Абдуллаев А. педагогика фанлари номзоди, доцент; Хонкелдиев Ш. Х. педагогика фанлари доктори, профессор


Жисмоний тарбия дарсининг вазифалари ва унга кўйилган талаблар



Download 431,58 Kb.
bet76/91
Sana03.04.2022
Hajmi431,58 Kb.
#526383
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   91
Bog'liq
JISMONIY TARBIYA NAZARIYASI VA USULIYATI XONKELDIYEV 2005

13.3.1. Жисмоний тарбия дарсининг вазифалари ва унга кўйилган талаблар
Жисмоний тарбияда педагогик жараённинг натижалари жисмоний тарбия дарсларида олиб бориладиган ўкув-тарбиявий ишларнинг сифатига боғлик. Бунга ҳар бир дарс замиридаги қатор вазифаларни хал этиш билан эришилади.
Жисмоний тарбия дарслари таълим бериш (ўқитиш), тарбиялаш ва соғломлаштиришдек жисмоний тарбия жараёнининг умумий вазифаларидан келиб чиқиб, ҳар бир дарс учун аниқ «Таништириш», «Ўзлаштириш», «мустаҳкамлаш», «Такомиллаштириш»дек мазмунга эга бўлган хусусий вазифаларни қўйиш ва уни ҳал қилишни назарда тутади.
Таълим бериш вазифалари болаларни жисмоний тарбия дастурда тавсия килинган машкларни бажаришга, ўрганилган машқларни мустаҳкамлаш ва тако.миллаштиришга, шунингдек, малака ва кўникмаларни ривожлантиришга ҳамда ўрганилган машкларни турли шароитда амалиётда кўллашга ўргатишга йўналтирилади. Таълим вазифаларини изчил равишда бажариш
жисмоний тарбия дастуридаги бутун ўқув материалларини изчил ва мустаҳкам ўрганишга олиб келади.
Таълимнинг айрим вазифаларини ҳал этиш учун нисбатан узок вақт ёки катор кетма-кет дарслар зарур вазифалар бошқа ҳилларини ҳал этиш учун эса бир дарснинг ўзи кифой килади. Масалан, арконга маълум усулда тирмашиб чиқиш ва уни бажаришда ҳаракатлар кетма-кетлигини бир дарснинг ўзида техник жиҳатдан мукаммал ўрганиб олиш мумкин эмас. Бу умумий вазифа, буни ҳал қилиш учун туркум дарслар лозим. Колаверса, шуғулланувчини ҳаракат координация™, жисмоний тайёргарлиги, ўзлаштириш қобилияти (кабул қилиши), ўзлаштирилаётган ҳаракатга ўхшаш ҳаракат заҳирасига хам боғлиқ.
Арконни оёқлари билан ушлаб тирмашиб чиқишга бир дарсда ўргатиш мумкин. Бу кичик хусусий вазифа бўлиб, уни мазкур дарснинг аниқ вазифаларидан бири сифатида ҳал қилинади. Таълимнинг вазифалари, юқоридагилардан ташқари ўқувчиларни жисмоний тарбия ва спорт, соғлиқни сақлаш, чиниқиш, жисмоний машқларни тўғри бажариш ҳақидаги назарий билимларини оширишлари билан хам ҳал килинади. Жисмоний тарбия дарсларида фақат таълим-тарбия эмас, балки инсоний фазилатлар — эътиборлилик, диккатини бошқара олиши, интизоми, иродаси, саранжомлилиги, мақсадга интилиши, мустақиллиги ва кийинчилдикларни енгишдаги катъийяти ва бошқаларни қўшиб тарбиялаш талаб килинади.
Соғломлаштириш вазифалари ҳам тарбия вазифалари каби ҳар бир дарсда хал этилиши лозим. Жисмоний тарбия дарсларини тўғри уюштириш ва ўтказиш тегишли кийим бош билан шуғулланишни, машғулотларнинг жойларида зарурий санитария-гигиена ҳолатини сақлаш ва риоя қилиш, дарсларни очиқ ҳавода ўтказилиши, соғломлаштириш вазифаларини ҳал этиш имкониятини яратади.



Download 431,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish