Абу наср форобийнинг таълимий-ахлокий карашлари абу наср форобий



Download 131 Kb.
bet1/2
Sana22.02.2022
Hajmi131 Kb.
#91582
  1   2
Bog'liq
1-222


Абу Наср Форобий ва Абу Райхон Берунийларнинг falsafiy қарашлари
Режа:



  1. Абу Наср Форобийнинг falsafiy қарашлари

  2. Абу Наср Форобий (873 - 950)

2. Абу Райхон Беруний (973 - 1048)

Ўрта аср ижтимоий – фалсафий фикр тараққиёти мутафаккир Абу Наср Форобий номи билан боғлиқ бўлиб, унинг инсон камолоти ҳақидаги таъимоти таълим – тарбия соҳасида катта аҳамиятга эга. Машҳур Юнон файдасуфи Арастудан кейин Шарқда ўз билими, фикр доирасининг кенглиги билан ном чиқарган Форобийни йирик мутафаккир – «Муаллимий соний» - «Иккинчи муаллим» деб атайдилар.


Абу Наср Форобий (тўлиқ номи Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узалиқ ибн Тархон ал-Форобий) ҳижрий 260 йил (милодий 873 йил)да Шош – Тошкентга яқин Фороб (Ўтрор) деган жойда ҳарбий ҳизматчи оиласида туғилган. Форобда бошланғич таълимни олгач, Шошда, Бухорода, Самарқанда таълим олганлиги ҳақида маълумотлар бор. Лекин араб халифалигининг йирик маданий маркази Бағдодга халифаликнинг турли томонларидан келган олимлар йиғилганлиги, унинг йирик илмий марказга айланганлиги туйфайли Форобий ҳам илм олиш истагида Бағдодга жўнайди. Бағдодда Форобий ўрта аср фанини, турли фан соҳаларини ўрганади. Масалан, унга Юнон тилида Абу Башар Матта (Матта ибн Юнус), тиббиёт ва мантиқдан Юханна ибн Ҳайлон (Жилон) таълим берган. Умуман, Форобий Бағдода математика, мантиқ, тиббиёт, илми нужум, мусиқа, табииёт, ҳуқуқ, тилшунослик, поэтика билан шуғулланди, турли тилларни ўрганди.
Баъзи манбаларда Форобий 70 дан ошиқ тилни билганлиги ҳақида гапирилади.
Абу наср Форобий қомусий олим ҳисобланади. Тадқиқотчилар унинг 160 дан ортиқ илмий асарлар яратганлигини қайд этадилар.
Форобий таҳминан 941 йиллардан бошлаб Дамашқда яшайди. Шаҳар чеккасидаги боғда қоровул бўлиб ишлайди ва фақирона ҳаёт кечириб, илмий иш билан шуғулланади. 943-967 йилларда эса Ҳалабда яшайди. 949-950 йилларида Мисрда ҳам бўлган. Сўнг яна Дамашқга қайтиб, шу ерда 950 йилда вафот этган. Дамашқдаги «Боб ас – сағир» қабристонига дафн қилинган. Ривоятларга кўра Абу Насрнинг ҳикмат фалсафани ўқишига бир киши сабаб бўлган экан. Ўша киши унга Арастунинг бир неча китобини, шу ерда тура турсин, кейин олиб кетаман деб қўйиб кетгани сабаб бўлган, дейишади. Иттифоқо, китобларга кўзи тушиб, уларнинг Абу Насрнинг кўнглига маъқул бўлиб қолади ва ўқишга киришади натижада етук файлусуфга айланади. Ҳақиқатдан ҳам Абу Наср Форобий ўрта аср даври илм – фани тараққиётига катта ҳисса қўшган олим, Форобий табиий, илмий ва ижтимоий билимларнинг барча соҳаларида илмий иш олиб борган. Форобий ўзидан кейин жуда бой илмий мерос қолдирган. Фалсафа, мусиқа, филология ва бошқа табиий, илмий билимларнинг турли соҳаларида асарлар яратган. Демак, Форобий инсон бахт – саодатга эришуви учун уларни бахтли – саодатли қила оладиган жамоа раҳбари бўлиши керак дейди. У фозил шаҳарни бошқарадиган Ҳоким табиатдан: 1 – соғ – саломат бўлиб, ўз вазифасини бажаришда ҳеч қандай қийинчилик сезмалиги; 2 – табиати нозик, фаросатли; 3 – хотираси мустаҳкам, 4 – зеҳни ўткир, 5 – ўз фикрини тушунтира оладиган нотиқ, 6 – билим-маърифатга ҳавасли, 7 – таом ейишда, ичимликда, аёлларга яқинлик қилишда очофат эмас, аксинча, ўзини тия оладига бўлиши (қимор ёки бошқа ўйинлардан) завқ, ҳузур олишдан узоқ бўлиши, 8 - ҳақ ва ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй одамларни севадиган, ёлғонни ва елғончиларни ёмон кўрадиган, 9 – ўз қадрини билувчи ва ориятли бўлиши, 10 – мол дунё кетидан қувмайдиган, 11 – адолатпарвар, 12 – қатиятли, саботли, журъатли, жасур бўлиши муҳимлигини қайд этади. Форобий бу фазилатларни ҳар бир етук инсонда кўришни истайди.
Форобий ўзининг фозил жамоасида одамларни турли белгиларга қараб гуруҳларга бўлади. Бунда у, кишиларнинг диний масҳабига, миллатига, ирқига қараб эмас, балки табиий ҳусусиятларига, қобилиятларига, ақлий иқтидорига, билим кўникмаларига эътибор беришлик зарур дейди. У ўзнинг «Бахт саодатга эришув йўллар ҳақида рисола» асарида «Давлатнинг вазифаси инсонларни бахт – саодатга олиб боришдир, - деб ёзади. У, - бу эса илм ва яхши ахлоқ ёрдамида қўлга киритади». Форобий давлатни етук шахс бошқариши лозим дайди; яъни жамоани идора этувчи адолатли, доно бўлиши, қонунларга риоя этиши ва қонунлар ярата олиши, келгусини олдиндан кўра билиши, бошқаларга ғамхўр бўлиши лозим дейди.
Форобий таълим тарбияга бағишланган асарларида таълим – тарбиянинг муҳумлиги, унда нималарга эътибор бериш зарурлиги, таълим – тарбия усуллари ва услуби ҳақида фикр юритади. «Фозил одамлар шаҳри», «Бахт саодатга эришув тўғрисида», «Ихсо – ал - улум», «Илмларнинг келиб чиқиши», «Ақл маънолари тўғрисида» каби асрларида ижтимоий – тарбиявий қарашлари ўз ифодасини топган.
Форобий ўз ишларида таълим – тарбияни узвий бирликда олиб бориш ҳақида таълим берган бўлса ҳам, аммо ҳар бирининг инсонни камолга етказишда ўз ўрни ва хусусияти бор эканлигини алоҳида таъкидлайди.
Форобий «Бахт – саодатга эришув тўғрисида» асарида билимларни ўрганиш тартиби ҳақида фикр баён этган. Унинг таъкидлашича, аввал билиш зарур бўлган илм ўрганилади, бу – олам асослари ҳақидаги илмдир. Уни ўргангач, табиий илмларни, табиий жисмлар тузилишини, шаклини, осмон ҳақидаги билимларни ўрганиш лозим. Ундан сўнг, умуман, жонли табиат ўсимлик ва ҳайвонлар ҳақидаги илм ўрганилади, дейди.
$оробийР8нсонР:амолотгаРQлғизР
Форобий инсон камолотга ёлғиз ўзи эриша олмайди. У бошқалар билан алоқада бўлиш, уларнинг кўмаклашувчи ёки муносабатларига мухтож бўлади. Унинг фикрича тарби жараёни тажрибали педагог, ўқитувчи томонидан ташкил этилиши муҳумдир. Чунки ҳар бир одам ҳам бахтни ва нарса ҳодисаларни ўзича била олмайди. Унга бунинг учун ўқитувчи лозим.
Бунга Форобий таълим – тарбияни тўғри йўлга қўйиш орқали эришиш мумкин, дейди. Чунки мақсадга мувофиқ амалга оширилган таълим – тарбия инсонни ҳам ақлий, ҳам ахлоқий жиҳатдан комолга етказади, хусусан, инсон табиат ва жамият қонун-қоидаларини тўғри билиб олади ва ҳаётда тўғри йўл тутади, бошқалар билан тўғри муносабатда бўлади, жамият тартиб қоидаларига риоя этади.
Демак, Форобий таълим – тарбиянинг асосий вазифаси жамият талабларига жавоб бера оладиган ва шу жамият учун хизмат қиладиган етук инсонни тарбиялашдан иборат деб билади.
Форобий таълим ва тарбияга биринчи марта таъриф берган олим саналади. Таълим – деган сўз инсонга ўқитиш, тушунтириш асосида назарий билим бериш; тарбия – назарий фазилатни, маълум хунарни эгаллаш учун зарур бўлган хулқ нормаларини ва амалий малакаларни ўргатишдир, дейди олим.
Абу наср Форобий яна айтади: «Таълим – деган сўз халқлар ва шаҳарликлар ўртасида назарий фазилатни бирлаштириш, тарбия эса шу халқлар ўртасидаги туғма фазилат ва амалий касб ҳунар фазилатларини бирлаштириш деган сўздир.
Таълим фақат сўз ва ўргатиш билангина бўлади. Тарбия эса, амалий иш тажриба билан, яъни шу халқ, шу миллатнинг амалий малакалардан иборат бўлган иш - ҳаракат, касб - ҳунарга берилган бўлиши, ўрганишидир»
Форобий назарий билимларни эгаллашга киришган ҳар бир киши хулқ – одобда ҳам қай даражада пок бўлиши кераклигини «Фалсафани ўрганишдан олдин нимани билиш кераклиги тўғрисида»ги рисоласида шундай таърифлайди: «Фалсафани ўрганиҳдан аввал ўзингизни ҳирс-ҳаваслардан шундай тозалашингиз лозимки, сизда маиший ва шаҳвоният каби нотуғри туйғуларга эмас, балки камолотга бўлган ҳирс-ҳавас қолсин.
Бунга хулқ ахлоқни фақат сўздагина эмас, балки ҳақиқатда (амалда) тозалаш орқали эришиш мумкин. Шундай сўнг хато ва адашишдан сақловчи, ҳақиқат йўлини тушуниб олишга бошловчи (нотиқ – сўзловчи, фикрлаш маъносида) нафсини, жонини, руҳини тозалаш зарур»
.
Форобий ахлоқий фазилатлар деганда билимдонллик, донолик ва мулоҳазали бўлиш, виждонлилик, камтарлик, кўпчилик манфаатини юқори қўйиш, ҳақиқат, маънавий юксакликка интил, адолатлийлик каби ҳислатларни тушунади. Аммо бу ҳислатларнинг энг муҳуми ҳар бир инсоннинг билимли, маърифатли бўлишидир. Шунинг учун ҳам Форобий ахлоқ тушунчасига ақл билан узвий боғлиқ ҳолда, тафаккурга асосланган ахлоқ сифатида қарайди. Бундан биз Форобийнинг ахлоқни хулқ меъёрлари ифодаси сифатидагини эмас, балки кишиларнинг ақлий фаолиятининг натижаси сифатида ҳам талқин этганлигини кўрамиз. Форобий «Ақл маънолари ҳақида» рисоласида ақл масаласини таҳлил қилиб, ақл билиш ҳақидаги таълимотида мантиқ (логика) илми муҳим ўрин тутади дейди. У мантиқ илми билан грамматика ўртасидаги муштараклигини қайд этиб, мантиқнинг ақлга муносабати, грамматиканинг тилга муносабати кабидир. Грамматика одамлар нутқини тарбиялагани каби, мантиқ илми ҳам тафаккурни ҳақиқий йўлда олиб бориш учун ақлни тўғирлаб туради дейди.
Форобий «Музика ҳақида катта китоб» деган кўп жилди асари билан ўрта асрнинг йирик музикашуноси сифатида ҳам машхур бўлди. У музикага илмини назарий, амалий жиҳатдан ёритиб, музикани инсон ахлоқини тарбияловчи сиҳат саломатлигни мустаҳкамловчи восита деб қараган. Унинг музика соҳасида қолдирган мероси музика маданияти тарихида муҳим аҳамиятга моликдир.
Форобийнинг таълим-тарбия йўллари, усуллари воситалри ҳақидаги қарашлари ҳам қимматлидир. У инсонда гўзал фазилатлар икки йўл – таълим ва тарбия йўли билан ҳосил қилинади. Таълим назарий фазилатларини бирлаштирса, тарбия эса туғма фазилат – назарий билимлар ва амалий касб - ҳунар, хулқ одоб фазилатларини бирлаштиради. Таълим сўз ва ўрганиш билан тарбия эса амалий иш, тажриба билан амалга оширилади, дейди. Ҳар иккаласи бирлашса етуклик намоён бўлади, аммо бу етуклик билим ва амалий кўникмаларни қай даражада ўрганганлигига қараб пайдо бўлади, деб кўрсатади.
Форобий таълимда барча фанларнинг назарий асослари ўрганилса, тарбияда маънавий – ахлоқий қоидалар, одоб меъёрлари ўрганилади, касб-ҳунарга оид малакалар ҳосил қилинади, деб уқтиради.
Бу муҳим вазифа тажрибали тарбиячилар томонидан таълим-тарбиянинг турли методлари ёрдамида амалга оширилади. Форобий таълим – тарбия ишларини икки йўл билан амалга оширишни назарда тутади.
«Амалий фазилатлар ва амалий санъат (касб-ҳунар)лар ва уларни бажаришга одатланиш масаласи»га келганда, бу одат икки йўл билан ҳосил қилинади: булардан биринчиси – қаноатбахш сўзлар, чорловчи, илхомлантирувчи сўзлар ёрдамида одат ҳосил қилинади, малакалар вужудга келтирилади, одамдаги ғайрат, қасд-интилиш ҳаракатга айлантирилади.
Иккинчи йўл (ёки усул) – мажбур этиш йўли. Бу усул гапга кўнмовчи, қайсар шаҳарликлар ва бошқа саҳройи халқларга нисбатан қўлланилади. Чунки улар ўз истакларича сўз билан ғайратга кирадиганлардан эмаслар. Улардан бирортаси назарий билимларни ўрганишга киришса, унинг фазилати яхши бўлади. Касб ҳунарларни ва жузъий санъатларни эгаллашга интилиш бўлмаса, бундай одамларни мажбур этмаслик керак. Чунки шаҳар халқларига тарбия беришдан мақсад – уларни фазилат эгаси қилиб ва санъат аҳлларига айлантиришдир
Демак, Форобий таълим – тарбияда рағбатлантириш, одатлантириш, мажбур этиш методларини илгари сурган. Ҳар иккала усул ҳам пировардида инсонни ҳар томонлама камолга етказиш мақсадини кўзлайди.
Хулоса қилиб айтганда Форобий педагогик таълимотининг асосида комил инсонни шакллантириш, инсонни ўз моҳияти билан ижтимоий, яъни фақат жамиятда, ўзаро муносабатлар жараёнида комилликка эришади, деган фалсафий қараши ётади.
Инсоннинг камолга етишида ҳам ақли, ҳам ахлоқий тарбиянинг ўзаро алоқаси муҳим аҳамият касб этади. Бунда Форобий тавсия этган таълим – тарбия усуллари ҳозирги даврда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаганлиги билан диққатга сазовордир.



Download 131 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish