Ҳабибуллаев Иброҳим, Утанов Бунёд


Динамик қаторлар ва иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар



Download 0,87 Mb.
bet56/61
Sana22.02.2022
Hajmi0,87 Mb.
#84451
TuriУчебное пособие
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
ЭКОНОМЕТРИКА КИТОБ 2018 (1)

Динамик қаторлар ва иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар

Динамик қаторларни моделлаштириш юқоридаги бобларда кўрилган бўлсада, ушбу бобда прогнозлаш масалаларини ечишда қўлланиладиган унинг асосий тушунчалари билан танишамиз.
Динамик қаторлар иқтисодий тизимда юз берадиган жараёнлар маълум бир кўрсаткичларининг вақтга боғлиқ ҳолда ўзгарувчи қийматларини кетма- кет жойлашувидан хосил бўлган қатор шаклида намоён бўлади.
Кўрсаткичлар қийматини қаторда ўзгариб бориши ўрганилаётган ходисанинг динамикаси ҳақидаги маълумотни беради.
Бирор бир кўрсаткични кузатиш натижасида олинган қийматларини ўсиб бориш ёки камайиб бориш тартибида жойлашувидан ҳосил бўлган қаторлар динамика қаторлари дейилиши бизга маълум.
Динамик қаторларда кўпинча иқтисодий жараёнларни ифодаловчи қаторларнинг даврийлигини ифодаловчи қисмига тегишли бўлган тебраниш учрайди.
Агар тебраниш даври бир йилдан ошмаса, у ҳолда бундай тебраниш мавсумий дейилади, агар бир йилдан ошса циклик (даврий) тебраниш деб аталади. Кўпроқ мавсумий ўзгаришларнинг сабаби табиат, иқлим (климатик) шароитлар бўлса, циклик (даврий) ўзгаришларнинг сабаби демографик цикллардан иборат бўлади.
Динамика қаторининг тренд, мавсумий ва циклик ташкил этувчилари мавсумий ёки тизимли ташкил этувчилар деб аталади. Агар динамик қатордан мунтазам ташкил этувчиларни чиқариб ташланса тасодифий ташкил этувчилар қолади.
Иқтисодий маълумотларга қўйиладиган талаблар. Прогнозлашда қаторларнинг ёнма-ён келган даражалари оралиқларини танлаш муҳим аҳамиятга эга. Вақт бўйича оралиқлар ўта йириклаштириб олинганда кўрсаткичлар динамикасининг айрим қонуниятларини соддалаштиришларга олиб келиши мумкин. Ўта майдалаштирилганда эса ҳисоблаш ҳажми кўпаяди, жараён динамикасида муҳим бўлмаган қисмлари пайдо бўлади. Қатор даражалари ўртасидаги вақт бўйича оралиқ ҳар бир жараён учун аниқ танланиши зарур, аммо даражалар тенг оралиқларда олиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ҳақиқатда ривожланиш жараёнини динамик қаторлар орқали ифодалашнинг муҳим шартларидан бири қатор даражаларини таққосламалигини таъминлашдан иборат. Бунинг учун қатор даражалари бир ҳил ўлчов бирликларига келтирилиши, даврлар миқиёсида олинганда эса айнан шу даврга тегишли бўлиши керак. Таққосламалик шарти кўпроқ нарх кўрсаткичлари ва нархларнинг ўзгариши, худудларнинг алмашиниши, корхона ва ташкилотларни йириклаштирилиши ёки бутунлай йўқ бўлиб кетиши натижасида бузилиши мумкин.
Иқтисодий жараёнлар динамикасини мукаммал ўрганиш учун кузатув объектлари даражасидаги маълумотлар тўлиқ бўлиши, динамик қатор етарлича узунликка эга бўлиши, кузатув натижалари тушиб қолмаган бўлиши керак.
Динамик қаторлар даражаларида анамал (мавҳум) қийматлар учраши мумкин. Бундай қийматлар маълумотларни йиғиш, ёзиб олиш ёки узатишда йўл қуйиладиган хатолар натижасида пайдо бўлиши мумкин. Улар техник хатолар ёки биринчи турдаги хатолар бўлиб, уларни бартараф этиш зарур. Лекин анамал қийматлар ҳам ҳақиқий жараённи ифодалаши мумкин, масалан, бозорда доллар курсининг тебраниши ёки қимматли қоғозлар курсининг тушиб кетиши ва бошқалар. Бундай анамал қийматлар иккинчи турдаги хатоликлар бўлиб, бартараф этилмасдан, балки улардан ҳақиқий ҳолатни баҳолашда фойдаланилади. Динамик қаторларда анамал даражаларни аниқлаш учун махсус усуллардан фойдаланилади(масалан Ирвин усули)1.




    1. Download 0,87 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish