13.3.2. Жисмоний тарбия дарсини ташкиллаш ва ўтказишнинг усулий асослари
Жисмоний тарбия дарсининг самараси кўпинча ўқитувчининг тузган режасини ҳаётийлиги, шуғулланувчилар фаолия^тини ташкиллаш учун танлаган усулияти ва услублари мавжуд жихозлар ва спорт анжомларидан, техник воситалардан, спорт иншоатларидан эффектли фойдалана олиш, температура, иқлим шароити, ўқувчиларнинг тайёргарлги, уларнинг ёши, индивидуал
хусусиятларини ҳисобга олиб эффектли фойдалана олиш билан боғлик.
Дарснинг уюштирилишининг теъминланиши куйидагиларни:
1) тиббий ва гигиена шароитини яратиш ва унга риоя қилишни; 2) моддий-техник жиҳатдан таъминлашни; 3) дарсда ўқувчилар фаолиятини ташкиллаш усулиятларини тўғри танлаш орқали кўйилган вазифани эффектли ҳал килишни назарда тутади.
Дарсни ўтказишнинг тиббий-гигиеник шароитини яратиш деганда жисмоний машқлар билан шуғулланиш жараёнида юзага келадиган, соғломлаштириш эффектидан келиб чиқадиган бир бутун комплекс тадбирларни тушунилади.
Шунга кўра машғулотларни ўтказиш жойининг қатийян белгиланган тиббий-гигиеник нормаларга мувофиқлигига Эришиш. Спорт зали учун ҳаво температураси (энг маъқули) 14-16°С да ушланиши. Танаффусларда очиқ майдонларга сув сепилиши, спорт заллари эса ойналари очилиб шамоллатилиши. Аниқланишича, инсон ўпкасида у тинч турган ҳолда ҳаво вентиляцияси алмашиши минутига 4 дан 6 л атрофида, юқори интенсивликда бажарилаётган машқларда (югуриш, спорт ўйинлари) организмни ҳаво ютиши 10 ва ундан ортик даражадан ошиши мумкин. Шунинг учун машғулот жойларини тоза ҳаво билан таъминлашнинг аҳамияти муҳим.
Айниқса, залдаги жиҳозлар, анжомлар, матлар (гиламлар) полни тозалиги доимий диқкат ва эътиборни талаб қилади. Ҳар бир дарсдан сўнг зал полини хўлланган пол латта билан намланган латта билан эса жиҳозлар, матларни артиб чиқиш зарурияти мавжуд. Машғулотлар тугагандан сўнг эса шуғулланилган жой тозаловни талаб қилади. Чунки тозаланмаган зал шуғулланувчи соғлигига катта путр етказади, танани, спорт формаларини кирланишига сабаб бўлади.
Дарсни модций техник таъминлаш деганда, дарснинг оптимал зичлигини таъминлашга имкон берадиган, кўйилган комплекс вазифаларни тўлақонли хал қилиш учун гарантия берадиган, етарли даражадаги ўқув-тарбия жиҳозлари, анжомлари ва машғулот жойи назарда тутилган.
Охирги йилларда кўпчилик мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиларининг ташаббуси билан спорт заллари ва спорт майдонлари бирданига кўпчилик ўқувчи шуғулланиши мумкин б\;лган нестандарт жиҳозлар, анжомлар ва тренажерлар билан
жиҳозланмокда. Бундай жиҳозлардан фойдаланиш дарс зичлигини аҳамиятли даражада юкори эффектли ташкилий формасини вужудга келиши, охир окибат машғулотлар натижаларини ошишига олиб келмокда.
Do'stlaringiz bilan baham: |