15-мавзу. Скандинавия мамлакатларида архив иши. Норвегия ва Дания архивлари.
Р Е Ж А:
1. Скандинавия мамлакатларида архив иши.
2. Норвегияда архив иши.
3. Данияда архив иши.
Адабиётлар:
1. Бржостовская Н.В. Архивы и архивное дело в зарубежных странах. Учеб. пособие. - М.: 1971.
2.Бржостовская Н.В., Илизаров Б.С. Архивное дело с древнейших времён до 1917 г. // Труды ВНИИДАД. Т. 1, 2. М.: 1979.
3. Карапетянц И. В. Экономические архивы Западной Европы и США в постиндустриальном мире. Общность и своеобразие. – Москва, РГГУ, 1999.
4.Медведев И.П. Архивы Франции // Вспомогательные исторические дисциплины. Т. 10. Л., 1978.
5.Клейе-Мишо Р. Архивное дело во Франции // Отечественные архивы. 1995. № 6.
6. Самоквасов Д.Я. Централизации государственных архивов в Западной Европе в связи с архивной реформой в России. –М.: 1899.
7. Самоквасов Д.Я. Централизации государственных архивов: Архивное дело на Западе. –М.: 1900.
8. Иофе В. Всеобщая история архивов и ведущие архивы современного мира. Методическое пособие. Ташкент, 2009.
9. Малышева С.Ю. Основы архивоведения. Учебное пособие. Казань, 2002.
Норвегия архивлари. Норвегиядаги архив иши, Швециядагига нисбатан бироз ноқулай шароитларда, ривожланди. Норвегия анча муддат мобайнида Данияга қарам бўлган ва у билан уния (иттифоқ) да 1814 йилга қадар қолди. Мамлакатни бошқариш бўйича ҳужжатлар, Дания қиролининг Швециядаги ноиби - штатгальтерни канцелярияси таркибида алоҳида сақланган, бироқ мазкур ҳужжатларнинг энг муҳим аҳамиятга эга бўлган қисми Данияга ташиб олиб чиқиб кетилган. Ўрта асрлардаги яна бир муҳим архив, Жанубий Норвегия архиепископлари ҳузурида ташкил топди. Бироқ, ушбу архив ҳам, давлатга хоинлик, хиёнат қилишда айбланган, Жанубий Норвегия архиепископи Энгенбректсен чет элга қочиб кетганида, ўзи билан бирга архив ҳам ташиб олиб кетилган, ва охир-оқибатда, мазкур архив, Германяга, Мюнхенга олиб борилган.
1814 йилдаги Вена конгресси натижаларига кўра, Норвегиянинг Дания билан унияси бекор қилинди, бироқ мамлакат мустақилликка эришмади –Норвегия эндиликда янги уния орқали Швеция билан қўшилди. Дания, ўзининг Наполеон билан иттифоқчилиги учун жавоб бериб, жазосини олгани ҳолда, Данияга ўзининг архивларидаги ҳужжатларнинг қолган қисмини Норвегияга топшириши мажбурияти юкланди. Бироқ архив материалларини топшириш жараёни жуда секинлик билан давом этган ва бир неча ўн йилликларга чўзилиб кетди. Аммо, ушбу тадбир натижасида Норвегия ўзининг тарихига доир, муҳим аҳамиятга эга бўлган жуда кўп, ҳужжатларни қабул қилиб олди. Охир-оқибатда, Норвегияга, Мюнхенда сақланаётган Жанубий Норвегия архиепископлиги архиви ҳам, қайтариб берилди.
Швеция билан икки томонлама уния натижасида Норвегия барибир ички ўзини ўзи бошқариш бўйича кўп эркинликларга эга бўлди. Норвегия халқининг миллий манфаатлари, ватан тарихи ёзма ёдгорликларининг сақловхонасини ташкил этиш заруратини келтириб чиқарган. 1845 йилда Норвегияда давлат архиви ташкил этилди ва 1875 йилда қабул қилинган устав (низом) га кўра тўла расмийлаштирилди. Норвегия Давлат архиви маориф вазирига бўйсунган. Норвегия Давлат архиви таркибига, Кальмар унияси даврида Норвегияда сақланиб қолган материаллар, Даниядан ва Мюнхен архивидан қайтариб олиб келинган ҳужжатлар, қўшилди, келгусида эса марказий муассасалар архивларида сақланаётган қадимги, ўтмишдаги йилларга оид йиғма жилдлар келтирилиб,қўшилди. Биринчи жаҳон урушига қадар Норвегияда фақат биргина Тромзё шаҳрида провинция архиви ташкил қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |