Adolat Shamchirog’i



Download 190,68 Kb.
bet13/47
Sana25.02.2022
Hajmi190,68 Kb.
#275412
TuriРуководство
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   47
Bog'liq
2 5433747912842546746

Ҳимоячи И.О.Шамсиддинов

O’zbekiston Respublikasi
Advokatlar Palatasi
Farg`ona viloyat hududiy
boshqarmasi Qo’qon shahar
Adolat Shamchirog’i”
advokatlik firmasi




Палата Адвокатов
Республики Узбекистан
Ферганское областное территориальное управление Адвокатская фирма
«Adolat Shamchirog’i» г.Коканд

Farg’ona viloyati, Qo’qon shahar, A.T.Xo’qandiy,
8/18 Tel: 8 (373) 543-49-51




Г.Каканд, массив А.Т.Хукандий 8/18
Tel: +99894 496-06-30



«03» апрель 2019 йил № 05/04-сон
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди раиси


К.Комиловга

1-329/16-сонли жиноят иши бўйича судланган, маҳкум Иноятов Илёсхон Илхомовичнинг ҳимоячиси Қўқон шаҳар “Адолат шамчироғи” адвокатлик фирмаси адвокати И.Шамсиддиновдан


И Л Т И М О С Н О М А


(Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 46, 53-моддалари талабларига кўра)


Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди 25.04.2016 йилдаги ҳукми билан ҳимоям остида бўлган, маҳкум Иноятов Илёсхон Илхомовични ЖКнинг 159-моддаси 1-қисми ва 244-1-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топиб ЖКнинг 59-моддаси 3-қисмига асосан узил-кесил ўташлик учун 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Судланувчи И.И.Иноятов мазкур ҳукмдан норози бўлиб 03.05.2016 йил куни апелляция шикояти тақдим этган. Ҳамда апелляция инстанциясининг 31.05.2016 йил кунидаги № 3-283/16-сонли ажрими билан ҳукм ўзгаришсиз ва апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Бироқ, мазкур ҳолатда апелляция инстанцияси судланувчининг апелляция шикояти ЖПКнинг 497-7-моддаси талабларига жавоб бермасдан тақдим этилганлигига, бу ҳолатда апелляция инстанцияси шикоятни кўриб чиқиши қонун нормаларига зид эканлиги ҳолатига аҳамият қаратмаган кўринади.
Яъни, судланувчи И.Иноятов апелляция шикоятида фақатгина “...жиноят ишимни бошқатдан апелляция тарзида кўриб чиқилишини илтимос қиламан” –деб кўрсатган бўлиб, қайта кўриш учун асос бўладиган ва бошқа важларини кўрсатмаган. (нусхаси иловада)
Вахоланки ЖПКнинг 497-7-модасининг 4-бандида (эски тахрир) “шикоят, протест берган шахснинг важлари, унинг фикрига кўра ҳукм ёки бошқа қарорнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги ҳамда илтимосининг моҳияти” 5-бандида “аризачи ўз талабларини асослаётган ва апелляция инстанцияси суди томонидан текширилиши лозим бўлган далиллар, шу жумладан илгари биринчи инстанция судида текширилмаган далиллар”, 6- бандида “шикоятга, протестга илова қилинаётган материаллар рўйхати” бўлиши лозим кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 29 январдаги 463-сонли Қонунига асосан қўшимча киритилган ЖПКнинг 497-7-модаси 2, 3-қисмларида “Агар апелляция шикоятининг, протестининг мазмуни мазкур модданинг биринчи қисмида кўрсатилган талабларга жавоб бермаса ва бу келгусида ишни мазмунан кўриб чиқишга тўсқинлик қилса, судья апелляция шикоятини, протестини уни берган шахсга қайтариш тўғрисида апелляция шикоятини ёки протестини қайта тузиш учун муддатни белгилаган ҳолда уч кунлик муддатда ажрим чиқаради.
Судьянинг апелляция шикоятини, протестини қайтариш тўғрисидаги ажрими талаблари бажарилмаган ва апелляция шикояти, протести белгиланган вақтда келиб тушмаган ҳолларда, у берилмаган деб ҳисобланади. Бундай ҳолда ҳукм қонуний кучга кирган деб ҳисобланади”- деб аниқ белгиланган.
Бундан ташқари, судланувчи И.Иноятовга гарчи биринчи инстанция судида ҳимоячининг иштироки таъминланган бўлсада апелляция инстанциясида мазкур қонун талаблари бажарилмаган ва бунинг оқибатида апелляция судида ҳимоячининг иштироки таъминланмасдан судланувчининг ҳимояга бўлган ҳуқуқи бузилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги 2-сон “СУДЛАР ТОМОНИДАН ЖИНОЯТ ИШЛАРИНИ АПЕЛЛЯЦИЯ ТАРТИБИДА КЎРИШ АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА”ги Қарорининг 5-қисмида “ЖПК 4977-моддасида апелляция шикояти (протести)нинг мазмуни юзасидан муайян талаблар белгиланганлиги туфайли, биринчи инстанция суди шикоят (протест) берувчи шахс томонидан уларга риоя этилганлигини текшириши шарт.
Агар шикоят (протест)нинг мазмуни қонун талабларига жавоб бермаса ва бу кейинчалик ишни мазмунан кўришга тўсқинлик қилса, судья ажрим билан уни берган шахсга қайтаради. Бундай ҳолда шикоят (протест) қайта расмийлаштириш учун ЖПК 4976-моддасида белгиланган доирада муддат белгиланади”, 13-қисмида “Айни пайтда, қонунга кўра апелляция инстанцияси судида прокурорнинг иштироки шарт бўлиб, бундай ҳолда, ЖПК 25-моддасининг биринчи қисми ҳамда 51-моддаси биринчи қисмининг 6-банди мазмунидан келиб чиқиб, ушбу инстанцияда ҳимоячининг иштироки ҳам таъминланиши шарт...”-эканлиги судларга тушунтирилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 30.11.2017 йилдаги ПФ-5268-сонли “Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг 1-банидида “Қонун ҳужжатлари талабларига оғишмай ва қатъий риоя этишга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд органларининг биринчи даражали эътибори қаратилсин, унга мувофиқ қонун нормаларини аниқ ижро этиш ва уларга риоя қилишдан ҳар қандай чекиниш, қандай сабабларга кўра келиб чиққанидан қатъи назар, қонунийликни бузиш ҳисобланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади”-деб аниқ топшириқ берилган.
ЖКнинг 13-моддаси 2-қисмида “Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган, жазони енгиллаштирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун орқага қайтиш кучига эга, яъни ушбу қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга, шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, татбиқ этилади”
Баён қилинган ҳолатлар ҳимоям остида бўлган, маҳкум И.Иноятов ўзига қонун билан берилган барча ҳуқуқлардан тўлиқ фойдаланмаганлигини ва бу ҳолатга апелляция инстанцияси ҳам аҳамият қаратмаганлигини, апелляция инстанцияси суди қонун доирасида ўтказилмаганлигини, бунинг оқибатида эса судланувчининг конституциявий ҳуқуқлари таъминланмаганлигини кўрсатмоқда.
Юқоридагиларга кўра Сиздан ЖИБ Фарғона вилояти суди апелляция инстанциясининг 31.05.2016 йилдаги № 3-283/16-сонли судланувчи И.Иноятовга нисбатан чиқарилган ажримини бекор қилиб бизларга мазкур ЖИБ Қўқон шаҳар судининг 25.04.2016 йилдаги ҳукми юзасидан қонунда белгиланган тартибда кассация шикояти беришимиз учун қонуний замин яратилишида амалий ёрдам беришингизни илтимос қиламан.
Қонунийликни ва адолат тамоилларини тиклаш борасида кўрсатадиган ёрдамингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдираман!

Илова: 1. ЖИБ Қўқон судининг 25.04.2016 йилдаги ҳукми нусхаси – 3 варақда; 2. Маҳкум И.Иноятовнинг апелляция шикояти нусхаси; 3. Апелляция инстанциясининг 31.05.2016 йилдаги ажрими нусхаси – 2 варақда; 4. Адвокатлик ордери;





Download 190,68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   47




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish