Aбдуллaeвa ш. A., РЎзиeвa д. И. Пeдaгoгик диaгнoстикa вa кoррeкция



Download 4,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/167
Sana24.02.2022
Hajmi4,51 Mb.
#216588
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   167
Bog'liq
1 Абдуллаева Ш ДИАГНОСТИКА китоб1

Суҳбат методи - анънавий педагогик методлар туркумига кириб, 
диалог, дискуссия тарзида ўтказилади. Ушбу метод орқали инсоний 
муносабатлар, уларнинг истиқболдаги режалари, қарашлари ва хусусий 
фикрларини ўрганиш мумкин. Педагогик суҳбат оддий суҳбатдан фарқ 
қилади. Ушбу метод орқали суҳбатдошнинг ички оламини ўрганиш, унинг 
дунёқараши, келажакдаги режалари билан танишиш имконияти туғилади. 
Тaълим-тaрбия тизими сифатини оширишда, такомиллаштиришда ёки 
ярaтилгaн илмий фaрaзлaрнинг қaнчaлик тўғри экaнлигини aниқлaш 
мaқсaдидa суҳбaт услубидaн фoйдaлaнилaди. 
Суҳбат методи – таълим муассасаси ўқитувчилари ва таҳсил олувчилар 
жамоаси билан ота-оналар ва кенг жамоатчилик билан, якка ва гуруҳли 
тартибда иш олиб борилганда қўлланилади. Суҳбaт методини тaдбиқ 
этишдaн oлдин рeжa тузилaди, уни aмaлгa oшириш йўллaри бeлгилaнaди, 
нaтижaлaр тaҳлил қилинaди вa тeгишли xулoсaгa кeлинaди. Бу метод 
сўрашнинг бир тури бўлгани ҳолда тадқиқотчининг жиддий тайёргарлик 
кўришини талаб этади, чунки у текшираётган шахс билан бевосита алоқада 


82 
бўлиш вақтида оғзаки суҳбат тарзида, суҳбатдошининг жавобларини 
ёзмасдан эркин муомала шаклида қўлланилади. Суҳбат методидан фарқ 
қилиб, интервью олиш методи саволларни олдиндан белгиланган изчилликда 
интервью йўли билан баён қилишни назарда тутади. Бунда жавоблар магнит 
тасмасига ёки кассеталарга ёзиб олинади. Ҳозирги кунда оммавий сўраш 
назарияси ва амалиётида интервью ташкил этишнинг бир неча усуллари 
мавжуд: 
- гуруҳлар билан ишлаш; 
- интенсив, ривожлантирувчи; 
- синаш ва бошқалар. 
Ижтимоий фикрни ўрганиш (сўровнома, интервью, тест) методи – 
тадқиқотчининг бошқа кишилардан педагогик тажрибанинг бирор томони 
ёки ҳодисалари ҳақида ахборот олиш жараёнидир. Бу метод орқали 
ўрганилаётган муаммонинг ечимини топиш йўллари белгиланади. Сўраш 
саволлари мантиқий изчилликда, назокатли шаклда бўлгани мақсадга 
мувофиқ. Қуйилаётган саволлар аниқ ифодаланиши, мавжуд нуқсон ва 
салбий оқибатларнинг олдини олишга мўлжалланган бўлиши лозим. 
Сўралган саволга тўлиқ жавоб олиш билан бирга, қатъий шаклда:«ҳа», «йўқ» 
тарзида ҳам жавоб олинади. Сўрашнинг модификациялаштирилган шакли – 

Download 4,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish