1993 йил - Жанубий Кореяда демократик партия йўл- бошчиси либерал Ким Ян Сам президент этиб сайланди. 1993 йил - Покистонда Беназир Бхутто яна ҳукуматни бошқарди. 1993 йил - Хитойда партия раҳбари Цзян Цзэминь (1989 йилдан) давлат бошқарувини ҳам қўлга олиб, пар тия ва давлат бошқарувини бирлаштирди. У Хитой Халк Республикаси раиси лавозимини эгаллади. 1993 йил - Нельсон Ман дела ва Фредерик Виллем де Клеркка (Жанубий Африка Республикаси) тинчлик ўрнатиш борасидаги хизматлари учун Нобель мукофоти берилди. 1993 йил - Грузия (Эдуард Шеварднадзе) Россия қўшинлари ёрдамида Абхазиянинг ажралиб чиқишига йўл қўймади. Грузия МДҲга қўшилди. Шу йили МДҲ Низоми қабул қилинди, у давлатларнинг биргаликдаги фаолияти соҳаларини кўзда тутди. 1993-2001 йиллар - АҚШда демократлардан Билл Клинтоннинг президентлик даври. 1994 йил январь - Россияда Давлат Думасининг фао лияти бошланди (раис Иван Петрович Рибкин ва Федерация Совети раиси Владимир Филиппович Шумейко). 1994 йил 26 апрель - Жанубий Африкада ирқий камси- тишларсиз дастлабки сайлов бўлди. Унда Нельсон Мандела бошчилигидаги Африка Миллий Конгресси (АМК) голиб чиқди ва Нельсон Мандела Жанубий Африка Республикаси президенти этиб сайланди. 1994 йил апрель - Руандада генерал Жювеналь Хабья-