Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судининг кассация судлов ҳайъатига
И Л Т И М О С Н О М А (Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 53, 87-моддалари талабларига кўра) Иш юритувингиздаги № 1-329/16-сонли жиноят иши бўйича ЖИБ Қўқон шаҳар судининг 25.04.2016 йилдаги ҳукмдан норози бўлиб ҳимоям остидаги шахс И.И.Иноятов билан биргаликда берилган кассация шикоятимизни кўриб чиқилиши жараёнида мазкур суд ҳукми билан жиноят ишида сақлаш учун қолдирилган видеороликлар ва бошқа материаллар туширилган 1 дона DVD-CD дискни маҳсус билимга эга бўлган мутахассис иштирокида кўздан кечириб ундаги видеороликлар ва бошқа материаллар айнан қачон ва қандай файллардан кўчириб олинганлигига ойдинлик киритиш лозим деб хисоблайман.
Чунки кассация суд мажлисида гувоҳ тариқасида сўралган ҳолислар С.Муҳаммаджонова ва С.Саидакбаровлар жиноят ишида мавжуд бўлган 19.01.2016 йил куни тузилган “Нарсани кўздан кечириш ва олиш ҳақида”ги баённома юзасидан билдирган кўрсатмаларида улар Қўқона шаҳар ИИБ биносида бошқа иш бўйича чақирилган бўлишларига қармасдан уларни “Салохиддин” исмли ИИБ ходими бошқа хонага таклиф қилганлигини, улар хонага киришган вақтларида хонада компютер олдида уларга нотаниш бўлган шахс ўтирган бўлиб у интернет орқали қандайдир ижтимоий тармоқдаги профилни очиб кўриб ўтирганлигини гувоҳи бўлишганликларини, ўша шахс уларга мазкур профил орқали эса фақатгина соқолли шахснинг расмини ва уларга номалум бўлган видеороликни файлини кўрсатганлигини, аммо видеороликни қўйиб кўрсатмаганлигини, баённомада кўрсатилган видероликларни улар кўрмаганликларини, баённоманинг биринчи вароғининг остига ҳам имзо қўйдирилмаганлигини маълум қилишган.
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 92-моддасининг 4-қисми талабларига кўра “тергов ҳаракати баённомаси билан таништирилган шахслар баённоманинг ҳар бир саҳифаси остига ва унинг охирига имзо чекадилар”-деб кўрсатилган.
Мазкур баённомани тузишда ЖПК нормалари ва юқорида кўрсатилган процессуал нормалар бузилганлиги сабабли жиноят ишига қўшилган дискдаги видеороликлар ва бошқаларни айнан 19.01.2016 йил куни ва айнан ҳимоям остида бўлган И.Иноятовга тегишли бўлган интернетнинг “одноклассники.ру” ижтимоий тармоғидаги “I Ii 29 лет. Ташкент. Узбекистан” номли профилидан кўчириб олинганлиги шубха остида қолмоқда.
Қайд этилганларга кўра Сиз кассация судлов ҳайъатидан адолатли қарор қабул қилиш учун суд ҳукми билан жиноят ишида сақлаш учун қолдирилган видеороликлар ва бошқа материаллар туширилган 1 дона DVD-CD дискни маҳсус билимга эга бўлган мутахассис иштирокида кўздан кечириб ундаги видеороликлар ва бошқа материаллар айнан қачон ва қандай файллардан кўчириб олинганлигига ойдинлик киритишингизни илтимос қиламан.