3.2. Маҳсулдор қаталамларни очиш учун бурғилаш эритмасинитанлаш Маҳсулдор қатламни очиш ва мустаҳкамлаш жараёнида бурғилаш эритмасининг сифати муҳим ўрин тутади. Бурғилаш эритмаларининг қаттиқ фазаси қатламдаги сизиш каналларини камайтиришга мойил бўлса, эритманинг суюқ фазаси эса (сув) гилли минералларнинг бўкиб-шишиб қолиши туфайли қатламнинг ғоваклиги ва ўтказувчанликнинг камайишига олиб келади.
Нормал ва аномал юқори босимли қатламлар мавжуд оралиқларда ҳимоя қувури лойиҳадаги чуқурликкача туширилади ва қувур орти ҳамда қудуқ девори орасидаги бўшлиқ цементлар билан мустаҳкамланади. Қатламни қувур ички қисми билан туташтириш (иккиламчи очиш)да ўқли, кумулятив ёки сув- қум оқимли перфораторлар ишлатилади.
Бурғилаш эритмаларини оғирлаштириш мақсадида барит қўшилиши ва унинг эритмадан ажралиб қатламнинг ғовак қисмларига кириб қолиши, салбий оқибатларга сабаб бўлади, чунки унинг инертлиги қудуқ тубини тозалашда ҳамда бирламчи очишда тўсқинлик қилади. Шунинг учун маҳсулдор қатламларни очишда иложи борича оғирлаштириш сифатида инерт бўлмаган хом ашёлардан фойдаланиш яхши самара беради.
3.3. Маҳсулдор қатламни бирламчи очиш технологияси. Маҳсулдор уюмга «кириш» усуллари Маҳсулдор қатламларга кириш усули деганда маҳсулдор қатламда олиб бориладиган бурғилаш тартиби ва айнан маҳсулдор уюмни мустаҳкамлаш тушунилади. Маҳсулдор қатламга киришнинг бир неча усуллари мавжуд бўлиб, уларнинг асосийси қуйидаги 5 та ҳисобланади:
1-усул. Маҳсулдор уюмда бурғилаш давом эттирилади. Ўнгача бўлган юқоридаги қатламлар ҳимоя калонналари билан мустаҳкамланмайди. Уюм тўлиқ бурғилаб бўлингандан кейин қудуққа ҳимоя қувурлари туширилади ва цементланади.
Қудуқ ичи билан маҳсулдор қатлам туташтирилиши учун қудуқ перфорация қилинади (тешилади) яъни, калонналарни отиш орқали кўплаб тешиклар ҳосил қилинади.
Қулайлиги: ишга тушириш жиҳатидан оддий, ҳар қандай мҳсулдор қатлам ва қатламчалар билан боғланиш мумкин. Бу усулда бурғилаш ишларининг таннархи бошқа усулларга қараганда арзонроқ.
Ноқулайлиги: - асосида сув бўлган бурғилаш эритмаси ишлатганда маҳсулдор қатламнинг ифлосланиш эҳтимоли катта бўлади;
бурғилаш вақтида фақат маҳсулдор қатлам эмас, балки ҳимоя калоннаси туширилган оралиққача бўлган масофа ифлосланади;
ифлосланиш уюмда катта бўлса, бу уюмни ўзлаштириш оғир кечади, дебит эса потенциал дебитидан кичик бўлади, маблағ кўп сарфланади.
2- усул. Ҳимоя калонналари маҳсулдор қатламнинг шифтига туширилади ва мустаҳкамланади. Ҳимоя калоннасининг диаметридан кичикроқ бўлган бурғи танланиб, маҳсулдор қатлам бурғиланади, уюм очиқ ҳолатда қолдирилади. Бу усулда маҳсулдор қатламга кириш учун уюмдаги шароитларни ҳисобга олган ҳолда бурғилаш эритмасининг таркиби ва хоссасини танлаб олиш зарурдир.
Қулайлиги: маҳсулдор қатлам мустаҳкам тоғ жинсларидан иборат бўлса, ва фақат бир хил суюқликдан ташкил топган бўлса, қатлам танланмасдан бурғиланади.
Ноқулайлиги:
- қудуқда қатлам суюқлиги фильтрацияси кучли бўлса;
- қатламларни танлаб эксплутация қилиб бўлмайди.
3- усул. Бу усулда бурғиланган маҳсулдор қатламга фильт туширилади. Туширилган фильтр ҳимоя калоннасининг охирги қисмида осилган ҳолатда бўлади. Фильтр билан калоннадаги оралиқ пакер билан мустаҳкамланади. Бу усулда ҳам юқоридаги усуллар каби қулайлик ва ноқулайлик мавжуд. Бу усулнинг фарқи шундаки, маҳсулдор уюм мустаҳкам бўлмаган тоғ жинсларидан иборат бўлганда ва фойдаланиш вақтида унча мустаҳкам бўлмаган қудуқларда яхши натижа беради.
4- усул. Бу усулда қудуқ маҳсулдор қатламнинг шипигача бурғиланиб, ҳимоя калонналари туширилади ва мустаҳкамланади. Ҳимоя калоннасининг диаметридан кичикроқ бўлган калонна танланиб, маҳсулдор қатлам бурғиланади. Сўнгра эса хвостовик билан маҳсулдор қатлам мустаҳкамланади. Берилган интервалдаги маҳсулдор қатламлар перфорация қилинади.
Бу усуллар бурғилаш эритмаси хоссасининг уюмдаги ҳолатига қараб танлаб олинади (коллектордаги ифлосланишнинг олдини олиш учун).
Қулайлиги: бу усулда ҳар хил ҳолатда бўлган қатламчалардаги ва қатламлардаги маҳсулотларни жуда кам ҳаражат қилиш орқали қудуқдан ўзлаштириб олиш мумкин. Қудуқлардаги нефтнинг дебити юқори бўлади ва қудуқларни ўзлаштириш тезлашади.
Ноқулайлиги: қудуқнинг тузилиши мураккаблашади.