Масаланинг ечими.
Масаланинг шартига кўра b1=3 млрд. сўм, b2=5 млрд. сўм ва
a12 0,5;
a21 0,3;
a12 a21 0,5 0,3 1 . Берилган маълумотларни (9.4.12)
системага қўйиб, қуйидаги кўринишдаги икки тармоқли ишлаб чиқариш моделига эга бўламиз:
x1 0,5 x2 3000000
x
1
2
0,3 x 5000000
Ушбу модель параметрлари ечимнинг ягоналик шартларини қаноатлантиради. Ягона ечим қуйидагидан иборат бўлади:
x 3000000 0,5 5000000
6,471 млрд.сўм ,
1 1 0,5 0,3
x 5000000 0,3 3000000
6,941 млрд.сўм.
2 1 0,5 0,3
Демак биринчи тармоқ корхонаси 6,471 млрд. сўмлик махсулот ишлаб чиқариб, 3 млрд. сўмлик махсулотни ташқи бозорга чиқаради, 3,471 млрд. сўмлик махсулотни ички истемолга сарфлайди. Иккинчи тармоқ корхонаси 6,941 млрд. сўмлик махсулот ишлаб чиқариб, 5 млрд. сўмлик махсулотни ташқи бозорга чиқаради, 1,941 млрд. сўмлик махсулотни ички истемол учун сарфлайди.
Кўп тармоқли
Баланс
Матрица
Депрессия
Саноат
Тармоқлараро
Самарадор
Вектор
Танлов 10.Фойдалилик
Асосий таянч иборалар
11.Бефарқлик сирти 12.Эквивалент 13.Лимит 14.Компенсация
15.Камаювчи самарадорлик 16.Кобб-Дуглас 17.Динамика
18.Мувозанат 19.Ўргимчак 20.Эванс
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар
Ҳар хил турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш орқали тармоқлар орасидаги боғланишларни ҳисоблаш масаласининг қўйилиши қандай ҳамда баланс муносабатлари нима?
Тармоқлараро баланснинг математик модели ким томонидан ва қачон баён этилган?
Тармоқлараро баланс моделини тузишда математиканинг қандай қисмларидан фойдаланилган?
Тармоқлараро баланс муносабатларининг математик ифодаси қанда кўринишда ифодаланилади?
Бевосита(тўғри) харажатлар коэффициентлари қандай ифодаланади ва унинг иқтисодий маъноси нимадан иборат?
Чизиқли тармоқлараро баланс тенгламаси қандай ифодаланади?
Леонтьев модели қандай кўринишда ифодаланади?
Қадай матрица самарадор деб аталади?
Тўла харажатлар матрицаси нима ва матрица самарадорлигининг қандай мезонларини биласиз?
Баланс муносабатларига кирувчи компоненталарнинг ҳажмини ошириш учун ялпи ишлаб чиқаришларни ошириш зарур. Бунинг учун қандай ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилади?
Истеъмол танлови модели деб нимага айтилади ва истеъмол тўплами нима?
Истеъмолчи танловининг моҳияти нимада, истеъмолчининг фойдалилик функцияси деб нимага айтилади ва истеъмолчи эҳтиёжларини қондириш даражаси нима?
Фойдалилик функцияси қандай хоссаларга эга, маҳсулотнинг лимит фойдалилиги деб нимага айтилади?
Истеъмол танлови масаласи, бюджет чеклови, истеъмолчининг локал бозор мувозанати нима?
Истеъмол танлови масаласини қайси масала билан алмаштириш мумкин ва нима учун?
Истеъмол танлови масаласини ечиш учун Лагранж усули қандай қўлланилади, талаб функцияси деганда нимани тушунилади?
Товарлар сони ихтиёрий ва мақсад функцияси умумий кўринишда бўлган истеъмол танлови масаласининг хоссалари тўғрисида нималарни биласиз?
Нархнинг компенсацияланган ўзгариши нима ва у қайси мақсад учун ишлатилади?
Компенсация самаралари ҳақида нима биласиз, қайси шартларда товарлар бир-бирининг ўрнини босувчи, қайсиларида эса бир-бирини тўлдирувчи бўлади?
Истеъмолчи фаровонлигининг аввалги даражасини ушлаб туриши учун қўшимча пул бирлиги миқдори қандай аниқланилади?
Ишлаб чиқариш функцияси нима ва ундан қандай мақсадда фойдаланилади?
Ишлаб чиқариш функцияларининг қўлланилиш соҳалари ҳақида нима биласиз, статик ва динамик ишлаб чиқариш функциялари нима?
Кобб-Дуглас ишлаб чиқариш функцияси ҳақида нима биласиз?
Ишлаб чиқариш функциялари қандай хоссаларга эга?
Ўртача самарадорлик деганда нимани тушунасиз ва у қандай аниқланилади?
Ресурсларнинг лимит самарадорлиги нима ва у қандай аниқланилади?
Алмаштиришнинг лимит нормаси нима ва у қандай аниқланилади? 28.Иқтисодиётда ечиладиган масалалар вақт омилига боғлиқ равишда қандай
туркумланади?
Иқтисодиётда мувозанат деганда нима тушунилади?
Иқтисодий тизимнинг узлуксиз ҳолатлардаги ҳаракати қандай тенглама билан тасвирланади ва унинг ечими қандай кўринишга эга бўлади ҳамда уларни график кўринишда тасвирланг?
Ўргимчаксимон модель деганда қандай модель тушунилади ва унда баҳо динамикаси қандай тенгламалар системаси билан ифодаланади?
Ўргимчаксимон моделда мувозанат нарх ва мувозанат ишлаб чиқариш ҳажми қандай топилади?
Ўргимчаксимон моделни график усулда тасвирлаб беринг?
Баҳо мувозанати Эванс модели вақтга нисбатан қандай хусусиятга эга?
СОЛОУ моделида иқтисодиётнинг ҳолати нечта кўрсаткич орқали ифодаланади ва уларга қандай шартлар қўйилади?
Бозор муносабатларини моделлаштиришнинг икки секторли модели иқтисодиётнинг қандай масалаларини ҳал этишга қаратилган ва у қандай ифодаланади?
Бозор муносабатларини моделлаштиришнинг икки секторли моделининг ечими ва унинг параметрлари ҳақида нима дея оласиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |