Абдуллаева дилдорахон зумратбековна мумтоз адабий асарлар таркибидаги “масал”лар генезиси, типологияси, функционал таҳлили



Download 143,5 Kb.
bet5/9
Sana04.06.2022
Hajmi143,5 Kb.
#635445
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЯНГИ

Тадқиқотнинг объектини мумтоз адабиёт шоирлари “Хамса”ларининг илк достонлари, тазкира, маноқиб, ҳолотлар, Рабғузийнинг “Қиссаси Рабғузий”, Гулханий, Нозил Хўжандий, Сулаймонқул Рожий, С.Хондайлиқийларнинг “Зарбулмасал”лари, Ҳ.Хоразмийнинг “Махзан ул-асрор”, С.Саройининг “Гулистони бит-туркий”, Сўфи Оллоёрнинг “Сабот ул-ожизин”, Хожанинг “Мақсад ул-атвор” достонларидаги масаллар, Нахшабий, Хиромийларнинг “Тўтинома” асарлари, “Қуш тили” типидаги асарлар, “Ҳикоят ва ривоятлар” ташкил этади.
Тадқиқотнинг предметини мумтоз адабий асарлар таркибидаги масалларда адибларнинг ғоявий-бадиий ниятининг ифодаланиши, бадиий маҳорати, асар таркибидаги масалларнинг композицион-структур тузилиши, асарда илгари сурилган ғоя ва масалалар таҳлили асосида олинган илмий натижалар, масал ва масал типидаги асарларнинг шаклий, мазмуний, структур тузилиши, функционал, умумий, типологик хусусиятлари, ўзбек адабиётидаги аналогияси масалалари ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертацияда типологик, тарихий-маданий, қиёсий-тарихий, социологик, структурал, функционал, герменевтик таҳлил усулларидан фойдаланилган.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек адабиётида яратилган масал жанри ва масал типига кирувчи асарларнинг генетик асослари бир эканлиги, бироқ адабиётшуносликда “масал” жанри фақат тор маънода, яъни аллегорик образлар иштирок этувчи жанр тушунилиши оммалашгани, аслида масал сўзининг “мисол”дан олингани, муайян асарлар таркибида келганда масаллик вазифасини бажариши далилланган, масал типига кирувчи асарларнинг вазифавий хусусиятлари, яъни масаллик функцияси очиб берилган, шунингдек “масал типидаги асар” истилоҳи, унинг “масал” истилоҳи билан муносабати ойдинлаштирилган;
дастлабки масал намуналаридаги диний-эътиқодий қарашларнинг қадимги ёзма ёдгорликлар, қисса ва достонларда ҳам акс этиши, Юнон нотиқлик мактаби ва қадиги Шарқ адабиётида масалларга кўп бор мурожаат қилингани, масал сўзловчининг фикрини далиллаш воситаси вазифасини бажарганлиги, бу эса бадиий нутқнинг иллюстративлигини таъминлаши далилланган;
масал типидаги асарларнинг қадимий намуналари ҳамда мумтоз адабиётдаги масалларнинг сюжет схемаси, мотив ва образлари қиёсланган, улардаги муштараклик мавжудлиги аниқланган ҳамда бунинг омиллари кўрсатилган, “Калила ва Димна”, “Тўтинома”, турли муаллифларнинг “Зарбулмасал” асарларидаги масалларнинг ҳамда сюжет схемаларининг трансформацияси инсон тафаккури тадрижи, шунингдек халқларнинг турмуш шароитларидаги умумийлик асосида кечган масал ва масал типидаги асарларнинг пайдо бўлиши ва тараққиёти билан боғлиқлиги исботланган;
Шарқда ва ўзбек адабиётида яратилган “Зарбулмасал” асарларнинг жанр-композицион хусусиятлари, “Зарбулмасал” атамасининг қўлланилиш доираси, бундай асарларнинг жаҳон масалчилигида алоҳида ўрин тутиши, унинг насрий ва шеърий шаклларидан ташқари рубоий-зарбулмасал, савол-жавоб шаклидаги турлари мавжудлиги, муайян давр ҳаётини кенг қамраб олиши ва муаллифга у ҳақдаги нисбатан яхлит конпенцияни ифодалаши жиҳатидан ўзига хослик касб этиши асосланган;
тазкира, маноқиб, мақомотларда масалга хос мотивларнинг қўлланиши ва бунинг сабаблари аниқлаб берилган, уларнинг бошқа турдаги адабий манбаларда учрайдиган мотивлар билан уйғунлиги ва бунинг асосий омиллари очиб берилган; тарихий шахслар ҳаётига оид воқеликнинг ҳикоят ва ривоятларда масалнамо хусусият касб этиши, ўхшаш сюжет схемалари, мотивлар *ва эпизодларнинг турли шахслар ҳаётига тааллуқли этилишининг асосий сабаблари аниқланган, буни масал типидаги асарларнинг функционал хусусиятлари билан изоҳлаш кераклиги исботланган.

Download 143,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish