Абдурауф Фитрат
(1886-1938)
XX аср бошларида Марказий Осиёдаги маърифатпар-
варлик ҳаракатида Абдурауф Фитрат, сўзсиз, порлоқ юл-
дуз каби ажралиб туради.
У араб, форс, рус, турк тилларини мукаммал билгани
ҳолда, ўзбек тилининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришга,
ўзбек тилининг туркий тиллар тизимидаги ўрни-
ни ва бундан кейинги истиқболини белгилаб беришга \apa-
кат қилди.
Аввало, ўзбек (чиғатой) тилининг бошқа тиллар тизи-
мида тутган ўрни, имкониятлари кандай? Бу мустақил тилнинг
бошқа тиллар билан муносабати қандай ва бундан
кейин қай тарзда ривожланиши керак?
Фитрат бу саволларга жавоб берар экан, «Шарқ тарихи,
адабиётида иккинчи ўрин тутқон турк адабиётининг
энг муҳими, энг кўпи, энг қимматлиси чиғатой шеваси-
даги адабиёт» эканлигини таъкидлайди. Шунинг учун тилимизнинг
ҳам туркий тиллар орасида энг юқори мавқеда
туришини баён қилади.
Араб ва форс адабиётининг биринчи сарада туриши бу
тилларнинг бойлигидан эмас, балки туркийлардан чиқ-
қан шоирларнинг, олимларнинг (масалан, Ибн Сино,
Жалолиддин Румий, Форобий, Бедил ва бошқалар) араб
ва форс тилларида ижод қилғонликларида эканлигини
кўрсатади. Фитрат 1919 йил 12 июнда «Иштирокиюн» газетаси-
нинг 132-сонида эълон қилинган «Тилимиз» мақоласида
ўзбек тилининг тарихдаги аччиқ қисмати, узоқ йиллар араб
ва форс тиллари таъсирида бўлиб келгани, лекин лексик-
фамматик жиҳатдан бу тиллардан ҳеч қандай қолишмас-
лигини таъкидлайди. Унинг таъкидлашича, ҳар бир тилнинг
бойлиги у тилдаги сўзларнинг кўплиги (касрати ка-
лимот), ясалиш кенглиги (ундириш кенглиги), боғланиш
имконияти (вусъати иштиқоқ), қоидаларининг мукаммал-
лиги (мукаммалияти қавоид) билан ўлчанади.
сизмлар масаласида профессив пуризм тарафдори булади.
Абдурауф Фитрат маърифатпарвар сифатида янги мактаблар
учун янги дарсликлар ёзади. Абдурауф Фифатдан
ташқари бошқа бир қатор маърифатпарварлар ҳам бу даврда
ўзбек тилининг турли масалаларига бағишланган асарларини
эълон қилдилар. М. М. Фаҳриддиновнинг «Туркча
қоида» (Т., 1913), Элбекнинг «Битик йўллари» (Т., 1919)
ва «Ёзув йўллари» (Т., 1921), Шорасул Зуннуннинг «Ўзбек-
ча тил қоидалари» (Т., 1925), Мунаввар Қори, Қаюм
Рамазон, Шорасул Зуннуннинг «Ўзбекча тил сабоғи»
(Т., 1925) ва бошқалар.2
Лекин булар орасида Фифатнинг «Ўзбек тили қоида-
лари тўфисида бир тажриба» номли китоби алоҳида қим-
матга эга ва у ўзбек тилшунослиги тарихида ўзбек тилининг
фонетикаси сарф ва наҳвини изчил равишда тав-
сифловчи биринчи фамматикадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |