Абдумутал қамбаров илмий тадқИҚот методологияси


-МАВЗУ: ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТНИНГ МЕТОДОЛОГИК



Download 158,92 Kb.
bet6/18
Sana25.02.2022
Hajmi158,92 Kb.
#274833
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Илмий тадқиқот. ўқув қўлланма

4-МАВЗУ: ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТНИНГ МЕТОДОЛОГИК
АСОСЛАРИ
Режа:
1. Илмий тадқиқот методи. Ижтимоий-иқтисодий фанларнинг тадқиқ этиш методологияси ва унинг даражалари.
2. Умуммантиқий услублар: анализ, синтез, индукция, дедукция, анология.
3. Назарий услублар: акциоматик, гипотетик, формаллаштириш, абстраклаш, умумлаштириш, тарихийлик, тизимли ёндашув.
4. Эмпирик услублар: кузатиш, қайд этиш, ҳисоблаш, ўлчаш таққослаш, эксперимент, моделлаштириш.


Таянч тушунчалар: метод, методология, эмпирик тадқиқот, назарий тадқиқот, кузатиш, тажриба, фикрий эксперимент, қонун, назария, оламнинг илмий манзараси, интуиция.

Метод (юнонча metodos- тадқиқот йўли, усули) –фалсафада объектив оламни билиш усули, маъносини англатади.


Методология термини эса 1) оламни илмий билиш тўғрисидаги таълимот; 2) воқеликни тадқиқ этиш усуллари мажмуаси деган маънони англатади.
Методика деганда эса бирон бир тадқиқотни, шунингдек, ўқитишни изчил ва самарали амалга ошириш усуллари системаси тушунилади. Ҳар қандай фанда методик характердаги тадқиқотлар ғоят қимматли ҳисобланса-да, диссертация мавзуи сифатидаги тадқиқотлар жуда кам учрайди.
Шу ўринда академик И.П.Павловнинг қуйидаги сўзларини эслаш ўринлидир: “Метод –энг биринчи, асосий нарсадир. Тадқиқотнинг бутун тақдири, жиддийлиги, хатти-ҳаракат усулига боғлиқдир. Метод ўз қўлида тадқиқот тақдирини ушлаб туради”6.
Ҳеч муболағасиз айтиш мумкинки, ҳар қандай ишда уни амалга ошириш усули белгиланган вазифани муваффақиятли амалга оширишнинг ҳал қилувчи шартидир.
Методология масалаларига бағишланган тадқиқотлар диссертантдан ишнинг методик масалаларига алоҳида диққат билан қарашни талаб этади.
Методика масалаларига бағишланган баъзи тадқиқотлар саноат ёки қишлоқ хўжалик соҳасида маҳсулот ишлаб чиқаришнингкенг ёйилган ва муҳим усулларини тубдан яхшилашни, яна бир тадқиқотлар фойдали қазилмаларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш усулларини, учинчи бир тадқиқотлар эса таълим ва тарбия усулларини янада яхшилашни ўз олдига асосий вазифа қилиб қўяди.
Методика масалаларига бағишланган тадқиқотларнинг характерли белгиси сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин: 1) конкрет метод ва методикани объектив баҳолаш; 2) мазкур методнинг янги муҳим хусусиятларини унинг фойдасига очиб бериш; 3) конкрет соҳадаги ҳозирги методлар билан таққослаганда жиддий афзалликка эга бўлган метод ва методикани ишлаб чиқиш; 4) тавсия этилаётган принципиал жиҳатдан янги методик ечимнинг тарихий ворислиги; 5) тақдим этилаётган янги такомиллашган методика самарали эканлигини иқтисодий жиҳатдан асослаш.
Методлар махсуслик характерига эга. Билиш жараёни ана шу махсус методларга суянади. Махсус методлар билиш жараёнининг барча соҳаларига тааллуқлидир. Масалан, анализ ва синтез, тажриба, моделлаштириш, формалаштириш, статистик методлар ана шундай хусусиятларга эгадирлар. Ушбу методлар қанчалик қимматли аҳамиятга эга бўлмасин уларни методологияга айлантириб бўлмайди. Метод ва методологиянинг ўзига хос хусисиятлари бор. Методология сифатида фанлар тарихида фанлар учун метафизика, диалектика, софистика, эклектика, эндиликда эса синергетика фойдаланилган ва фойдаланилмоқда. Методологиянинг турлари: 1) фалсафий; 2) умум илмий; 3) махсус илмий.
Илмий назария – илмий билишнинг энг ривожланган, етук ва мукаммал шакли бўлиб, воқеликни тўла ва чуқур акс эттиради. Бу – билимларнинг қатъий. Мантиқан нозид системасидир, унда айни шу вақтда билимлар ҳақиқийлиги(ишончлилиги)нинг энг юқори босқичига эришилади.
Илмий назарияларнинг ривожланиши, илмий назария ва парадигмаларнинг алмашиниши ижтимоий амалиёт талаблари билан узвий боғлиқ бўлиб, у ёки бу илмий назарияга социал буюртманинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги билан шартлангандир.
Назарий тадқиқотларнинг мақсади – тажрибавий маълуимотлар ўртасида алоқа ўрнатиш, борлиқнинг моҳияти ва структурасини яна ҳам чуқурроқ билиш, илмий ижоднинг янги истиболлари, йўналишлари ва йўлларини очишдир. Илмий назариянинг асосий элементлари:
а) эмперик-назарий асос,
б) матиқий ва категориал аппарат (тушунчалар),
в) чиқариладиган хулосалардир.
Илмий назариянинг тўлалиги, чуқурлиги ва ҳақиқийлиги илмий тадқиқотда у бажарадиган тушунтириш (изоҳлаш) ва олдиндан башорат қилиш функциялари орқали текширилади.
Назария бирон бир ҳодисани тушунтирар (изоҳлар) экан, ўтмишга, мавжуд фактик билимга мурожаат қилади. Назария башорат қилар экан, илмий прогнозлаш ролини бажара бориб, келажакка мурожаат қилади.
Илмий назариянинг оламни билишдаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- илмий билимларни системалаштиради ва изоҳлайди;
- мавжуд билимларни кенгайтиради, чуқурлаштиради ва уларга аниқлик киритади;
- янги илмий фактларни башорат қилади;
- илмий билимнинг ишончлилигини оширади;
- фандаги эмпирик ва назарий билимларни синтезлайди;
- амалиётга, реал ҳаётга мурожаат қилади.
Илмий билимларни системалаштириш илмий назария яратишнинг энг муҳим, зарур босқичидир. Илмий билимларни системалаштириш босқичида ишчи гипотеза, қоралама фактлар қайта ишланади, мавжуд фактик билимлар сараланади, кейин эса мавжуд фактларни системага солиш учун кўпинча чала, хато уринишлар қилинади. Лекин назария пишиб, етилиб боргани сайин ана шу бирламчи структура таҳрир қилинади, унга аниқлик киритилади.
Илмий назария яратишда илмий билимларни системалаштиришнинг муҳим томони тасвирлаш бўлиб, у изоҳлаш (тушунтириш) учун дастлабки материал бўлиб хизмат қилади. Илмий назария яратишда тасвирлаш усулидан фойдаланиш кўпроқ биология, геология, география, социология, тилшунослик сингари фанларда кўп қўлланади.
Кейинги босқич изоҳлаш (тушунтириш), яъни фактлар, қонунлар ўртасидаги алоқаларни, умумлаштирувчи ғояларни очиб бериш, илмий назария объектининг мавжудлиги ва ўзгаришининг ички ва ташқи сабабларини кўрсатишдир. Изоҳлашда фан фактлари илмий назариянинг асосий қоидалари бўлган аксиома ва фундаментал ғоядан мантиқан келтириб чиқарилади. Кўпинча тушунтириш (изоҳлаш) илмий назариянинг асосий вазифаси ҳисобланади.
Илмий билимларни системалаштириш, уларни изоҳлаш илмий ижод жараёнини бошқариш, назорат қилиш ва йўналтириш учун қулай имконият яратади. Тадқиқотчи илмий назарияга эга бўлганидан кейингина истиқболда қандай эмпирик маълумотларни излаш ва қандай шароитда уларни тўплаш мумкинлиги ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлади. Сўнг илмий билимни кенгайтириш, чуқурлаштириш ва унга аниқлик киритиш бошланади.
Илмий назария яратиш мавжуд билимларни шунчаки координация қилиш эмас, балки мавжуд назария яратилгунига қадар фанда мустаҳкам ўрин эгаллаган билимдан янги билимларни мантиқан келтириб чиқаришни, ниҳоят, тадқиқот объекти тўғрисидаги мавжуд тасаввурларни чуқурлаштириш ва унга аниқлик киритишни тақозо этади.
Илмий назариянинг ижодий яратувчан қиммати янги илмий фактларни олдиндан башорат қилишда намоён бўлади. Табиатда илгари кузатилмаган жуда кўп ҳодисалар (масалан, кимёвий элементлар) дастлаб илмий назариялар томонидан башорат қилинган. Масалан, Д.К.Максвеллнинг электродинамика назарияси электромагнит тўлқинлари мавжудлигини башорат қилди, кейинроқ Г.Герц буни эксперимент йўли билан кашф этди. Машҳур рус химиги Д.И.Меделеев ўзининг элементлар даврий системаси назариясида қатор номаълум кимёвий элементлар мавжудлигини башорат қилди. Кимё фанининг кейинги тараққиёти ана шу кимёвий элементларни эксперимент орқали кашф этди. Демак, янгиликларни олдиндан кўриш илмий назарияларнинг муҳим вазифасидир.Шундай қилиб, илмий назария эмпирик ва назарий билимларнинг шунчаки арифметик йиғиндиси эмас, балки илмий фактлар, гипотезалар, қонунларнинг интеграл бутунлигидир.
Илмий изланишлар олиб бориш тадқиқотчидан аъло даражадаги пухта тайёргарлик, сабот-матонат, ўзига ишонч ва жасорат кўрсатишни талаб этади. Чунки тадқиқотчининг ўз олдига қўйган вазифаларини юз фоиз муваффақиятли ҳал этишига ҳеч ким кафолат бермайди.
Илмий сўқмоқлардан олға томон интилиш ҳар доим тадқиқотчидан риск (таваккал қилиш)ни талаб этади. Ҳақиқатга боришнинг теп-текис, равон ва осон йўли бўлмаган. Бу йўлни ҳар бир тадқиқотчи мустаҳкам иродаси, сабот-матонати орқали босиб ўтади ва ҳақиқатга эришади.Баъзан илмий изланишларни эришиб бўлмайдиган фантазия деб ҳисоблайдилар, лекин ижодий фантазия катта фаннинг зарур хоссаси ҳисобланади. Яъни илмий изланишлар йирик илмий муаммоларни ҳал этишнинг, ижодий ҳал этишнинг зарур шартидир. “Мен нимани орзу қиламан, - деб ёзган эди 1948 йили туғма юрак хасталигини муваффақиятли операция қилган хирург А.И.Бакулев. – Мен бизнинг хирургларимиз мутлақо хаста бўлган юракни янгиси билан алмаштира оладиган кунгача яшашни ҳоҳлайман. Буни ушалмайдиган хом хаёл деб ўйламанг. Агар мен гапни бундан ўн йил илгари айтган бўлганимда, сиз мени хаёлпараст деб аташингиз мумкин эди. Бироқ ҳозир аҳвол бутунлай бошқача; мен шундайлигига ва яқин келажакда шундай бўлишига чуқур ишонаман”7.
Диалектика нарса ва ҳодисалар моҳиятини билиш учун конкрет ва абстракт билимни татбиқ этишни талаб қилади. Предметларнинг кўпқиррали, муҳим белгиларини аниқ акс эттирадиган конкрет билим абстракт билимдан устун туради.
Академик В.Д.Кузнецов таъкидлаганидек, докторлик диссертацияси гўё фақат ижобий натижаларни мужассамлаштиради, деган қараш ҳатодир. Агар диссертация изланиш характерига эга бўлиб, салбий натижага эга бўлганида ҳам фан учун муҳимдир8.
Академик И.П.Павловнинг илмий гипотезаларга бўлган муносабати ҳақида проф. П.К.Анохин шундай деб ёзган эди: “Агар ишчи(илмий) гипотеза фактик материалга мос келмаса, Павлов исталган вақтда бундай гипотезадан воз кечиш жасоратига эга эди. Шуниси ҳайратланарли эдики, у бирон дақиқа ҳам тугалланмаган ишчи гипотезасиз ишлай олмасди. Худди бир таянч нуқтасини йўқотган альпинист бошқаси билан алмаштиргани сингари Павлов ҳам ишчи гипотеза яроқсизлигини сезса, дарҳол сўнгги фактларга мос янги гипотезани яратар эди”9.
Мамлакатимиз илмий муассасаларида илмий изланишлар учун барча шароитлар яратилган бўлиб, агар илмий изланишлар режа асосида замонавий ускуналар ёрдамида ташкил этилса, ижобий натижа бериши мумкин. Янгиликлар излашга қаратилган тадқиқотлар битта тадқиқотчи томонидан диссертация шаклида бажарилиши ҳам мумкин.
Янгиликлар топишга қаратилган тадқиқот ниҳоясига етгач, сиз фан учун муҳим бўлган янги фактлар олишингиз, ҳодисаларнинг янги қонуниятларини аниқлашингиз мумкин. Бироқ ўз хулосаларингизни дарҳол чоп этишга шошилманг! Сиз ўзингиз бир неча марта уларни текшириб кўринг, мутахассислар билан бу олинган натижаларни муҳокама қилинг. Приципиал жиҳатдан янги бўлган илмий натижалар (кашфиёт, ихтиро)ни ҳимоя қилиш уни тегишли шаклда расмийлаштиришни талаб этади, буни унутмаслик зарур. Агар шубҳаларга ўрин қолмаса, янги илмий ғояни дадил илгари суринг ва уларни ҳаётга татбиқ этинг. Бироқ фан тарихида шошма-шошарлик билан эълон қилинган “илмий янгилик” сифатида шов-шув қилинган тадқиқотлар объектив текшириш вақтида сохта бўлиб чиққанлиги ва муаллифлар аянчли аҳволга тушганлигини унутманг. Илмий изланишлар ва илмий янгиликларни топиш вақтида қатъий исботлаш ва объектив текширишга бўйсунмайдиган янги факт ва қоидалар топилиши мумкин.
Англашиладики, янги илмий натижалар мутлақ тўғри деб қабул қилинмаслиги керак. Бундай гипотеза ёки назария амалиётда тасдиқлаш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказилиши керак. Ҳар қандай илмий натижа ҳам илмий кашфиёт ёки ихтиро ҳисобланавермайди. Бундай атамалар таърифи “Кашфиётлар, ихтиролар ва рационализаторлар таклифлари” тўғрисидаги Низомда берилган. “Кашфиёт” атамаси моддий оламнинг илгари номаълум бўлган объектив қонуниятлари, хосса ва хусусиятларининг очиб бериши”ни англатади. Кашфиёт муаллиф(лар)и махсус диплом олиш ҳуқуқига эгадир. (Бу қоида қазилмалар, географик, археологик, шунингдек, ижтимоий фанлар соҳасидаги кашфиётларга тегишли эмас). “Ихтиро” атамаси “муҳим янгилиги билан ажралиб турадиган ва ижобий натижа берадиган халқ хўжалиги, маданият, соғлиқни сақлаш ва мамлакат мудофаасидаги вазифаларни техник ҳал этиш”ни билдиради. Ихтиро муаллифи, ҳудди кашфиёт муаллифи сингари қонун томонидан ҳимояланади. Унинг муаллифи патент ёки муаллифлик гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эгадир.
Илмий тадқиқотни баён этиш усулининг зарур белгиси –фақат фактларни баён этишгина эмас,балки нарсалар моҳиятини , уларнинг сифатий намоён бўлишини очиб беришдир. Материалларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларни шакл ва мазмунига кўра қиёсий ўрганиш, ҳодисаларни умумлаштириш ва уларнинг қонунятларини аниқлаш ана шунга имкон беради. Фактик материалларни анализ қилиш ва қайта ишлашнинг турли усуллари факт ва ҳодисалар моҳиятини очишга кўмаклашади. Айрим ҳолларда аналогия (ўхшатиш) методини, бошқа ҳолларда қиёслаш , учинчи ҳолатда янги назарий позициядан ёндашиш ҳодисалар моҳиятини билишда муҳим аҳамият касб этади.
Аналогия усули ҳодиса ёки воқеаларнинг бирон бир белги ёки муносабатларга кўра ўхшаш эканлигини аниқлаш имконини беради. Фактларни анализ қилишнинг бу тури ҳам ишончли, ҳам тўғри, ҳатто ёлғон хулосаларга олиб келиши мукинлигини унутмаслик зарур. Бутун гап аналогиянинг қанчалик ҳақиқий эканлигидадир: у ҳақиқий бўлсагина хулосалар ҳам исботланган бўлиши ва илмий факт аҳамиятига эга бўлиши мумкин.
Тадқиқотчи илгари сураётган ҳар бир қоида яхши асосланиши керак. Ана шу талаб кўпинча ёш тадқиқотчилар томонидан унутилади. Илмий мақола ва диссертацияларда кўпинча муаллифнинг “Бизнинг тадқиқотимиз кўрсатишича”, “Биз шуни аниқладикки”, “Шу нарса аниқки...”сингари каби ибораларни учратиш мумкин, лекин ана шу иборалардан кейин китобхон зарур фактик материални, муаллифнинг илмий далилларини топа олмайди. Натижада тадқиқотчи илгари сураётган қоидаларнинг исботланмаганлиги, қуруқ гап эканлиги тўғрисида салбий таассурот ҳосил бўлади.
Фактик материални умумлаштириш – турли фактларни шунчаки санаш ва системалаштириш эмас, балки илмий анализ қилишнинг конкретликдан мавҳумликка ва яна ҳам юксак назарий даражада конкретликка ўтишнинг энг муҳим ва самарали усулларидан биридир. Воқеликни билиш жараёнида фактик материаллар тўплашнинг муайян босқичида уларни умумлаштириш обектив танқид элагидан ўтказиш, ўзингиз олган илмий натижаларни қатъий ва адолатли баҳолаш жуда муҳимдир.
Илмий анализ ва синтезнинг бу усули тафтиш қилиш, илгари сурилган гипотеза, илмий назария принципиал янги илмий фактларга мос келмаган ҳолатларда уларни қайтадан кўриб чиқиш кўринишида ҳам татбиқ этилади. Ҳар бир тадқиқотчи илмий материалларни умумлаштиришни ўрганиши керак.
Илмий билимларни ҳосил қилиш жараёни эмпирик ва назарий тадқиқотда ўз ифодасини топади. Олимларнинг аксарияти илмий билишнинг икки даражасини эътироф этадилар. Булар: а) эмпирик билиш; б) назарий билиш. Лекин айрим олимларнинг, масалан, профессор С.А.Лебедевнинг фикрича, илмий билишнинг уч даражаси мавжуд:
1) Илмий билишнинг эмпирик даражаси.
2) Назарий даражаси.
3) Метаназарий даражаси10.
Метаназарий даража деганда: а) умумий илмий билим, б) фалсафа, фалсафий билим назарда тутилади.
Илмий билишнинг дастлабки қуйи даражаси – эмпирик билиш, юқори даражаси назарий билиш бўлиб ҳисобланади. Умуман эмпирик ва назарий билим ҳамда уларни ҳосил қилиш жараёни илмий далилларни тўплашдан илмий билим шакллари – тушунча, қонун, назарияларга қараб боришдан иборат узлуксиз жараённи ифодалайди.
Илмий билишнинг бу икки даражаси ўзаро бир биридан бир қатор хусусиятлари билан фарқланади:
1) Илмий билиш даражалари ўзаро бир-биридан гносеологик мақсадга кўра фарқланади. Эмпирик билиш тадқиқот объектига тааллуқли хосса – хислатларни, юзада ифодаланган алоқа муносабатларни акс эттиришга хизмат қилади. Назарий билиш тадқиқот объектининг ички моҳиятини ва муносабатларининг сабабларини ўрганишга, унга хос қонуниятларни очишга қаратилган. Эмпирик билишнинг вазифаси – ҳодисаларни таърифлаш, назарий билишнинг вазифаси – тушунтириш.
2) Илмий билишнинг эмпирик ва назарий даражалари ўзаро бир-биридан қўлга киритиладиган билимнинг қандайлиги, шаклларига кўра фарқланади. Шунга кўра эмпирик билим илмий далил ва эмпирик умумлашмаларда ўз ифодасини топади. Назарий билиш натижалари тадқиқот объектининг ички, моҳиятли томонлари акс этадиган қонунлар, тамойиллар, назарияларда ўз ифодасини топади.
3) Эмпирик ва назарий билиш уларда қўлланадиган усулларга кўра фарқланадилар: Эмпирик билишда кузатиш, эксперимент, анализ, синтез, туркумлаш, индукция, дедукция каби усуллар қўлланади. Назарий билишда фикрий эксперимент, тарихийлик ва мантиқийлик, экстраполяция, гипотетик – дедуктив ва бошқа усуллар қўлланади.
4) Эмпирик ва назарий билиш ўзаро бир-биридан ҳиссийлик ва рационалликнинг ўзаро нисбатига кўра фарқланади.
Ҳиссийлик ҳиссий билиш қобилияти, сезги, идрок, тасаввурларда зеҳнда интуицияда ўз ифодасини топади.
Академик Ж.Туленов тўғри таъкидлаганидек, эмпирик ва назарий билиш даражалари ўзаро бир-бирларидан қанчалик фарқланмасинлар, улар орасига қатъий чегара қўйиш мумкин эмас. Гарча эмпирик тадқиқот ҳодисаларни билишга, конкретликка йўналтирилган бўлса-да, у доимо назарий фикрлашни, талаб қилади. Назарий тадқиқот илмий билимларнинг чинлигини тажриба орқали таъминлайди11.
Эмпирик тадқиқотда объект бевосита ўрганилади. Ҳар қандай илмий изланиш тадқиқот объекти ҳақидаги илмий далилларни тўплаш, системалаштириш ва умумлаштиришдан бошланади. Эмпирик тадқиқот жараёнида базис характерга эга бўлган билим хосил қилинади. Базис харктерига эга эмпирик билим деганда, тажриба, кузатув асосида тадқиқотчида ҳосил бўлган дастлабки илмий қарашлар назарда тутилади.
Академик Ж.Туленов фикрича, эмпирик тадқиқот жараёни уч босқичдан иборат.
Эмпирик тадқиқотнинг биринчи босқичи: Бу босқичда аввало тадқиқот объекти юзасидан кузатув ва эксперимент ўтказиш назарда тутилади. Бу қуйидаги тартибда амалга оширилади.
1. Эксперимент режасини ишлаб чиқиш ва унга тайёргарлик.
2. Тажрибани амалга ошириш.
3. Тажриба натижаларини дастлабки ишловдан ўтказиш.
4. Эксперимент натижаларини ўрганиш.
Тажриба натижалари илмий тушунчалар, махсус терминлар ёки математик формулалар тарзида ифодаланади. Уларнинг чинлиги қайта тажриба ўтказиш орқали аниқланади.
Эмпирик тадқиқотнинг иккинчи босқичи: Бу босқич тадқиқот объектига хос хосса, хислатларни, объектив алоқа ва муносабатларни аниқлаш, уларни муайян гуруҳларга ажратиш ва туркумлашга қаратилган. Бу босқичда анализ, синтез, туркумлаш, тизимга солиш методларидан фойдаланилади.
Тадқиқот объектида олиб борилган кузатув, тажриба натижалари тахлил қилинади, уларга хос белги, муносабатлар аниқланади. Муҳим ва мухим бўлмаган хислатлар ажратилади ва шу асосда муайян тизимга солинади, туркумларга ажратилади.
Анализ, синтез, туркумлаш турлича фанларда ўзига хос намоён бўлади. Масалан; химияда туркумлаш миқдорий ва сифат тахлилига асосланади. Биологияда ўсимликлар ва ҳайвонлар; геологияда минераллар; тилшуносликда морфологик, синтактик, фонетик тахлил каби туркумлаш турлари мавжуд.
Туркумлаш барча соҳалардаги илмий изланишларнинг муҳим томонини ташкил этади. Туркумлаш объектив олам нарса ва ҳодисалари орасидаги ўзаро алоқа ва муносабатларнинг ифодасидир. Туркумлаш билимнинг нарса, ҳодисаларнинг, ташқи хосса-хусусиятларидан моҳиятга, қонунларни билишга қараб боришдаги муҳим босқич ҳисобланади. Унда ҳодисалардаги барқарор алоқа ва муносабатлар ифодаланади.
Эмпирик тадқиқотнинг учинчи босқичида нарса, ҳодисалар орасидаги ички алоқа ва муносабатлар аниқланади, дастлабки эмпирик умумлашмалар ҳосил қилинади. Бу босқичда илмий индукция методидан фойдаланилади. Бу метод ўрганилаётган объектга хос сабабий алоқа ва муносабатларни аниқлашга қаратилган. Нарса, ҳодисалардаги умумийлик, муайян ўхшашлик, у ёки бу томонларнинг умумга хослиги тўғрисида фикрнинг шаклланишига олиб келади. Бу индуктив (умумлаштириб хулоса чиқариш) хулосаларда ўз ифодасини топади.
Ҳозирги замон мантиқ фанида илмий индукциянинг қуйидаги методлари ишлаб чиқилган:
а) ўхшашлик методи;
б) тафовут методи;
в) ўхшашлик ва тафовут қўшма методи;
г) йўлдош ўзгаришлар методи;
д) қолдиқлар методи.
Шунингдек, эмпирик тадқиқотнинг учинчи босқичида гипотетик – дедуктив, генетик, моделлаштириш каби методларидан ҳам фойдаланилади. Шундай қилиб, эмпирик тадқиқот жараёнида эмпирик умумлашмалар ҳосил қилинади, эмпирик қонун шаклланади.
Тадқиқот объекти ҳақида чин билим ҳосил қилиш тадқиқотнинг назарий босқичида амалга ошади. Бунда назарийбилим илмий қонун, назария, таълимот, илмий башорат шаклларида намоён бўлади.
Назарий тадқиқот ҳам босқичма-босқич амалга оширилади.
Назарий тадқиқотнинг биринчи босқичи.
Бу босқичда фикрий эксперимент методини қўллаш орқали янгича илмий билимга асос бўладиган билим – оламнинг илмий манзараси, шакллантирилади. Оламнинг илмий манзараси деганда, ўрганилаётган объект ҳақидаги дастлабки назарий билимлар, тушунчалар, тамойиллар, тахминлар назарда тутилади.
Оламнинг илмий манзарасининг асосини тушунчалар ташкил этади. Даставвал тадқиқот объекти ҳақидаги тушунчалар асосланади. Булар аксиомалар, математик абстракциялар ёш умумий тушунчалар бўлиши мумкин. Илмий тадқиқот жараёнида шаклланадиган фикрлар, аввало илмий тушунчалар, терминлар тарзида намоён бўлади. Тадқиқотчи ўз ишида аввалдан ишлаб чиқилган тушунчаларга таяниши ёки янги тушунчани истеъмолга киритиш мумкин.
Илмий тамойил – оламнинг илмий манзарасининг муҳим элементи бўлиб ҳисобланади. Тамойиллар ҳодисаларнинг ички моҳиятини ифодалашга хизмат қилади. Масалан; физикадаги энергиянинг сақланиши ва бир турдан иккинчи турга айланиши, ижтимоий фанлар соҳасида жамиятнинг ўз-ўзини ташкилловчи, ривожланиб борувчи тизим эканлиги ва ҳ.к. Илмий тамойил янги билим – назария учун асос вазифасини ўтайди.
Оламнинг илмий манзарасининг учинчи элементи – илмий фараз. Илмий фараз – тахминий характерга эга, исботланиши лозим бўлган билим. Юқорида кўрсатганимиздек, дунёнинг илмий манзараси – тушунча, тамойил, аксиома, фараз фикрий эксперимент методини қўллаш яъни ақл югуртириш ёрдамида ҳосил қилинади.
Назарий тадқиқотнинг иккинчи босқичи.
Ҳосил қилинган асосларга таянган ҳолда илмий назарияни шакллантириш – бу босқичнинг асосий мазмунини ташкил этади. Назария – у ёки бу ҳодисани таърифлаш, тушунтиришга қаратилган ғоялар йиғиндиси. Назариянинг таркибига а) тадқиқот объектининг моҳияти ва хусусиятлари акс этган энг умумий тушунчалар; б) қонунлар; в) постулатлар, тамойиллар киради. Назария тизимли, ўзаро бир-бири билан боғланган, бири иккинчисидан келиб чиқадиган илмий хулосалар тизимидан иборат бўлади.
Назарий тадқиқотнинг учинчи босқичида илгари сурилган илмий қарашлар – қонун, назария, постулат, тамойилларга таянган ҳолда муайян ҳодисалар, жараёнларнинг моҳияти талқин қилинади, тушунтирилади ва илмий башорат илгари сурилади. Бунда фалсафий умумлашмалардан, мантиқий ва математик методлардан фойдаланилади. Умуман олганда, илмий билимларни ҳосил қилишдан кўзда тутилган мақсад оламни, ундаги нарса, ҳодиса, жараёнларнинг моҳиятини, ички қонуниятларини тушуниш ва тушунтиришдир. Шундай қилиб, эмпирик ва назарий билим тадқиқотнинг эмпирик ва назарий босқичларида ҳосил қилинади.
“Эксперимент” лотинча сўздан олинган бўлиб, “тажриба”, “синаш” маъноларни англатади. Эксперимент илмий билиш усули сифатида назорат қилинадиган ва бошқариладиган шароитларда ўрганиладиган предмет ва ҳодисаларни синовдан ўтказишдир.
Тадқиқотчи эксперимент ўтказишда жараёнида қуйидаги ижодий ишларни амалга оширади:
- энг олдин эксперимент дастури ва режасини ишлаб чиқади;
- эксперимент ўтказишда керак бўладиган махсус жиҳозларни, техник воситаларни тайёрлайди;
- эксперимент ўтказиш шарт-шароитлари аниқланади ва тадқиқот объекти танланади;
- эксперимент ўтказишда асос бўлиши мумкин бўлган илмий гипотезалар, назариялар танланади;
- эксперимент ўтказишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган омиллар бартарафэтилади.
Шунингдек, экспериментнинг тўла-тўкис ва самарали бўлиши учун қуйидагилар талаб этилади:
- эксперимент ўтказадиган тадқиқотчилар гуруҳининг мавжудлиги;
- зарур жиҳозлар билан таъминланган илмий лаборатория бўлиши;
- ўрганилаётган объектни лабораторияга жойлаштирилиши;
- тадқиқотчининг ҳиссий ва рационал имкониятларни кучайтирувчи кўмакчитехник ускуналарнинг бўлиши.
Ҳозирги пайтда тадқиқотчи-мутахассисларнинг ижодий фаоллиги мураккаб экспериментал установкаларни яратишга қаратилмоқда. Шу боисдан ҳам тадқиқотчи эксперимент ўтказишга киришишдан олдин режалаштирилаётган тадқиқот учун қўйилган саволларга тўла жавоб бера оладиган, ишончли хулосалар чиқаришга имкон берадиган фикрлар устида бош қотириши керак. Эксперимент ўтказишга киришаётган тадқиқотчи ўз олдига қуйидаги ижодий вазифаларни қўйиши керак:
- экспериментни ўтказиш аниқ мақсадларга мувофиқ бўлишлиги;
- эксперимент чоғида хато камчиликларга йўл қўйилиши мумкинлигини ҳисобга олиши ва уларни иш жараёнида бартараф этиши;
- эксперимент натижаларини танқидий таҳлил қилиши ва тўғри илмий хулосалар чиқариши;
- тажриба натижаларини аниқ баҳолай олиши;
- қайта ишланган эксперимент натижаларини қисқа ва кўргазмали шаклда баён этиши12 шулар жумласидандир.
Эксперимент ўтказиш чоғида тадқиқотчининг бутун эътибори ва кучи ҳақиқатга эришишга, илмий фактлар тўплашга имкон берадиган метод, усусл, ёндашиш, дастлабки концепцияни танлашга қаратилади. Бу вазифаларни ҳал этиш масалага ижодий ёндашишни талаб қилади.
Эксперимент ўтказилишига кўра қуйидаги: натурал ва фикрий, реал ва идеал, паралел ва изчил, кўп марта ўтказиладига ва модал каби эксперимент турларига бўлинади.
Реал ва натурал экспериментларга машҳур рус физиологи И.П.Павлов ўтказган тадқиқотларини мисол қилиш мумкин. У ҳайвонларда шартли рефлекс механизмини очишни ўз олдига мақсад қилган. Жумладан, овқат келтиришдан олдин итларнинг қўнғироқ овозига қандай реакция беришини кузатган.
Паралел экспериментларга айни бир вақтда космик станция бортида ва ер шароитида бир хил объек (ўсимлик, ҳайвон, инсон) устида ўтказилган тажрибалар мисол бўлиши мумкин. Модал экспериментларнинг алоҳида кўриниши фикрий, идеал тажрибалардир. Фикрий эксперимент методи математика, табиатшуносликда, техник, иқтисодий, гуманитар фанларда кенг қўлланилади. Фикрий экспериментнинг мақсади тадқиқ этилаётган объектнинг янги хосса ва томонларини очиб беришдан иборат. Шунингдек, экспериментларда тадқиқотчининг тасаввури, фантазияси жуда муҳим рол ўйнайди.



Download 158,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish