлик фаолиятини амалга ошириш учун адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг касбий бирлашмаси сифатида ўзини-ўзи бошқарувчи, фуқаролик жамияти институтларидан биридир. Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонунининг 1-моддасида адвокатура институтига “адвокатликфаолиятибиланшуғулланувчишахслар ҳамдахусусийадвокатлик амалиёти биланшуғулланувчиайримшахсларнинг” касбий бирлашмаси сифатида таъриф берилган. Фикримизча, адвокатурага берилган мазкур таърифда адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларнинг касбий бирлашмаси сифатида кўрсатилиши лозим. Адвокатура давлатга мансуб бўлмаганлиги сабабли, ҳуқуқий жиҳатдан хусусий адвокатлик фаолияти билан шуғулланувчи адвокатлар тоифаси ҳам мавжуд бўла олмайди деб ҳисоблаймиз. Фикримизни адвокатуранинг мустақиллик ва демократик принциплари мазмуни ҳам тасдиқлайди.
1.2. Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги қонунда адвокатларнинг касбий тайёргарлиги ва малакасини ошириш Адвокатлар палатасининг вазифаси этиб белгиланган бўлсада, шу кунга қадар адвокатлар палатаси ҳузурида касбий тайёргарликни малака оширишни таъминловчи махсус мактаб мавжуд эмас. Амалда адвокатлар малака оширишни ўз ҳисобларидан амалга ошириб келмоқдалар. Ваҳоланки, адвокатлар томонидан ҳар ойда базавий ҳисоблашнинг50 фоизи миқдорида аъзолик бадали тўлаб борилади. Мазкур ҳолатда нафақат касбий малакани оширишни ташкил этиш, балки уни молиялаштириш ҳам адвокатлар палатаси ҳисобидан бўлиши лозим деб ҳисоблаймиз.
1.3.Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодексининг 50-моддасига кўра, жиноят ишида ҳимоячи гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, уларнинг қонуний вакиллари, шунингдек гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимоси ёки розилиги билан бошқа шахслар томонидан таклиф этилади.Гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд ишда ҳимоячининг иштирок этишини таъминлайди.Танланган ҳимоячи йигирма тўрт соат ичида ишда иштирок этишга киришиши лозимлиги белгиланган. Фикримизча, қонунда бу борада жуда кам муддат белгиланган деб ҳисоблаймиз, чунки адвокатлик фаолияти касбий жиҳатдан кўп ҳолларда узоқ ҳудудларда фаолият юритишни тақозо этади. Қолаверса, адвокатларнинг иш режасини ташкиллаштириш масаласи адвокатнинг ўзига боғлиқ эмас.
1.4. Ҳимоячини таклиф этиш тартиби белгиланган Жиноят процессуал кодексининг 50-моддасини 3-қисмида танланган ҳимоячининг йигирма тўрт соат ичида ишда иштирок этишга киришишга имконияти бўлмаган ҳолларда, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига ёхуд уларнинг қариндошларига бошқа ҳимоячини таклиф этишни ёки ҳимоячи тайинлашни сўраб Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармаси томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмаларига мурожаат қилишни тавсия этади деб кўрсатилган. Ушбу норманинг мазмунидан, гўёки Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари томонидан белгиланадиган адвокатлик тузилмалари мурожаат этувчи гумон қилинувчи, айбланувчи ёхуд судланувчига ҳимоячи тайинлаш ҳуқуқига эга мазмунида тушунилади. “Ҳимоячи тайинлашни” жумласи ЖПК талаблари ва адвокатура тўғрисидаги қонунчилик мазмунига зид деб ҳисоблаймиз. Қонунда назарда тутилган шахслар ёки гумон қилинувчи, айбланувчи ёхуд судланувчи бошқа ҳимоячини таклиф этиш тўғрисида мурожаат қилганда, Адвокатлар палатаси ёки ҳудудий бошқармалар ёки адвокатлик тузилмалари қайсидир адвокатни тавсия қилиш мумкин. Улар томонидан адвокатнинг фаолиятига аралашиш мумкин эмас. Юқоридаги асосларга кўра, адвокатни жиноят ишида қатнашишини адвокатлик тузилмаси тайинлаши мазмунини қонун нормасида белгилаш нотўғри.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал кодекси нормалари талабига кўра, жиноят иши суриштирувчи, терговчи, суд томонидан юритилади. Юқоридаги ҳолатда эса фақатгина, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёхуд суд томонидангина ҳимоячи тайинлаш тўғрисида қарор ёки ажрим чиқаришга ҳақли.
1.5. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексида айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув битими тузиш жараёни адвокат иштироки шарт бўлган ҳолатлар сифатида кўрсатилган бўлиб, адвокат бу жараёнда айбга иқрорлик тўғрисидаги келишув тўғрисида гумон қилинувчи, айбланувчи томонидан келтирилган илтимосномани имзолаши лозимлиги белгиланган. Ваҳоланки, адвокатнинг вазифаси ҳимоя қилиш бўлиб, бу жараёнда фақатгина унинг бу вазифасини амалга ошириш учун ҳуқуқий механизм етарли эмас. Жумладан, Адвокатнинг касб этика қоидаларида ҳимоя остидаги шахс бировнинг айбини ўз бўйнига олиб, ўзини айблаётганлигига ишончи комил бўлган ҳолларда ишонч билдирувчи шахснинг (ҳимоя остидаги шахснинг) иродасига зид позицияни эгаллашга ва унга қарши ҳаракат қилишга ҳақли эканлиги эътироф этилган. Бундан кўринадики, адвокат ҳимояси остидаги шахс асоссиз равишда айбга иқрорлик тўғрисида илтимоснома тақдим этган ҳолларда, эътироз билдириш ҳуқуқига эга бўлиши лозим деб ҳисоблаймиз.
1.6.Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 297-моддасига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда шу ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни ушлаб туриш пайтидан бошлаб адвокат қатнашиши мумкинлиги кўрсатилган. Фикримизча, ҳуқуқбузарликни содир этган шахсни қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бузилмаслигини таъминловчи процесс иштирокчисини адвокат деб аташ нотўғри. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишда адвокат иккита ҳолатда, яъни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахсни ҳимоя қилишда “ҳимоячи” сифатида, шунингдек жабрланувчи вакили сифатида иштирок этишида “вакил” сифатида кўрсатиш ҳуқуқий жиҳатдан асосли бўлади деб ҳисоблаймиз
1.7. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида адвокатнинг иштирокчи сифатида ишга киришиш пайти шахсни маъмурий тартибда ушлаб қўйиш вақти деб кўрсатилганлиги адвокат иштироки бошланишини тўлалигича баён қилмаган деб ҳисоблаймиз. Адвокат нафақат шахс ушланган пайтдан балки, иш юритувнинг исталган босқичида ишга киришиши мумкин. Адвокатнинг иштироки бошланиши бўйича Қозоғистон Республикаси қонунчилигидаги норма ижодкорлигини миллий қонунчиликда имплементация қилиш зарур деб ҳисоблаймиз. Жумладан, адвокатнинг ҳимоячи сифатида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларда иштироки маъмурий жавобгарликка тортилган шахс маъмурий тартибда ушлаб қўйилган, маъмурий иш қўзғатилган пайтдан бошлаб, шунингдек маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юритишнинг исталган босқичида рухсат этилиши юридик нуқтаъи назардан тўғри бўлар эди деб ҳисоблаймиз.
1.8. Адвокатни маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишда иштирокининг маън этувчи ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда мазкур ҳолат тартибга солинмаган. Жумладан, ўзаро манфаатлари қарама-қарши бўлган шахсларнинг ишларида фақат бир шахснинг манфаатлари бўйичагина адвокат иштирокига йўл қўйилиш лозим деб ҳисоблаймиз.
1.9. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида адвокатнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларда мажбурий иштироки назарда тутилмаган. Ваҳоланки, худди жиноят процессидаги каби, баъзи шахслар маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар юритувида ҳам ўзини-ўзи ҳимоя қилишга етарлича имкон ва билимга эга эмас. Фикримизча, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда маъмурий жазо тури сифатида маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган ва қўлланилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича, шунингдек жисмоний ёки руҳий нуқсонлари туфайли, 1-гуруҳ ногиронлиги бор бўлган шахсларнинг ишлари бўйича адвокатнинг ҳимоячи сифатидаги иштироки таъминланиши лозим.
1.10. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларда адвокат иштироки шарт бўлган ҳолатлар назарда тутилиши муносабати билан, қонунчиликда ҳимоячи иштирокини таъминлашни тартибга солувчи қонунчилик нормалари ҳам назарда тутилиши лозим. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни юритишда, ҳимоячи иштироки шарт бўлган ҳолатлар мавжуд бўлганда, маъмурий жавобгарликка тортилган шахс, унинг қонуний вакиллари, шунингдек унинг топшириғига кўра бошқа шахслар томонидан ҳимоячи таклиф этилмаган бўлса, судья, маъмурий ҳуқуқбузарликни кўриб чиқишга ваколатли орган (мансабдор шахс) иш юритишнинг тегишли босқичида ҳимоячи иштирокини таъминлашга мажбурлиги ҳамда улар томонидан бу хусусда процессуал қарор чиқарилишини, шунингдек қарорни ижросини, “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги юридик ёрдам кўрсатиш марказларига юборишни назарда тутувчи қонунчилик нормалари киритилиши лозим.
1.11. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида адвокатлик фаолиятини ҳимоячи сифатида ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича ҳуқуқлари етарли эмас деб ҳисоблаймиз. Зеро, адвокатнинг ишда ҳимоячи сифатидаги ҳуқуқлари уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги процесс иштирокчиси сифатидаги ваколатларини тўлақонли акс эттирмаган. Фикримизча, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда адвокатнинг ҳимоячи сифатида қуйидаги ҳуқуқлари акс этган қонун нормалари киритилиши лозим деб ҳисоблаймиз. Яъни, ишнинг барча материаллари билан танишиш; ишни кўриб чиқилишида иштирок этиш; далилиллар тақдим этиш; илтимосномалар тақдим этиш ва рад қилиш; судья, ишни кўришга ваколатли орган (мансабдор шахс)нинг рухсати билан, ишни кўриш жараёнида сўроқ қилинаётган шахсларга саволлар бериш; иш бўйича иш юритишни таъминлаш чораларини қўллаш ҳақидаги ва иш бўйича қарор бўйича қарор устидан шикоят қилиш; қонун ҳужжатларида унга берилган бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш.
1.12. Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳасида адвокат томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш тартиби ва миқдорлари Вазирлар маҳкамаси томнидан белгиланган миқдорда амалга оширилиши кўрсатилган. Вазирлар Махкамасининг «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳак тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2008 йил 20 июндаги 137-сонли қарорга илова қилинган низомда адвокатларнинг кунлик юридик ёрдам кўрсатганлиги учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида белгиланиши адвокатнинг кўрсатган юридик ёрдами учун етарли эмас деб ҳисоблаймиз. Сабаби, баъзи ҳолларда адвокат бир жиноят иши доирасида кун давомида банд бўлиши мумкин. Агарда адвокат шундай тоифалардаги ишлар бўйича битим (шартнома) асосида иштирок этса, кўпроқ миқдорда ҳақ тўланишлиги амалиётдан маълум. Бундан ташқари, мазкур низомда суднинг танаффус кунлари учун юқорида назарда тутилган миқдорнинг 50 фоизи миқдорида ҳақ тўлаш миқдори кўрсатилган. Аслида танаффус кунларда адвокатнинг юридик ёрдами учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи тўлов миқдори белгиланиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Download 467 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish