Адимги даврлардан



Download 11,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/492
Sana25.02.2022
Hajmi11,8 Mb.
#263829
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   492
Bog'liq
zhahon tarixining muhim sanalari

Мангитлар сулоласи:
Муҳаммад Раҳимхон (1756-1758), 
Муҳаммад Дониёлбий оталиқ (1758-1785; расмий ра­
вишда Абул Ғозихон), Шоҳмурод (1785-1800), Ҳайдар 
(1800-1826), Мир Ҳусайн (1826), Мир Умар (1826-1827), 
Насруллоҳхон (1827-1860), Музаффархон (1860-1885), 
Абдулаҳадхон (1885-1910), Саид Олимхон (1910-1920).


1756-1763 йиллар 
- Етти йиллик уруш. Бу уруш 
Австрия, Франция, Россия, Испания, Саксония, Швеция би­
лан Пруссия, Буюк Британия, Португалия ўртасида бўлган. 
Пруссия Европа қитъасида француз-австрия, сўнгра Европа 
коалициясига; денгиз ва Ҳиндистонда Англия ва Франция- 
га қарши курашди. Париж тинчлик битами (1763)га асосан 
Франциядан Буюк Британияга Канада, Шарқий Луизиана, 
французларнинг Ҳиндистондаги мулкларининг кўп қисми 
ўтди. Урушнинг асосий натижаси - Буюк Британиянинг 
Франция устидан мустамлака ва савдо соҳасидаги курашда 
қозонган галабаси бўлди.
1757 
йил 23 июнь 
- Плесси жанги. Ҳиндистонда Анг­
лия босқини бошланди. Инглиз қўшини Бенгалияни босиб 
олди.
1757 
йил 
- Росбахда Пруссия қироли Фридрих II 
австрия ва француз қўшинлари устидан голиб чикди.
1757 йил 
- Хитойда Гуанчжу портидан бошқа барча 
портлар Европа кемалари учун ёпиб қўйилди.
1757-1774 йиллар 
- Усмонли турк султони Муста­
фо III нинг ҳукмронлик даври.
1757-1790 йиллар 
- Марокаш (Марокко)да Муҳам- 
мад III ибн Абдуллоҳнинг ҳукмронлик даври. У Европа 
давлатлари билан савдо-сотиқ алоқаларини олиб бориш 
учун шартномалар тузди.
1757-1849 йиллар -
Ҳиндистонни босиб олиш учун 
инглизлар биринчи қадам қўйдилар.
1758 
йил 
- Хитой Шимолий ва Ғарбий Мўгулистонда 
ташкил топган Жунгория (Ойрат) хонлигини босиб олди.
1758-1794 йиллар 
- француз давлат арбоби Макси­
милиан Робеспьер яшаган йиллар.
1758-1806 йиллар 
- Куба хонлиги Озарбайжоннинг 
шимоли-шарқида фаолият кўрсатган. Бу хонликка давлат 
арбоби Фаталихон Кубавий (1736-1889) асос солиб, уни 
1758-1789 йилларда бошқарган.
1759-1788 йиллар 
- Испания қироли Карл III нинг 
ҳукмронлик даври. Испан ҳарбий флоти бу пайтда халқаро 
майдон да яна катта роль ўйнади.


1759 
йил 
10 
ноябрь 
- 1805 
йил 

май 
- немис шоири, 
драматург, тарихчи, санъат назариётчиси, Фридрих Иоганн 
Кристоф Шиллер яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1760-1820 
йиллар 
- Англия қироли Георг III нинг 
ҳукмронлик даври.
1760-1825 
йиллар 
- француз иқтисодчиси Анри де 
Сен-Симон яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1761 
йил 
- Панипат жангида маратх ва афгонлар 
ўзаро тўқнашди. Маглубиятга учраган маратхлар инглиз 
босқинчилари ҳужуми олдида ожизланиб қолди.
1762 
йил 
- Франциядан иезуитлар қувғин қилинди.
1762-1796 йиллар - Россияда Екатерина II нинг
ҳукмронлик даври. Крепостной ҳуқуқи кучайди. «Дворян- 
ларнинг олтин даври».
1763 йил 
- Етти йиллик уруш тугади. Париж сулҳ би- 
тимига кўра, Франция Канадани Англияга берди, Англия 
Испаниядан Флоридани ҳам олди (Буюк Британия империя- 
сининг куч-қудрати юксалиши бошланди. У тез орада энг 
йирик мустамлакачи давлатга айланиб, дунёга ҳукмронлик 
қила бошлади). Губертусбург сулҳига кўра, Австрия Силе- 
зияни Пруссияга топширди. Саксонияни ҳам Пруссия ўзига 
қўшиб олди.
1763 
йил 
- Франция Канададан ҳам сиқиб чиқарилди.
1764 
йил 
- Эдмунд Картрайд чархпалак билан ҳаракатга 
келтириладиган йигирув машинасини яратди.
1765 
йил 
- Жеймс Харгривс бир йўла 1 5 - 1 8 йигир- 
гич ишлайдиган механик урчуқ ихтиро қилди. Бу ихтирони 
у қизининг номи билан «Женни» деб атади.
1765 
йил 
- америкалик инглизлар «Озодлик фарзандла- 
ри» деб аталувчи ташкилот тузди.
1765-1790 
йиллар 
- «Муқаддас Рим империяси» им­
ператори Иосиф II нинг ҳукмронлик даври.
1766 
йил 
- Лотарингия Францияга қўшиб олинди.
1767 
йил 
- Бирма томонидан Сиам пойтахти Аютия 
босиб олинди.
1768-1774 
йиллар 
- Иккинчи рус-турк уруши. Уруш 
якунига кўра Россия Усмонли турк султонлигини ўзига


қулай Кучукқайнаржи шартномасини имзолашга мажбур 
этди. Шартномага кўра Россия Қора денгизга чикди. Екате­
рина II Усмонли империясидаги барча проваслав христиан- 
ларининг ҳимоячисига айланди.
1769-1821 
йиллар 
- машҳур давлат арбоби ва ҳарбий 
саркарда Наполеон I Бонапарт яшаган ва фаолият кўрсатган 
давр.
1769-1849 
йиллар 
- машҳур давлат арбоби Муҳаммад 
Али яшаган ва фаолият кўрсатган давр. У Мисрда янги 
Муҳаммад Али сулоласига 1805 йилда асос солди.
1770 
йил 
27 
август 
- 1831 
йил 
14 
сентябрь 
- машҳур 
немис файласуфи Георг Вильгельм Фридрих Гегель яшаган 
ва фаолият кўрсатган давр. У бутун инсоният тафаккури 
тараққиётига катта ҳисса қўшган даҳо мутафаккир эди.
1770-1827 
йил 
26 март - машҳур немис композитори 
Людвиг ван Бетховен яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1771 
йил 
- Венада савдо биржаси очилди.
1771-1858 
йиллар 
- инглиз ёзувчиси Роберт Оуэн 
яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1772 
йил 
- Польша биринчи марта Россия, Пруссия ва 
Австрия ўртасида тақсимланди.
1772 
йил 
- Нью-Йоркда савдо биржаси очилди.
1772 - 1832 
йиллар 
- француз маърифатпарвари Шарл 
Фурье яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1773-1775 йиллар - Россияда Емельян Пугачёв бош­
чилигида деҳқонлар қўзголони. Қўзголон императрица Ека­
терина II томонидан шафқатсизларча бостирилди. Емельян 
Пугачёв қатл этилди.
1773-1814 
йиллар 
- Климент XVI томонидан Иисус 
жамияти (иезуитлар) тақиқланди (жамият 1814 йилдан ке­
йин қайта тикланди).
1774 
йил 
- Жон Уилкинсон чўян бўлаги марказидан ўқ 
чиқадиган тешик очишга имкон берувчи токарлик дастгоҳини 
ихтиро қилди. Бу замонавий тўп ясаш имконини берди.
1774 
йил 
- Филадельфия шаҳрида 13 та штат вакилла­
ри I Континентал Конгрессга йигилди.


1774-1789 
йиллар 
- Усмонли турк султони Абдулҳа- 
мид I нинг ҳукмронлик даври.
1774-1792 
йиллар 
- Франция қироли Людовик XVI 
нинг ҳукмронлиги даври. Бурбонлар сулоласидан. Қирол- 
ликнинг молия ишлари билан бош назоратчи Тюрго
1774-1776 йилларда шугулланди. Буюк француз инқилоби 
даврида Конвент томонидан кирол суд қилиниб, қатл этил­
ган (Париж, 1793 йил 21 январь).
1775 
йил апрель 
- Англия қирол ҳукумати мустамлака 
штатлар ҳукуматларига карши уруш бошлади.
1775 
йил 
- инглиз олими Жеймс Уайтт буг машинасини 
яратди.
1775 йил - Америкадаги инглиз колонияларида мус- 
тақиллик учун уруш бошланди.
1775-1783 йиллар - Англиянинг Шимолий Америка 
мустамлакаларида мустакиллик учун кураш бўлди ва АҚШ 
ташкил топди.
1776 
йил 
- Берлинда савдо биржаси очилди.
1776 йил 10 май - АҚШда мустакиллик Декларацияси 
кабул килинди.
1776 йил 4 июль - Филадельфияда булган иккинчи 
қитъа конгресси Қушма Штатлар мустакиллигини эълон 
килди. Жорж Вашингтон бошчилигидаги кузголончилар 
кўнгилли армия ташкил килди.
1777 
йил 
- Португалияда Педр III (ҳукмронлик даври: 
1777-1786) ва Мария I (ҳукмронлик даври: 1777-1816) 
ҳокимият тепасига келди.
1778 
йил 
- Америкада мустакиллик учун бўлаётган 
урушга Франция ҳам иштирок этиб, Англияга карши ку- 
рашди.
1778 
йил 
- Франция ва Қўшма Штатлар ўртасида 
Дўстлик ва тижорат битими, кейинчалик эса Иттифок 
шартномаси имзоланди.
1779 йил - дарбилар оиласи вакиллари дунёда бирин­
чи чўян кўприк ихтиро килди.



Download 11,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   492




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish