Жадвалда бир йил учун саноатнинг тўртта тармоғи орасидаги баланс муносабатлари шартли пул бирлигида келтирилган.
№
Тармоқлар
Истеъмол
Якуний маҳсулот
Ялпи ишлаб чиқариш
1
2
3
4
5
6
1
Металлургия
10
12
11
13
54
100
2
Энергетика
12
10
22
20
56
100
3
Машинасозлик
15
20
10
15
20
80
4
Қишлоқ хўжалиги
6
7
20
12
5
50
Якуний истеъмол, ялпи ишлаб чиқариш векторлари ва харажатлар коэффициентлари матрицаси топилсин.
Якуний истеъмол мос равишда 60, 40, 30, 30 шартли пул бирлигигача кўпайтирилса ҳар бир саноат маҳсулоти бўйича ялпи ишлаб чиқариш ҳажми топилсин.
u 4 ln x1 10 ln x2
фойдалилик функцияси берилган бўлсин.
Алмаштиришнинг лимит нормасини топинг.
Оиланинг бир ойлик бюджети 4 млн.сўм бўлсин ва бу бюджетнинг 50 фоизи газ ва электр энергияси тўловига тақсимланган. Газнинг нархи 1 м3 ҳажм учун 250 сўм, электр энергиянинг нархи эса 1 квт учун 200 сўм бўлсин. Истеъмолчи тўлов учун ажратилган пулни қанча ҳажмдаги газга ва электр энергиясига тўлаши мумкин?
y 2xaxb КДИЧФ учун ҳар бир ресурс бўйича нисбатлар
1 2
1 2 3 4 4
= 4 ;
= 4 ;
= 4 ;
= 2 ;
= 3
бўлганда меҳнатнинг лимит унумдорлиги ва капиталнинг лимит унумдорлиги ҳамда ресурсларни алмаштириш лимит нормасини ҳисобланг.
Талаб ва таклиф функциялари D(t)=2-6p(t), S(t)=3-4p(t) кўринишда бўлсин. Талаб ва таклиф функцияларининг мувозанат нуқталарини топинг.
Талаб ва таклиф функциялари D(t)=5-5p(t), S(t)=6-2p(t-1) кўринишда бўлсин. P(t) нарх учун формулани ва бошланғич нарх p0=5 бўлганда ихтиёрий t учун талаб ва таклиф миқдорини топинг.
10-боб. Иқтисодий жараёнларни прогнозлаш
Иқтисодий жараёнларни прогнозлаш, иқтисодий прогнозларни таснифланиши
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳўжалик юритувчи субъект бўладими ёки жисмоний шахс бўладими унда ўзининг тадбиркорлик фаолиятини прогнозлаш зарурияти туғилади.
Менежерлар қисқа муддатли ва узоқ муддатли режаларни тузишда ишлаб чиқариш ҳажми, сотиш учун чиқариладиган маҳсулот ҳажми, фоиз ставкалари каби муҳим кўрсаткичларнинг қийматларини прогноз қилишга мажбурдирлар.
Прогноз деганда тизимни келажакда бўлиши мумкин бўлган ҳолатини ва шу ҳолатни эгаллаш учун кетган муддатни илмий асосланган ҳолда тасвирлаш тушунилади.
Прогнозлашнинг мақсади тизимнинг ўтмишдаги ва ҳозирги аҳволини, ўзгариш қонуниятларини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида унинг келгусидаги ривожланишини илмий асосланган ҳолда белгилаб чиқиш, содир бўладиган вазиятнинг характери ва мазмунини очиб беришдан иборат.
Прогнозлаш ҳодисалар ва жараёнларнинг келажакдаги мумкин бўлган ривожланиш йўлини ва натижасини белгилаб беради, озми-кўпми узоқроқ истиқбол учун бу ҳодиса ва жараёнларни характерловчи кўрсаткичларга баҳо беради.
Прогнозлар прогноз қилинаётган объектларга қараб илмий-техникавий, иқтисодий, ижтимоий ва бошқаларга бўлинади.
Прогнозлаш объектининг миқёсига қараб иқтисодий прогнозлар алоҳида корхона ва ташкилотлар (микродаражада) прогнозидан то мамлакат миқёсида (макродаража) тармоқлар ривожланишининг прогнозигача бўлган ёки дунё миқёсидаги қонуниятларни (глобал даража) барча даражаларини қамраб олади.
Прогнозлаш даври муддатига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
тезкор прогнозлар – бир ойгача;
қисқа муддатли прогнозлар – бир йилгача;
ўрта муддатли прогнозлар – беш йилгача;
узоқ муддатли прогнозлар – ўн беш йилдан юқори.
Бозор иқтисодиёти шароитида кўпроқ тезкор ва қисқа муддатли прогнозлар муҳим аҳамиятга эга.
Иқтисодий жараёнларни прогнозлаш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
масаланинг қўйилиши ва прогнозлаш учун зарур маълумотларни йиғиш;