Адабиётлар: Бржостовская Н. В. Архивы и архивное дело в зарубежных странах. Учеб пособие. М.: 1971



Download 19,83 Kb.
bet2/2
Sana01.07.2022
Hajmi19,83 Kb.
#727747
1   2
Bog'liq
2-семестр 15-мавзу. Скандинавия мамлакатларида архив иши. Норвегия ва Дания архивлари.у

Дания архивлари. XIX-аср бошларида Даниядаги энг йирик муассаса архиви Қироллик архиви ҳисобланган(Махфий деб номланган). Қироллик архиви ҳали XIV-асрдаёқ қироллик канцелярияси ҳузурида расман ташкил этилган. Қироллик архиви таркибига олий ҳокимият органларининг: дания-норвегия канцеляриясининг, Германиянинг Шлезвиг-Голштиния худудидаги дания мулклари бўйича канцеляриянинг, давлат кенгашининг, сулолавий ҳужжатлар, қадимги ёрлиқларнинг коллекцияси, секуляризация қилинган монастирлар ва сарой муассасаларининг материаллари кирган; ушбу барча материаллар хронологик жиҳатдан XVIII асрнинг ўрталарига қадар бўлган муддатни ўз ичига олади. Европадаги шунга ўхшаш кўпчилик архивлар сингари, XVIII асрда Қироллик архивидаги материаллар, мавзусига кўра системага (тартибга) солинди, тарихий тадқиқотларда барвақт фойдаланиш бошланди. 1848 йилда давлат муассасаларида ислоҳотлар амалга оширилганидан сўнг, қироллик канцелярияси ва коллегиялар тугатилди, архив эса маориф ва ибодатлар вазирлиги тасарруфига, ихтиёрига ўтказилди, бу билан архивнинг кўп жиҳатдан тарихий аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
1848 йилда юқорида кўрсатиб ўтилган исоҳотларни амалга оширилиши, яна битта тарихий архивни – Қироллик архивини ташкил эилишига олиб келди. Қироллик архиви, 1861 йилда асосан фаолияти тугатилган коллегияларнинг фондларидан ташкил этилган, лекин кейинчалик Қироллик архивига, айрим вазирликлар, яъни ички ишлар вазирлиги, адлия вазирлиги, маориф ва ибодат ишлари вазирлиги, молия вазирлиги ҳам, ўзларининг эски, илгариги материалларини топширишган. Қироллик архиви дастлаб ички ишлар вазирлиги тасарруфида бўлган, 1869 йилдан бошлаб эса – маориф ва ибодат ишлари вазирлиги тасарруфига ўтган. Қироллик архивида материалларни тузишда, ҳужжатларни келиб чиқиши тамойили жорий қилинди, яъни ҳужжатлар фондлар бўйича сақланган. Шундан кейин муассаса архивлари фақат учта вазирликлар: ташқи ишлар вазирлиги, ҳарбий ишлар вазирлиги ва денгиз ишлари вазирлиги таркибида қолган, ушбу учала вазирлик бевосита ўтмишдошларини материалларини ўзларида сақлаб қолишган. Маориф ва ибодат вазирлиги тасарруфидаги иккита тарихий архивларнинг яқинлашуви, келгусида материалларни бир жойда тўпланишига олиб келди.
1889 йил 30-март кунги қонунга асосан Данияда умумий архив ислоҳоти амалга оширилди. Қиролликнинг Бош архиви ташкил қилинди, унинг таркибига илгари шаклланган иккала тарихий архивлар кирди, шунингдек юқорида айтиб ўтилган учта муассаса (ташқи ишлар вазирлиги, ҳарбий ишлар вазирлиги ва денгиз ишлари вазирлиги) архивларининг материаллари ҳам Қироллик бош архивидан ўрин олди. Шундай қилиб, асосан ислоҳотларгача бўлган материалларни бир жойган тўпланиши, жамланиши жараёни якунланди. Бироқ, бундан ташқари, Данияда амалда фаолият кўрсатаётган муассасаларга тегишли материалларни Бош архивга 2 йил мобайнида топшириш тўғрисида фавқулодда қаттиқ муддат белгилаб қўйилди. Бу сингари таққослаб бўлмас даражадаги мисол, архившуносликда “дания тизими” деб ном олди. Албатта, амалда эса ушбу тизимга доим ҳам риоя қилинмаган. Шу вақтда Бош архивга бўйсунадиган учта провинциялар архивлари ташкил қилинди. 1891 йил 10-март куни қабул қилинган янги қонунга биноан, давлат архивларига материалларни топшириш тартиб-қоидаларига аниқлик киритилди. Бундан ташқари, янги қонун нодавлат – шаҳарлар ва хусусий архивлар устидан “васийлик” қилишни шаклларини белгилаб берди. Шаҳарлардаги муассасаларнинг эски регистратуралари, провинция архивларига келтирилиб топширилиши мажбурий ҳисобланган, янги материаллар эса – шаҳар бошқармаларининг ҳоҳишларига кўра топширилиши белгилаб қўйилди. Хусусий архивлар масаласида эса, давлат архивлари ўтмишга оид оилавий архивларни йиғиб, тўплашга интилишлари, оилавий архивларни эгаларини ўз архивларини сотишга ёки вақтинчалик муддатга сақлаш учун топширишга кўндиришлари назарда тутилган. Шундай қилиб, Дания, архив ишини марказлаштириш жараёнида, анча йирик муваффақиятларга эришди, мамлакатни худудини унчалик катта бўлмагани ҳамда архивларни муассасаларда ва худудий тарқоқ ҳолда сақлаб туришнинг жиддий сиёсий сабаблари йўқлиги туфайли бунга эришилди.
Download 19,83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish