Адренергик иннервацияга таъсир этувчи воситалар (давоми)



Download 258,63 Kb.
bet1/6
Sana08.06.2022
Hajmi258,63 Kb.
#644137
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5418263061091848605

АДРЕНЕРГИК ИННЕРВАЦИЯГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ВОСИТАЛАР (давоми)

Маърузачи: профессор С.Р.Исмоилов


β-адреноблокаторлар
Бу гуруҳ моддаларининг кўпчилиги кимёвий тузи-лиши жиҳатидан изадринга (β-адреномиметик) ўх-шаб кетади, лекин улар β-адренорецепторлар билан бирикиб, қўзғалиш чақирмай, аксинча блоклайдилар ва шу туфайли НАнинг рецепторларга таъсир қили-шига йўл қўймайдилар.
АНАПРИЛИН (обзидан, пропранолол, индерал). β-1 ва β-2–адренорецепторларни блоклайди. Юракдаги β-адренорецепторларни блоклаши туфайли бради-кардия чақиради ва юракнинг қисқариш кучини пасайтиради, натижада юракнинг зарб ҳажми камаяди. Шунингдек, атриовентрикуляр ўтказувчан-ликни ва автоматизмни ҳам сусайтиради.
Узоқ муддат давомида қўлланилганда АҚБни пасай-тиради. Бу маълум даражада препаратнинг систолик ҳажмни камайтириши билан боғлиқ. Бундан ташқари, АҚБ нинг пасайишида скелет мушакларининг, жигар ва бошқа аъзолар қон томирларининг β-2–адренорецеп-торларини блоклаши туфайли томирларнинг умумий периферик қаршилигининг камайиши, ЮГА да ренин ишлаб чиқарилишининг пасайиши каби таъсирлар ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бронхларнинг β-2-адрено-рецепторларини блоклаши туфайли анаприлин бронхо-спазм келиб чиқишига сабаб бўлади, лекин миокард-нинг кислородга бўлган эҳтиёжини камайтиради. У ба-чадон қисқаришини кучайтиради, гликогенолиз ва ли-полизни секинлаштиради. Йўлдош тўсиғидан осон ўтади.
Анаприлин МИЙда яхши сўрилади. Катта қисми жигарда парчаланади, қон зардобигани оқсиллар билан 90-95% бирикади. Қондаги максимал концентрацияси 1-1,5 соат-дан кейин юзага чиқади, t1/2≈4 соат. Анаприлин ва унинг метаболитлари буйраклар орқали чиқарилади.
Қўлланилиши:
- юрак ишемик касаллигида
- ҳафақонликда
- тахиаритмияларда (синус ва пароксизмал тахикардия каби аритмияларда, экстрасистолияларда, титроқ аритмия-да)
- тиреотоксикозда (тахикардияни, юрак-қон томир ва нейро-психик тизимлардаги ўзгаришларни бартараф қила-ди)
- бачадоннинг бирламчи ҳолсизлигида унинг қисқари-шини кучайтириш ва қўзғатиш мақсадида
- туғишдан кейинги асоратларнинг олдини олиш мақ-садида (қон кетиш)
- очиқ бурчакли глаукомада (кўз ички суюқлиги ишлаб чиқаришни сусайтиради, алоҳида дори формаси – ТОПИМ, кўз томчиси).

Download 258,63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish