Abu Mansur alMoturidiy (toʻliq nomi Abu Mansur Muhammad ibn Mahmud al-hanafiy al-Moturidiy asSamarqandiy) (870 Samarqand 944) imom, fiqh olimi, kalom ilmining moturidiylik oqimi asoschisi



Download 55 Kb.
bet14/16
Sana05.08.2021
Hajmi55 Kb.
#138713
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Moturidiy Kalom

Абул Ҳасан ал-Ашъарий


 Ҳамидуллоҳ Беруний ·   03.06.2016 2 353 марта ўқилган

Lotin alifbosida




Абул Ҳасан ал-Ашъарий (260-330/873-941).

Абул Ҳасан Али ибн Исмоил ибн Исҳоқ ибн Солим ибн Абдуллоҳ ибн Мусо ибн Билол ибн Абу Бурда ибн Абу Мусо ал-Ашъарий Басра шаҳрида 260/873 йилда таваллуд топган. Абул Ҳасан ал-Ашъарий нисбани катта бобоси, сулола асосчиси – машҳур саҳобий Абу Мусо ал-Ашъарий (601-665)дан олган.

Абул Ҳасан ал-Ашъарий бошланғич сабоқларни ўз отасидан олган, кейинчалик ўз замонасининг таниқли олимларидан Абу Исҳоқ ал-Марвазий (вафоти 376/986) ва Ибн Сурайж (вафоти 371/981)дан фиқҳ илмини, Закариё ибн Яҳё ас-Сожий (835-920)дан ҳадис илмини ўрганади.

Эътиқод масъалаларини у мўътазилийа таълимотининг йирик вакили Абу Али ал-Жубоъий (850-917)дан ўрганиб, қирқ ёшигача мўътазилий бўлиб юрган. Лекин уни мазкур эътиқодий таълимот тўла қониқтирмас эди. Бир куни устози ал-Жубоъийдан уч ака-ука ҳақида савол сўрайди. Улардан биринчиси узоқ умр кўриб, умрини тоат-ибодатда ўтказган. Иккинчиси ҳам узоқ умр кўрган, лекин умрини гуноҳ ва маъсиятда ўтказган. Учинчиси эса ёш сағирлигида ўлиб кетган. Савол уларнинг қиёматдаги ҳолати ҳақида эди. ал-Жубоъий биринчиси умрини тоат-ибодатда ўтказгани учун жаннатга тушишини, иккинчиси эса умрини гуноҳ-маъсиятда ўтказгани учун дўзахга ҳукм этилишини, учинчиси эса тоат ҳам, гуноҳ ҳам қилмагани учун жаннатга ҳам, дўзахга ҳам кирмаслигини айтади. Абул Ҳасан ал-Ашъарий устозига эътироз билдириб:

— Аросатда қолган ука: “Агар мен катта акам сингари узоқ яшаганимда тоат-ибодат қилиб жаннатга киришим мумкин эдидеса, нима бўлади?” дейди.

— ал-Жубоъий унинг эътирозига: “Аллоҳ унга: “Сенга узоқ умр берилганида, кичик аканг сингари гуноҳ-маъсият билан умр ўтказар эдинг. Мен буни олдиндан билиб, сени норасидалигингда вафот қилдирдим” дейди”—деб жавоб беради.

— Шунда ал-Ашъарий: “Ундай бўлса, кичик ака: “Мен гуноҳкор банда бўлдим ва шу боис дўзахга маҳкумман. Мен ҳам норасидалигимда ўлдириб юборганингда, дўзахга кирмас эдим”, деб нолиса нима бўлади?” дейди.

Бу ҳақли эътирозга ал-Жубоъий жавоб бера олмайди. Мана шу хилдаги савол-жавоблар натижаси ўлароқ Абул Ҳасан ал-Ашъарий бу эътиқоддан воз кечади ва бутун умрини мўътазилийлар таълимотига қарши раддиялар қилишга бағишлайди.

Шундан кейин Абул Ҳасан ал-Ашъарий ўз шаҳри Басрадан Боғдодга кўчиб келади ва умрининг охиригача ушбу шаҳарда қолади. У Боғдод шаҳрида 330/941 йилда вафот этган. Баъзи тадқиқотчилар уни 324/936 йилда вафот қилган, деб айтганлар.

Абул Ҳасан ал-Ашъарий аҳли суннат ва жамоанинг ашъария эътиқодий таълимотига асос солади. Ашъарий яшаган даврда Самарқандда Абу Мансур ал-Мотуридий (вафоти 334/945) ҳам мотуридия таълимотини яратаётган эди.

Икки замондош имом бир-бирлари билан учрашмаган бўлсалар-да, уларнинг ақоидий қарашлари деярли бир хил чиққан. Айрим жузъий масалаларда лафзий ихтилофлар бўлиб, уларнинг асл мақсади бирдир.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, китобларда “мотуридиййа мазҳаби”, “ашъариййа мазҳаби” деган атамалар учраб қолади. Бундан имом Мотуридий ва имом Ашъарий алаҳида-алоҳида ақоидий мазҳаб тузишган, деган тушунча олиш тўғри эмас. Бу икки имом асло алоҳида мазҳаб тузган эмаслар. Балки, имом Мотуридий имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг илми каломга доир таълимотини ривожлантирган. Имом Ашъарий эса имом Шофиъий роҳимаҳуллоҳнинг эътиқодий қарашларини ёйган.

Мазкур икки буюк таълимот бутун ислом оламида кенг тарқалди ва асрлар давомида мусулмонларни соф исломий эътиқодда бардавом бўлишига, ҳар хил эътиқодий оқимлар таъсирига тушиб қолмасликка, оят ва ҳадисларнинг маъноларини тўғри англаб, ҳаётга татбиқ этиб келишларига сабабчи бўлди.


Download 55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish