Этиологияси ва патогенези
. ҲОС келиб чиқишидаги омилларга стресс ҳолатлар,
нейроинфекциялар, асоратли туғруқ ва абортлар, турли жароҳат ва жарроҳлик амалиѐтлари.
Оғирлашган гинекологик анамнез ва экстрагенитал патологиялар преморбид фон бѝлиб
хизмат қилади. ҲОС ривожланиши ҳақида назариялар кѝп: гормонал, «сув билан
298
заҳарланиш»назарияси, психосоматик бузилишлар, аллергик ва б. ҲОСнинг патогенезида
гиперэстрогения ва у билан боғлиқ натрия ҳамда суюқликнинг тѝқималарда, асосан марказий
асаб тизимида йиғилиб қолиши етакчи ѝрин эгаллайди.
Клиник шакллари:
нерв-психик (эмоционал лабиллик, таъсирчанлик, йиғлоқилик,
уйқусизлик,
жаҳлдорлик, атрофдагиларга нисбатан апатия, депрессив ҳолатлар, ҳолсизлик, тез чарчаш,
хотира сусайиши, сексуал бузилишлар ва б.);
шиш (юз, болдир, бармоқлар шиши, сут безлари таранглашуви ва оғриқлиги –
мастодиния, тери қичиши, терлаш, чанқаш, тана вазни ортиши, меъда-ичак йѝллари фаолияти
бузилиши, бош оғриғи, таъсирчанлик ва б.);
цефалгик (вегетатив-қон томи рва неврологик симптоматика устунлиги: мигренсимон
бош оғриғи, кѝнгил айниб, қусиш ич кетиши, бош айланиши, юрак уриб кетиши,
таъсирчанлик, ҳидга сезгирлик ортиши);
кризли (симпато-адренал кризлар устун бѝлиб, АҚБ кѝтарилиши, тахикардия,
ЭКГѝзгаришсиз юрак оғриқлари. Одатда кризлар чарчоқ ва стресс ҳолатлардан сѝнг
кузатилади).
Патологик симптомлар сони, интенсивлиги ва давомийлиги бѝйича ҲОСнинг учта шакли
фарқланади: енгил, ѝрта ва оғир.
Енгил шакли
– ҳайздан 2-10 кун олдин 3-4 симптомлари
пайдо бѝлиб, шундан 1-2 симптомлар кучлироқ ривожланган бѝлади;
оғир шакли
– ҳайздан 3-
14 кун олдин 5-12 симптомлар пайдо бѝлиб, шундан 2-5таси ѐки барчаси кучли ривожланган
бѝлади.
ҲОС уч босқичда кечади:
компенсирланган – пайдо бѝлган симптомлар ҳайз бошланиши билан йѝқолиб, йиллар
ѝтган сари ҲОС авж олмайди..
Субкомпенсирланган – йиллар ѝтган сари оғирлиги авж олади, муддати , сони ва
ривожланиш даражаси ортади..
Декомпенсирланган – оғир кечиб, «ѐруғ» оралиқлар камаяди..
ҲОСнинг ташхиси белгиларнинг циклигига асосланади.Органик патологиянинг
йѝқлигини аниқлаш учун калла суяги ва турк эгари, умуртқѝйин қисми рентгенографияси,
буйрак, меъда-ичак йѝлларини текшириш, ЭЭГ, ЭКГ функционал синамалар билан, кѝз туб
ива кѝриш майдонини, кѝкрак безида оғриқ бѝлганда ҳайзнинг 1 фазасида маммография
ѝтказиш тавсия этилади.
Касалликни даволаш унинг давомийлигига, клиник шаклига, беморнинг ѐши ва
йѝлдош экстрагенитал патологияга боғлиқ. Даволашнинг биринчи босқичида психотерапия
(ѝзаро суҳбат, касаллик маъносини тушунтириш, аутотренинг, дам олиш ва ишлаш тартиби,
парҳез бѝйича маслаҳатлар). Нейропсихик белгиларни ҳисобга олиб седатив ва психотроп
воситалар – тазепам, рудотель, седуксен, амитриптилиин ва б. тайинланади. Дорилар ҳайзнинг
2 фазасида белгилар пайдо бѝлишидан 2-3 кун олдин берилади. Антигистамин воситалар шиш
турида самара беради. МАТда қон айланишини яхшилаш учун ноотропил, грандаксин (1 кап.
3-4 марта кунига), аминалон (0,25 дан 2-3 ҳафта). Цефалгик ва криз шаклида пролактин
миқдори юқори бѝлганда парлодел (1,25-2,5 мг кунига) ҳайзнинг 2 фазасида узлуксиз тартибда
берилади. ҲОСнинг шиш шаклида верошпирон берилади, 25 мг 2-3 марта кунига ҳайзнинг 2
фазасида беолгила пайдо бѝлишидан 3-4 кун олдин берилади. ҲОСнинг патогенезида
простагландинлар рол ѝйнашини ҳисобга олиб, антипростагландинлар – напросин,
индометацин ва б. тавсия этилади.
Гормонал терапия ҳайзнинг 2 фазаси етишмовчилигида берилади. (ҲОСнинг оғир
шаклида гестагенлар 16-дан 25 кунгача – дюфастон, норколут 10-20 мг кунига ѐки аралаш
эстроген – гестагеннлар берилади).
299
ҲОС 6-9 ой давомида даволанади. Даволаш цикл билан ҳар 2-3 ойда 3ой давомида
ѝтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |