Bog'liq JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005
13.3.7. Жисмоний тарбия дарсида мустақил малакаларини шакллантириш Ўқувчиларни мустақил ишлаши машғулотларни ташкиллашнинг алоҳида шакли сифатида хам, белгиланган вазифаларни ҳал қилиш учун ўкувчи фаолиятини ташкиллаш усуслияти тарзида хам кўзга кўриниши мумкин. Мустақил ишлашни ўргатишнинг асосий ва хусусий мақсади машғулотларда ўқувчиларни мустакил шуғуллантирилишини тарбиялаш.
Ўқувчининг фаолиятидаги мустақил ишлаш малакасининг дастлабки белгилари, ташқаридан ёрдамсиз ёки аҳамиятсиз даражадаги ёрдам билан ишлаши орқали намоён бўлади.
Ўкувчининг мустақиллигининг даражаси уни ёшига хос англаши имкониятлари ва ўкув материалининг мазмунига боғлиқ.
Кичик мактаб ёшидаги болаларда мустакиллик биринчи навбатда тақлид қилиш ва уни қайтариш тарзида намоён бўлади. Ўрта за катта мактаб ёшида мустакил иш куйидагича олиб борилади: 1)билимнинг турли хил манбалари — жисмоний тарбиянинг дарсликлари, ўқув ва кўргазмали қуролларидан фойдаланиш билан; 2)амалий ўкув материали—вазифалар кўрсатилган ўқув карточкалари, буюртма қилинган машқлар, ўрганишни назорати-карточкалари, дастурни ўргатувчи алгоритмлар принципи асосида тузилган вазифалар асосида ва бошкалар.
Ўқувчиларни ўқув ва кўргазмали куролларни ўрганиш орқали мустақил ишлари улар томонидан текст матнини, кўргазмали куролда ифодаланган мазмунни ўргангандан сўнг ўқитувчини билимлар назорати дастуридаги танлаб олинган саволларга ва унинг турли вариантларига берган жавоблари тарзида намоён бўлади.
Ўқув вазифа карточкасида (олдин ўзлаштирилган ҳаракат фаолиятларини мустаҳкамлаш, умумий жисмоний тайёргарлик учун), ҳар бир шуғулланувчини битта дарс (ёки бир неча дарс) давомида жисмоний машқлар саналган бўлади. Карточкалар бўйича муваффақиятли ишлаш фақат ўкитувчи билан ўқувчиларни бир-бирларини тўла тушунишлари ва яхши моддий техник базани мавжуд билишлиги орқали амалга оширилади холос. Бу ўқувчиларга бир-бирига халақит бермай, ўзини навбатини у ёки бу снарядда кутмай бажариш имконини беради.
Буюртма тарзидаги машқлар ~ машқ-буюртманинг маъноси шундан иборатки, шуғулланувчиларга хар томонламалилик, маълум даражадаги хушёрлик, ўзига ишонишдек хислатларни намоён қилиш талабини қўядиган ҳаракатлар (машқлар) тавсия қилинади.
Назорат қилиб таълим берадиган топшириқлар орқали кўрсатма, вазифа бериб дарснинг вазифасини ҳисобга олиш билан ўқувчиларни мустақил ижодий фаолиятта йўналтирилади. Бундай топшириқлар ҳар бир синф, дарс, таълим этапи учун ишлаб чикилади. Жисмоний тарбия дарсларида қуйидаги назорат-та'ьлим топшириқларининг хиллари қўлланилади: а)ҳаракат малакалари ва кўникмаларини шакллантириш бўйича; б)умумий ва махсус жисмоний тайёргарликни амалга ошириш бўйича; в)ҳаракат фаолиятининг ташкиллашни рационал шаклларини англаб олиш ўйинлар ва мусобақаларда индивидуал ва гуруҳлар билан бажариладиган машқларда тактик усулларни мақсадга мувофиқ кўллаш орқали.
Топшириқнинг биринчи кисми таълим йўналишига эга (масалан, чигал ёзиш учун тавсия қилинган пойма-пой, чала машқлардан уларни кетма-кетлигига риоя қилиб косплекс тузиш), иккинчи кисми-назорат йўналиши (масалан, тузилган комплекс бўйича синф билан чигал ёзиш ўтказиш).
.Алгоритм типидаги таълим программаси аста-секинлик билан қийинлиги ошириладиган, бир-бири билан ўзаро боғлиқ комплексларни за секин-асталик билан ҳаракат малакаларини муваффакиятли ўзлаштиришга йўналтирилган ўқув вазифаларини уз ичига олади. Комплекс 5-6 сериядан иборат ўкув вазифаларидан иборат. Биринчи серияда ўзлаштирилиши керак бўлган ҳаракат фаолиятини эгаллаш учун ўқувчилар жисмоний тайёргарлиги даражасини оширишга йўналтирилган машқларни ўз ичига олади. Иккинчиси-ўрганилаётган ҳаракат фаолиятидаги дастлабки ҳолатни (ёки асосий элементни) ўзлаштириш учун машқ берилади. Учинчи-ўзлаштирилиши лозим бўлган ҳаракатни бажарилишини таъминловчи машк берилади ва уни ёрдами билан фаолият ўзлаштирилади. Тўртинчи ва бешинчи серияҳаракат фаолияти техникаини айрим қисмлари (элементлари)ни ўзлаштирилиши билан боғлиқ машқларни, олтинчи сериятехникани такомиллаштиришга йўналтирилган машкларни ўз ичига олади.
Ўқувчиларни мустақил ишга тайёрлашда бажарилиши лозим бўлган мустақил фаолиятнинг ҳажми, ундан келиб чикадиган мақсад нимадан иборатлигига аниқлик киритилади, шунингдек, машқ техникасини бажариш (агар техника уларга таниш бўлмаса) яъни ўкувчиларни бажариши лозим бўлган вазифа ҳақида тўлиқ кўрсатмалар, тушунтиришлар килиниши лозим бўлади.
Жисмоний машқларни мустакил бажарилаётганининг асосий назрат воситаси, ўқувчиларни ҳаракат фаолияти ва уларнинг жавобларидир, шунингдек уларнинг жавобларини тўғрилиги, хатоларининг сони ва характери ҳақидаги ўқитувчининг аналитик фаолиятидир.
Дарсда ўқувчиларни мустакил фаолияти бўйича педагогик зўр беришнинг мантиқий якуни, уларнинг ютуқ ва камчиликларини аниқлаш ҳақида ўтказиладиган муҳокамадир. Унда дарс, ўқувчи, ўқитувчи фаолияти мукаммал таҳлил килинади ва ўқув фаолиятларининг характери ва тўғрилигига баҳо берилади. ўкувчиларнинг мустақил ишини самарадорлигини ошириш учун ўкув жараёнининг ташки томони билан бирга қаторда ички томонининг тескари алоқасини йўлга қўйилиши яъни ўкувчининг ўзи мустақил иши натижаларига кўра олган, эгаллаган, ўзлаштирган билимлари ҳакида маълумотининг аҳамияти катта.
Мустакил иш пайтида ички алоқа ва уни тескарисини юзага келтиришнинг имконияти ўз-ўзини назорат ва ўзини-узи текшириш орқали йўлга қўйилса натижа кутилгандек бўлади.
Ўз-ўзини назорат килиш малакасини ривожланганлиги даражасининг кўрсатгичи жисмоний машкларни бажаришда ва педагог томонидан қўйилган вазифанинг натижасини ўқувчи
томонидан мустакил мувофиқлаштира олиши кобилияти орқали намоён килади. Ўқувчининг ўзини, ўз фаолияти бўйича камчиликлари ва ютуклари ҳамда ўзининг ижобий томонлари ҳақидаги фикрининг мавжудли, шулар ҳакида суҳбат, бахс, мунозарага махталлигини тарбия жараёнидаги моҳияти беқиёсдир.
Ўз фаолиятига тузатишлар кирита олиши, уни тўғри ёки нотўғрилиги ҳакида ўзига баҳо бера олши жисмоний тарбия дарсида ёки жисмоний машқлар билан шуғулланиш машғулотларида ўқитувчининг ўз ўқувчиларига мустакил ишлаш малакасини берганлигидан далолатдир. Бу малакани бериш бутун дарс давомида эмас, уни бир бўлаги ёки қисмида хам давом эттирилиши тарбия жараёнининг самарасига таг замин (пойдевор)дир.
Жисмоний тарбия дарсита қуйидаги тамабалар қўйилади: - жисмоний тарбия дарслари муайян умумий ва хусусий вазифаларга эга бўлиши; умумий вазифалар барча дарс ёки дарслар туркуми жараёнида, хусусий вазифалар эса алоҳида олинган бир дарс мобайнида хал қилиниши; дарс усулий томондан ва тарбиявий жиҳатдан тўғри ташкил қилиниши; олдинги ўқитилган материалларни машғулотларда изчил давом эттириш ва айни пайтда улар яхлит тугалланган, муайян даражада бўлғуси дарснинг вазифаси ва мазмуни билан боғланиши; ўкувчиларнинг таркиби, уларнинг ёши, жинси, жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлиги ҳар томонлама жисмоний ривожланиш, соғликни мустаҳкамлаш, қадди коматни шакллантиришдек тарбиялаа. учун ёрдам берувчи машқлар ва ўйинларни тўғри танлаш; дарсни ўқувчилар учун қизиқарлилиги уларни ҳаракат фаолиятга даъват эттиши; жисмоний тарбия дарси ўкув куни таркибидаги бошқа дарслар билан мувофиқ, узвий олиб борилишидек талаблар жисмоний тарбия дарсининг асосий талабларидир.