Моддий баланснинг тахминий схемаси
Ресурслар
|
Ресурсларнинг тақсимоти
|
Режалаштириш даври бошига қолдиқ.
Ишлаб чиқариш ҳажми
Импорт
Давлат резервларидан келиб тушуши
Бошқа келиб тушишлар
|
Ишлаб чиқариш – эксплуатация истеъмоли
Капитал қурилиш эҳтиёжлари
Бозор фондлари
Экспорт
Давлат ресурсларини тўлдириш
Режалаштирилаётган давр охирига маҳсулот қолдиғи
|
ЖАМИ
|
ЖАМИ
|
5-чизма. Моддий баланснинг тахминий схемаси
Балансларнинг яна бир энг муҳим тури – бу меҳнат балансларидир. Бундай балансларда мавжуд меҳнат ресурслари ва улардан фойдаланиш йўналишлари акс эттирилади. Меҳнат балансларига меҳнат ресурсларининг йиғма баланси, тармоқлар ва ҳудудлар бўйича ишчи кучи баланси ва ҳ.к.лар киритилади.
Корхона (фирма)ларда ишлаб чиқариш қуввати баланси тузилиб, унда корхонанинг ишлаб чиқариш имконияти, унинг таркибидаги номутаносибликлар мавжудлиги, ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш учун зарур бўлган капитал қўйилмалар аниқланади.
Режани техник-иқтисодий жиҳатдан асослашнинг энг муҳим асосларидан бири бу норматив усулдир. Режалаштириш жараёнида иқтисодий нормативларнинг роли беқиёс. Улар ёрдамида режалаштирилаётган давр шароитларини (маҳсулот бериш топшириқлари, нарх, фойдадан бюджетга ажратма, иш ҳақи фондларини ташкил этиш нормативларини) олдиндан билган ҳолда корхоналар жамоалари ишлаб чиқаришни ўстиришнинг юксакроқ суръатларини, унинг самарадорлигини анча оширишни таъминлайдиган режаларни ижодий тарзда, барча имкониятларни ошкора қилишдан чўчимасдан туза оладилар.
Норматив усулнинг моҳияти шундан иборатки, унда режа кўрсаткичлари режали норма асосида аниқланади. Бу усул ёрдами билан ишлаб чиқаришдаги илғор тажрибаларни умумлаштиришнинг барча бўғинларидаги баланслари (маҳсулот ишлаб чиқариш ва реализация қилиш, ишчи кучи, моддий ва молиявий баланслари)дан кенг фойдаланишни назарда тутади.
Режалаштиришда норма ва нормативларнинг уч гуруҳи: иқтисодий, ижтимоий ва технологик гуруҳларидан фойдаланилади.
Иқтисодий нормативлар ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини энг паст мумкин бўлган миқдорини ифодалайди. Масалан, режалаштириш ва прогнозлашда капитал маблағлардан фойдаланишнинг норматив коэффициенти (Ен) кўрсаткичидан кенг фойдаланилади. Фараз қилайлик, режалаштиришда унинг миқдори Ен қ 0,15 кесимида белгиланади. Бу миллий иқтисод ривожига сарфланган маблағларнинг ҳар бир сўми 15 тийин билан қайтиши керак. Шундай бўлса, сарфланган капитал маблағ тахминан 7 йилда ўзини тўла қоплайди. Агарда у ҳар йили 15 тийиндан кам тежам келтирса, капитал қўйилмалар (инвестициялар) самарасиз фойдаланилганлигини англатади.
Ижтимоий нормативлар жамият ва унинг аъзолари эҳтиёжлари муайян даврга қондирилишининг мумкин бўлган даражасини, инсоннинг теварак-атрофдаги муҳит билан ўзаро алоқаси характерини белгилайди. Айрим маҳсулот турларининг бир киши томонидан истеъмол қилиниши нормаси ижтимоий нормативлар намунасидир. Масалан, бир кишининг бир йилда оёқ кийимига бўлган истеъмол нормаси 3,3 жуфт ҳажмида белгиланган.
Технологик нормативлар чиқарилаётган маҳсулот бирлигига ресурсларининг солиштирма сарфи миқдорини ифодалайди. Масалан, 1кВт соат электроэнергия ишлаб чиқаришга сарфланаётган Ёнилғи нормаси, хом пахтадан пахта толасини чиқариш нормаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |