давлатига қўшиб олинди. Жанг майдонида серблар томони
дан ўлдирилган Султон Мурод I ўрнига ҳокимиятни унинг
ўғли Боязид I (ҳукмронлик даври: 1389-1402) эгаллади.
1 3 9 2 - 1 9 1 0 й и л л а р
- Кореяда Ли сулоласининг ҳукм-
ронлик даври. Сулолага Ли Сон Ге томонидан 1392 йили
асос солинди. Корё давлати Чосон номини олди, пойтахт
Кэгёндан Хансон (XIX аср охирида Сеул)га кўчирилди. Ли
сулоласи 1897 йилгача қироллар, 1897 йилдан 1910
йилгача
императорлар сулоласи бўлган. 1910 йилда сулола тугати-
либ, Корея Япониянинг мустамлакасига айланди.
Корея мамлакатининг номи корейсча Чосон (Тонгги та-
роват) маъносини билдиради.
1 3 9 3 й и л
- турклар Болгария пойтахти Тирново шаҳ-
рини эгаллади.
1 3 9 4 й и л 2 2 м а р т - 1 4 4 9 й и л 2 7 о к т я б р ь
- машҳур
астроном ва
математик, қомусий аллома Мирзо Улугбек
(Муҳаммад Тарагай) яшаган ва фаолият кўрсатган давр.
1 3 9 4 й и л
- Усмонли турк султони Боязид
I
Константи-
нополни қамал килди. У бу пайтда бутун Кичик Осиёнинг
хўжайини эди. Амир Темурнинг Анатолияга ҳужуми нати
жасида 1402 йили Константинополь қамалдан озод бўлди.
1 3 9 5 й и л
- Тўхтамишхон қўшини Терек дарёси бўйи-
даги жангда Амир Темур қўшини томонидан тор-мор этилди.
1 3 9 5 - 1 4 0 0 й и л л а р -
Бурсада дастлабки
усмонли турк
меъморчилиги вужудга келди ва ривожланди. Катта масжид
курилди.
1 3 9 6 й и л
- турклар Никопол остоналарида венгер, ва
лах, болгар ва бошка европалик салибчи рицарларнинг бир-
лашган 60 минг кишилик қўшинини маглуб қилди.
1 3 9 6 - 1 4 4 7 й и л л а р
- Шоҳрух Мирзонинг Хуросонда
ги Темурийлар давлатида ҳукмронлик даври.
1 3 9 7 й и л
- Лондондаги Блекуелхолл биринчи ёпиқ бо-
зорининг очилиши.
1 3 9 8 - 1 3 9 9
й и л л а р
-
Амир Темурнинг Шимолий
Ҳиндистонга юриши. Деҳли султонлиги тор-мор килинди
ва Амир Темур узил-кесил галабага эришди.
1 3 9 9 й и л
- Англияда плантагенетлар сулоласи туга
тилди ва қирол Генрих IV томонидан ланкастерлар суло
ласига асос солинди.
1 3 9 9 - 1 4 1 3
й и л л а р
- Англияда қирол Генрих IV
Ланкастер ҳукмронлиги даври.
1 3 9 9 - 1 4 6 1
й и л л а р
- ланкастерлар қироллар сулола
сининг Англиядаги ҳукмронлик даври. Плантагенетлар
тармогидан. Сулола Ланкастер герцоги Жон Гонт (Эдуард
III нинг ўгли)дан бошланади. Ланкастерлар Қизил ва Оқ
гуллар уруши даврида ҳокимиятни йорклар сулоласига
топширди.
Do'stlaringiz bilan baham: