Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор


Жисмоний машқларни тарихий классификацияси



Download 431,58 Kb.
bet26/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

6.1.2. Жисмоний машқларни тарихий классификацияси
Тарихан жисмоний машклар — ўйинлар тарзидаги, гимнастика кўринишидаги, спорт ва туризм машқларига туркумланган эди.
Ўйинлар, гимнастика, спорт, туризм жисмоний тарбия тизимининг асосий омиллари сифатида тан олиниб келинган ва ҳозирги кунда ҳам машклар классификацияси таркибида ўз аҳамиятини йўкотгани йўқ. Кўпчилик олимларнинг фикрига қарама-карши уларок, ҳар доим ўзгаришда. Тарихий кабул килинган жисмоний машклар туркуми давр ўтиши билан ўз ўрнини ўзидан прогрессив бўлганларга бўшатиб бермокда ёки ўша машклар ривожланмоқда, такомиллаштирилмоқда. Жисмоний тарбия жараёнида уларнинг асосий омиллиги тарбия тизимларида илмий асосланган. Демак, ўйин, гимнастика, спорт, туризм таркибига кирган жисмоний машклар туркуми дейиш бизда айрим ҳолларда нотўғри фикр туғдириши мумкин. Чунки, спорт туркумига кирган югуриш, юриш, сакрашлар жисмоний машқ сифатида ўйинларда, гимнастика таркибида, туризм машклари тарзида хам учраши мумкин. Машқлар бир-бири билан ўзаро узвий боғлик ҳолда фойдаланилади.
Ўйин атамаси хилма-хил фаолиятни ифодалайди. Табиат ўйини, куч ўйини ва бошқалар. Маданият соҳаси бўйича эса, актёр ўйини, олимпиада ўйинлари ёки спорт ўйини, буларнинг ҳаммаси хилма-хил маъно беради. Ўйин тарихий тўпланган ижтимоий ҳодиса сифатида фаолиятнинг айрим тури ҳисобланади. Ўзининг ҳаётий аҳамияти оркалигина жамиятда ўзига қизиқиш уйғотади ва айрим одамларни ўзига тортади.
Ўйин фаолиятида одам ўзини ўраб олган муҳит билан ўзгача алоқада, бир максадга йўналтирилган фаолиятда бўлади ва хам жисмоний ҳам ақлий кобилиятини машқ Тренировка) килдиради. Меҳнатдан фарқли ўлароқ, ўйин пайтида моддий неъмат яратилмайди. Ўз ҳаёти учун табиат инъомларидан бевосита фойдаланмайди. Ўйин шароитида хилма-хил ҳаркатни танлаш имконияти бор. Бу эса ўйновчининг ўз ҳис-ҳаяжонини, ижодий кобилиятини, фаоллигини ҳамда ташаббусини ишга солишга мажбур қилади.
Ҳозирги кунда ўйинчилар сонига қараб яккама-якка жамоа бўлиб, кўпчилик (омма билан) ўйнайдиган ўйинлар мавжуд. Бу эса педагогика ва ҳаётда ҳаракатли ўйинлар ва спорт ўйинлари сифатида тарбиявий восита бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Ҳаркатли ўйинлар жисмоний тарбия воситаси сифатида жамоали, жамоага уюшмай, ўзининг маълум спорт майдонига, стандарт қоидасига эга бўлмаган, қийин жисмоний машқларнинг айрим элементларини ўз ичига олган ҳаракатлар тарзидаУлар аста-секинлик билан кийинлаштирилиб бир шаклга киргизилиб, спорт ўйинларига айланди. Демак, спорт ўйини хам ҳаракатли ўйиндир.
Спорт ўйинлари жисмоний тарбия воситаси сифатида ўзининг катъий ўйин қоидалари ва талабларига, спорт майдони жихрзларига эга. Ўйин пайтида вазифаларни бир индивид хал қилмай. жамоа ҳал килади. Бу ўйинлар бўйича мунтазам мусобакалар уюштирилади. Ўйинчиларга даража (разряд) ва унвонлар берилади. Спорт ўйинлари мунтазам ўсишда ва ривожланишда (техникаси ва тактикасини ривожланиши унинг самарадорлигини кучайтиради). Жамоа бўлиб ўйнайдиган ҳаракатли ўйинлар уч турга бўлинади: а) ўйинчиларни жамоаларга ажратмай ўйнайдиган ўйинлар; б) жамоали ўйинга айланиб кетадиган ўйинлар; в) жамоаларга бўлиб ўйналадиган ўйинлар (барча спорт ўйинлари киради):
Кейинчалик эса ўйин ўйинчиларнинг ўзаро фаолияти шаклига кўра (командали ўйналадиган ўйинлар) қуйидагиларга булинади:
а) ўйин пайтида рақиб команда ўйинчилари танаси, унинг кисмлари бир-бирига тегмай ўйналадиган ўйинлар - волейбол, городки, бадминтон, стол тенниси, шахмат-шашка ва ҳ.к.
б) рақиб ўйинчилари бир-бирига тегиши билан ўйналадиган ўйинлар: футбол, баскетбол, регби, хоккей, маиса устидаги рус лаптаси ва бошқалар.
Тарихан мавжуд жисмоний тарбия тизимлари ўйиннинг шу томонларни ҳисобга олиб, жамият аъзолари ҳар томонлама жисмонан гармоник тарбиялашнинг асосий омилларидан бири деб тан олганлар ва тарбия жараёнида ундан фойдаланганлар.
Гимнастика — ўйинлар, спорт, туризм қатори у хам жисмоний тарбия воситасидир. Асосий вазифаси турли ҳаётий фаолият учун умумий жисмоний тайёргарликни йўлга қўйиш воситасидир. Бундан ташқари, ўзининг гавдасини тута билиши ёки тананинг аъзолари ҳаракатини бошқара олиши, танадаги жисмоний камчиликларни тўғрилашдек махсус вазифаларни хам хал кила олади. Ҳозирги кунда жаҳон халқлари гимнастикаси тизимини танқидий ўрганилиб, кераксизларини улоқтириб, фойдали томонини ўзида илмий мужассамлаштирилган ҳолда жисмоний тарбия шароитида ижобий фойдаланилмоқда.
Гимнастикада жисмоний машқларнинг барчаси кўлланилиши мумкин. Аслида эса куйидаги машқлар кўринишида қўлланилади.
а) сафланиш ва кайга сафланиш машқлари. Бу машқлар сафланишнинг рационал йўллари, гавдани тўғри тутиш, командаларга бўйсуниш, қадди-қоматни ростлаш ва бошқа вазифаларни ҳал қилади;
б) асосий жисмоний машклар. Бу машқлар тананинг барча аъзоларига умумий ёки айрим ажратиб олинган аъзоларини ривожлантиришда фойдаланилади, ҳаракат малакаларининг тез шакилланиши учун қулайлик яратади;'
в) эркин машклар. Бу ном оркали мусика остида бажариладиган ҳаракатлар комбинацияси тарзида тузилган машқлар тушунилади. Эркин машқлар билан шуғулланувчиларнинг ҳаракатини кузатсак, биз ҳаракатларни мусика ритми, темпига тушаётганлигини ёки унинг нафосатли, гўзаллигини кўриб, инсон ҳаракатлари заҳирасининг жуда бетакрор эканлигини шоҳиди бўламиз;
г) зарурий ҳаётий-амалий машклар: юриш, югуриш, сакраш, улоқтириш, тирмашиб чиқиш, юк кўтариш ва бошқа қатор машқлар. Булар жисмоний сифатларни ривожлантиришдаги асосий воситалар саналади;
д) махсус гимнастика снарядларида бажариладиган машклар, перекладинада, брусьяда, конь, хатқада, яккачўпда ва бошқаларда бажариладиган машқлар. Улар куч, чаққонлик, бўғинлар ҳаракатчанлиги, мускуллар эластикаси, руҳий ва бошқа сифатларни тарбиялайди;
е) акробатика машклари. кўлда туриш, ёнбош томонга танани букмай айланиш, «рандат», «фляг» ва бошқа қатор якка жуфт, гуруҳ бўлиб бажариладиган машклар киради.
Улар асосий зарурий ҳаётий ҳаракат ва кўникма!арни тарбиялайди. Спорт маҳоратини оширишда ва умумжисмоний тайёргарлик учун етакчи воситадир;
ж) бадиий гимнастика: рақс тарзидаги, жисмсиз, жисмлар билан бажариладиган машқлар бўлиб, ўз ичига юриш, сакраш, эгалувчанлик талаб қиладиган қатор машқларни олади ва уларни мусиқа билан қушиб бажариш тушунилади ва у спортнинг алоҳида тури саналади.
Гимнастика машклари тизими доимо ривожланиб ва таркиби бойиб бормоқда. Илмий тадқиқот ишлари ва кузатишлар айрим машкларнинг қайтадан тузилаётганлиги, янгиланаётганлиги, айримлари мустаҳкамланаётганлиги ва такомиллашаётганлигини кўрсатмоқда.
1948 йили бўлиб ўтган собиқ Иттифок гимнастикачилари конференциясида гимнастиканинг ҳаётда амалий қўлланишига қараб қуйидаги турларга ажратдилар:

Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish