ция премьер-министри бўлиб, ўнг ҳукумат тузди. 1993 йил март охири - Россия Федерацияси халк депутатларининг IX съездида президент Борис Нико лаевич Ельцинни вазифасидан четлаштиришга ҳаракат килинди. 1993 йил 25 апрель - Россияда президентга ишонч ҳакида умумхалқ референдуми ўтказилди, купчилик овоз билан президент Борис Николаевич Ельцинга ишонч бил- дирилди. 1993 йил 24 май - Эритрея Давлати уз мустакиллигини эълон килди. Эритрея Давлати президенти: Исайяс Афеворк (1993 йил 24 майдан). 1993 йил май - президент Турғут Ўзал вафот этгач, Бош вазир Сулаймон Демирел Туркия Республикаси пре зиденти этиб сайланди. Танси Чиллер Туркия Бош вазири килиб сайланди. 1993 йил август - Италияда янги сайлов тизими ҳақидаги қонун кабул килинди. 1993 йил 13 сентябрь - Вашингтонда президент Билл Клинтон ёрдами асосида Фаластин президенти Ёсир Ара- фот ва Исроил Бош вазири Исҳоқ Рабин (19 2 8 -1 9 9 5 ) ўртасида ўзаро битим (Тамойиллар декларацияси) имзо ланди. Унга кўра Исроил қўшинларининг Ғазо ва Иерихон минтақасидан олиб чиқиб кетилиши ҳамда у ерда Фаластин миллий маъмуриятини ташкил этиш кўзда тутилган эди.
1993 йил 21 сентябрь - Камбоджада янги конституция кабул қилиниб, монархия тикланди. Камбоджа Қироллиги цироллари: Нородом Сианук (1993-2004), Нородом Сиамони (2004 йил 10 октябрдан).