Қўлланилиши: Ҳафақонликнинг турли кўриниш-ларида (оғир турларида ҳам), очиқ бурчакли глауко-мада.
Ножўя таъсирлари: бош айланиши, қувватсизлик, кам ҳаракатлик, кўнгил айниши, қусиш, брадикардия, бурун бўшлиғи шиллиқ қаватининг шишиб кетиши, қулоқ олди безлари соҳасида оғриқ пайдо бўлиши, диарея (МИЙ мото-рикасининг ортиши сабабли), ҳазм безлари секрециясининг ортиши (асосан меъданинг), организмда суюқликнинг йиғи-либ қолиши (чунки, препарат буйракда қон айланишини ва фильтрациясини камайтиради, айниқса дори ичишнинг бош-ларида). Препарат билан даволанишнинг биринчи ҳафтала-рида ортостатик гипотония ва коллапс бўлиши мумкин.
Қарши кўрсатмалар: кучли ривожланган атеросклероз-да, бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишларида, феохромацитомада (чунки, октадин аввал қон босимини оширади), миокард инфарктида, гипотоник ҳолатларда, буй-рак фаолиятининг бузилишида (буйракда қон айланишини ва фильтрациясини сусайтиради).
РЕЗЕРПИН - яққол намоён бўладиган симпатолитик хусу-сиятга эга. Раувольфия ўсимлигининг барги ва илдизидан олинадиган алкалоид бўлиб, кимёвий тузилиши бўйича индол ҳосиласидир.
Таъсир механизми: резерпин НАнинг везикулаларда заҳи-ра қилинишини бузиши натижасида варикоз кенгайишларда унинг миқдори камаяди. Препарат таъсирида пресинаптик мембранадаги заҳиралардан НА ажраб чиқиши кучаяди, лекин МАО таъсирида у тезда парчаланиб кетади ва синаптик оралиққа етарли миқдорда тушмайди. Бунинг натижасида қон томирларига адренергик таъсир бўлмайди. Қон босими тушиб кетади ва бундай натижа узоқ муддат сақланади.
Резерпин қон босимини аста-секин туширади (макс. самара бир неча кундан кейин юзага чиқади). У бир ҳисобдан юрак систолик ҳажмининг ва томирлар умумий периферик қарши-лигининг камайиши билан боғлиқ бўлса, иккинчи томондан прессор рефлексларнинг сусайиши билан боғлиқдир.
Резерпин бевосита адреноблокаторлик ва ганглиоблокатор-лик хусусиятларга эга эмас, аммо симпатик тонуснинг пасайиши парасимпатик тонуснинг устунлигига олиб келади: брадикардия, МИЙ аъзолари секрецияси ва моторикасининг кучайиши, қора-чиқнинг торайиши ва бош оғриши юзага чиқади. Резерпин ГЭТ дан яхши ўтганлиги сабабли МНСдаги катехоламинлар миқдори ҳам пасайиб кетади ва шунинг учун унга тинчлантирувчи (седатив) ва антипсихотик (нейролептик) таъсир этади. Буйракда қон айланишини ва фильтрацияни кучайтиради, ёғ ҳамда оқсил алмашинувига ижобий таъсир кўрсатади (айниқса, ҳафақонлик-да, юрак тож томирлари атеросклерозида).
Қўлланилиши:
- ҳафақонликда
- юрак қон-томир етишмовчилигининг енгил кўринишларида
- ҳомиладорликнинг кечки токсикозларида
- тиреотоксикозда
- асаб-рухий бузилишларда (шизофрения, алкоголли психоз)
- турғун уйқусизликда.
Do'stlaringiz bilan baham: |