Қадимги ва ўрта аср фалсафаси, Янги ва энг янги давр фалсафаси



Download 4,61 Mb.
bet4/14
Sana13.12.2022
Hajmi4,61 Mb.
#884575
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
3- мавзу. Ғарб фалсафаси.

асоси деб тушунган.
Ҳаво қуюқлашса сув, янада қуюқлашса ер, тош ва
бошқа моддий жисмлар вужудга келади, агар ҳаво
сийраклашса олов вужудга келади,
деб ишонтиришга ҳаракат қилган.
Гераклит (мил.ав. VI асрнинг иккинчи ярим – V асрнинг 1 ярми) Қадимги Юнон файласуфи.
Асосий қарашлари
  • Оламнинг бошланғич асосини олов деб ҳисоблаган;
  • Қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши қонунини яратган-диалектиканинг асосий қонуни (Гераклитнинг муҳим фалсафий кашфиётларидан);
  • Бутун олам доимий ҳаракат ва ўзгаришда деб ҳисоблаган (дарёдан оққан сувга икки марта оёқ босиб бўлмайди);
  • Оламнинг нисбийлигини тан олган. (денгиз суви инсон учун ифлос, балиқ учун эса тоза, турли вазиятларда инсоннинг айнан бир хил хатти- ҳаракати ҳам яхши ҳам ёмон бўлиши мумкин);

Пифагор – (мил. ав. V аср)-қадимги юнон файласуфи
Пифагор фалсафасининг асосий ғоялари
  • Бутун оламнинг асосини сонлар ташкил этади.
  • 1- бошланғич муқаддас сон.
  • 2- акс, қарши томон. Салбийлик, зиддиятлиликни ифодалайди
  • Инсон онгидан ташқарида ҳеч нарсанинг бўлиши мумкин эмас
  • «Касаллик касал учун ёмон, шифокор учун эса яхши»; «ўлим ўлаётган киши учун ёмон, бироқ гўрков учун яхши»
  • Ҳеч нарса мутлақликка даъвогар бўла олмайди. Бизни ўраб турган олам нисбийдир
  • Бизни ўраб турган барча нарсалар инсоннинг ҳиссий идрокига боғлиқ («Соғлом одам учун ширин нарса касал одам учун аччиқдир»)
  • «Худолар ҳақида мен ҳеч нарса билмайман, чунки жуда ҳам кўп нарса уларни билишга тўсқинлик қилади»,-масала ниҳоятда мураккаб, инсон умри эса ниҳоятда қисқа.

Элей фалсафий мактаби намояндаси Ксенофан (эрамиздан аввалги VI — V аср) шоир ва файласуф бўлган. У Кичик Осиёда дунёга келган. Илм олиш мақсадида Юнонистонга, жанубий Италияга саёҳат қилиб, умрининг сўнгги йилларини Элей шаҳрида ўтказган. Унинг фалсафий таълимотига кўра, табиат - ўзгармас ва ҳаракатсиздир, “Ҳамма нарса ердан униб чиқади ва пировардида яна ерга қайтади”. Ксенофан илгари сурган ғоялар унинг шогирди Элей фалсафий мактабининг кўзга кўринган намояндаларидан бири, эрамиздан аввалги 504 йили туғилган Парменид томонидан ривожлантирилган. Элей фалсафий мактабининг намояндаларидан бири Пармениднинг шогирди ва дўсти Зенон (490-430 йиллар) ўз устозининг таълимотини ҳимоя қилди ва уни ривожлантирди.
СОФИСТЛАР (юн. sophistes — моҳир, доно) — 1) Юнонистонда аклли, билимдон кишилар, махсус ҳунар эгалари;
2) мил. ав. 5-а. нинг 2-ярми — 4-а. нинг 1-ярмида Юнонистонда донолик ва чиройли сўзлашувга ўргатувчи ўқитувчилар, файласуфлар. Улар маълум миқдордаги ҳақ олиш эвазига кишиларга мунозара олиб бориш санъатини, рақибининг мулоҳазаларидаги заиф томонларни топиб, уларга зарба бериш, ўз фикрини бошқаларга ўтказиш, мунозарада енгиб чиқиш усулларини ўргатишган. Бунда софистика услубидан фойдаланишган. Шу мақсадда рақибни довдиратиб қўядиган мантиқий софизм ва парадокслар ўйлаб чиқаришган. Протагор, Горгий, Гиппий, Продик ва б. машҳур Софистлар дир. Софистлар алоҳида бир мактабни ташкил этишмаган. Лекин уларнинг этика, сиёсат, билиш назарияси соҳасига қизиқишларида умумий томонлари бор. Мил. ав. 5-а. да Юнонистон маънавий ҳаётида фалсафанинг тадқиқот объектини дунё муаммоларидан инсон ва унинг маънавий олами муаммосига буриш кўзга ташланади. Софистлар «инсон ҳамма нарсаларнинг ўлчовидир» деган ғояга таяниб иш юритишган. Аристотель С. ни «сохта донолик ўқитувчилари» деб атаган.

Download 4,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish