KONVEKTIV ISSIQLIK ALMASHINISH. Суюқлик массаси турбулентлиги қанчалик юқори ва унинг заррачалари жадал равишда аралаштирилса, конвекция усулида иссикдик алмашиниш шунчалик интенсив булади. Шундай қилиб, конвектив иссиқлик алмашиниш, иссикдикнинг механик узатилиши ва суюқлик ҳаракати гвдродинамикасига қаттиқ боғликдир. Иссиқлик алмашиниш жараёнида қатнашаётган суюқлцк икки қатламдан ташкил топган, яъни чегаравий қатлам ва оқим ўзаги (ядроси) дан. Оқим ўзаги иссиқлик ўтиш вақгининг ўзида ҳам конвекция, ҳам иссикдик утказувчанлик усулларида амалга ошади. Бундай иссиқлик алмашиниш конвектив иссиҳлик алмашиниш дейилади. Иссикдикнинг қаттиқ жисм юзасидан суюкдик (ёки газ) га ёки суюкдик (ёки газ) дан қаттиқ жисм юзасига ўтиши иссиҳлик бериш деб номланади. Конвектив иссиқлик алмашиниш асосан 2 хил бўлади, яъни эркин (ёки табиий) ва мажбурий конвекция. Суюкдик ҳажмининг турли нуқталаридаги зичликларнинг фарқи туфайли рўй берадиган иссикдик алмашиниш га эркин конвекция дейилади. Бу жараёнга суюкдикнинг физик хоссалари, унинг ҳажми, совуқ ва иссиқ заррачалари орасидаги температуралар фарқи катга таъсир кўрсатади. Бутун суюқлик ҳажмининг ташқи кучлари таъсири натижасида рўй берадиган иссиқлик алмашинишга мажбурий конвекция дейилади. Суюкдикнинг ҳаракати насос, аралаштиргич, вентиляторлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Бу жараёнга суюкдикнинг физик хоссалари, унинг тезлиги, каналнинг шакли ва ўлчамлари салмокди таъсир этади. Суюқликнинг турбулент ҳаракат режимида ламинар режимдагига қараганда иссиқлик алмашиниш анча интенсив бўлади. Иссиқлик беришнинг асосий қонуни — бу Ньютоннинг совитиш қонунидир. Иссикдик алмашиниш юзаси ва суюқлик (газ) ёки суюкдик (газ) ва иссикдик алмашиниш юзаси орасида энергия ўтишига иссиқпик бериш деб номланади.
ISSIQLIK O’TKAZISH. Иссиқпик алмашиниш жараёнларида кўпинча иссиқлик энергияси бир суюқпикдан иккинчисига уларни ажратиб турувчи девор орқали узатилади. Температураси юқори бўлган суюкдикка девор орқали иссиқликнинг узатилиши иссиқлик ўгказиш дейилади. Ушбу йўл билан узатилган иссиқлик микдори иссикушк ўтказишнинг асосий тенгламасидан аниқланади: Q=K typF бу ерда К - иссикдик ўтказиш коэффициенти, Вт/(м2 К); typ— иссикдик ва совукдик элткичлар температураларининг фарқи, К: Ғ — ажратиб турувчи девор юзаси, м2. Шундай қилиб иссиқлик ўтказиш коэффициенти К температураси юқори бўлган иссикдик элткичдан, температураси пасг элткичга вақг бирлигида ажратувчи деворнинг 1м2 юзасидан элткичлар температураси 1К. Бўлганда ўтказилган иссиқликнинг миқцорини билдиради. Иссиқлик ўтказиш коэффициентига тескари бўлган катталик термик қаршилик деб номланади. Иссиқлик алмашиниш жараёнларини ҳаракатгакелтирувчи куч. Иссиқлик алмашиниш жараёнларини ҳаракатга келтирувчи кучи - иссикдик элткичларнинг температуралар фарқи. Ушбу фарқ таъсири остида иссикдик температураси юқори муҳитдан температураси паст муҳитга ўтади. Ўзгармас температурада иссикдик ўгказиш жараёни жуда кам тарқалган. Бундай жараёнлар, бир томонида бут конденсацияланса, иккинчисида эса, суюкдик қайнаши рўй беради. Лекин, саноатда кўпчилик жараёнлар иссикдик элткичларнинг ўзгарувчи температураларида содир бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |