Қисқача хулосалар Саноат ишлаб чиқаришини режалаштириш бошқарув тизимининг ажралмас қисмидир. У ёрдамида миллий иқтисодиётнинг энг муҳим тармоғи – саноатнинг ривожланишига тааллуқли бўлган кўрсаткичлар муайян вақтга белгиланади.
Режалаштириш ўзининг тегишли тамойил ва усулларига эга ва улар иқтисодиёт назариясида алоҳида ўрин эгаллади.
Саноат ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун аниқ топшириқлар берилиши керак ва улар режа шаклида акс этади. Саноат режаси 12 бўлимдан иборат.
Саноат режасини тузиш энг мураккаб ишлардан бири ҳисобланади. Чунки бунда тараққиётнинг барча томонларини олдиндан кўриш, яъни башорат қилиш ҳамда бу тараққиётни таъминловчи иқтисодий ва техник салоҳиятнинг самарали вариантларини қидириб топиш керак бўлади.
Мустақиллик йилларида режалаштиришни такомиллаштириш борасида анчагина ишлар амалга оширилди. Лекин халқ хўжалигини, жумладан, саноатнинг режали, мутаносиб ривожланишининг бир қатор муаммолари ҳали ўз ечимини топгани йўқ. Шу сабабли бу соҳада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш ва демократик давлат, бозор иқтисодиётининг талабларига жавоб берадиган режалаштиришни яратиш зарур.
Режалаштиришнинг бозор иқтисодиётига мос тамойиллари ва усуллари.
Режалар тизими ва унинг бозор муносабатларига мослиги.
Саноат ишлаб чиқариш режасининг бўлимлари ва кўрсаткичлари.
Бизнес-режа ва уни тузиш усуллари.
Режалаштиришни такомиллаштириш йўллари.
Асосий адабиётлар
Каримов И.А. Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари. -Т.: «Ўзбекистон». 1996. Том 2, 3-36 бетлар.
Каримов И. А. Ўзбекистон ХХ1 асрга интилмоқда. –Т.: “Ўзбекистон“. 2000. 352 бет.
Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз-жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. 2005 йил 28 январь. «Халқ сўзи», 2005 йил, 31 январь.