Н.Мирзажоновга И Л Т И М О С Н О М А (Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46, 53-моддалари талабларига кўра) Иш юритувингиздаги № 302213/2018-12-сонли жиноят иши бўйича дастлабки тергов органи томонидан “MILORD STAR” МЧЖ раҳбари А.Набижонов ва ҳимоям остида бўлган Абдужалилов Абдулбосидхон ва Абдужалилов Авазларга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми ва 189-моддаси 1-қисми билан айб эълон қилишда иш ҳолатларини атрофлича ўрганмаганлиги, тегишли хужжатлар синчковлик билан ўрганилмаганлиги ва иш хужжатларига қўшилмаганлиги кўринмоқда.
Хусусан, дастлабки тергов даврида 08.02.2019 йил куни гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган, “Қўқонсавдо” МЧЖда омбод мудири вазифасида ишловчи Пирматов Эркинжон ўз кўрсатмасида омборга МЧЖ томонидан 2017 йилда 6 маротаба, 2018 йилда 9 маротаба товорлар (енгил турдаги автомашина шиналари) олиб келинганлигини, юк эгаси товорларни олиб чиқиб кетаётган вақтида хеч қандай хужжатларга имзо қўймаслигини, чунки у юкларни эркин муомалага чиқариш тўғрисида декларация тақдим этишини ва унда барча керакли нарсалар киритилган бўлишини кўрсатган.
Шунингдек, гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган Фарғона шаҳар “Экспорт-импорт Брок” МЧЖ мутахассиси Ганиев Андрей ўз кўргазмасида “MILORD STAR” МЧЖга чет давлатдан келган юкларга декларация хужжатларини айнан ўзи тўлдирганлигини ва божхонанинг “АССОД” баъзасига электрон шаклда юбориб сўнгра бу ҳақида “Илхом” ни огоҳлантирганлигини кўрсатган.
Бу ҳолатда дастлабки тергов органи мазкур декларацияларни олиб ўрганмасдан ва юкларни келган ва олиб чиқиб кетилган кунларига аниқлик киритмасдан айблов эълон қилган.
Ўз.Рес. Олий Суд Пленумининг 12-қисмига кўра “Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун жавобгарликка оид қонунчиликнинг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида”ги Қарорининг 12-қисмига кўра “ЖК 184-моддасида назарда тутилган қилмишни икки ва ундан ортиқ маротаба ягона қасд билан қамраб олмаган ҳолда содир этган шахснинг ҳаракати солиқ тўлашдан такроран бўйин товлаш сифатида квалификация қилиниши лозим. Бунда шахс жиноятни бажарувчи ёки унинг иштирокчиси эканлигининг, муқаддам содир этилган қилмиш тугалланган жиноят ёки жиноятга суиқасд бўлганлигининг аҳамияти йўқ” – эканлиги мустаҳкамланган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексининг 360-моддасининг 4-қисмига асосан “Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади”-деб кўрсатилган.
Жиноят иши хужжатларига кўра “MILORD STAR” МЧЖ томонидан эса 2017 йил давомида ҳам 2018 йилнинг биринчи ярмида ҳам СКнинг 360-моддаси талаблари бўйича чораклик ва йиллик якуний хисоботларни топширмаганлиги ва бу ҳолатга ДСИ органлари умаман аҳамият қаратмаганлиги кўринмоқда.
Юқоридагиларга кўра Сиздан мазкур жиноят ишини адолатли ва одилона кўриб чиқиб қонуний асосларда айблов ҳукми эълон қилиш учун, айблов квалификациясига жиддий таъсир қилиши мумкинлиги сабабли “Қўқонсавдо” МЧЖда омбод мудири Пирматов Эркинжонни, “Экспорт-импорт Брок” МЧЖ мутахассиси Ганиев Андрейни ва бошқа шу ишга алоқадор шахсларни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиб, улардан “MILORD STAR” МЧЖга берилган юкларни эркин муомалага чиқариш тўғрисида декларацияларни айнан қачон тўлдирилганлигини аниқлаш мақсадида кўздан кечириш ва зарурат бўлса жиноят ишига қўшган ҳолда уларга ҳуқуқий бахо беришингизни илтимос қиламан.