13.3.11. Жисмоний тарбия дарсини таҳлили
Ҳар кайси ўкитувчи ўзининг ва касбдошининг дарсини таҳлил қила олиш малакаси ва кўникмасига эга бўлиши зарур. Тўғри ташкил қилинган педагогик кузатиш ва дарснинг таҳлили жисмоний тарбия мугахассисини фикрлаш фаолиятини ва ўқитувчилик маҳоратини шаклланиши ва юксалишига замин яратиши амалда исботланган.
Таҳлил иккига: умумий ва махсус бўлади. даернинг умумий таҳлили деганда: дарс' зичлиги, дарсда жисмоний юкни бажарилиши ва дарснинг ўқув тарбиявий йўналишидаги компонентлари умумлаштириш орқали якуний бахрланиши тушунилади.
Одатда мактаб педагогика коллективи вакили, мактаб илмий бўлим мудири ёки мактаб директори дарсини алоҳида компонентини (ўқитувчи, ўкитувчи фаолиятини, дарсда ўзлаштириши ва шунга ўхшашларни...) ажратиб олиб дарсни айрим кисман таҳлил қилиш мумкин.
Таҳлилининг бу шакли дарс учун тўла баҳо бериш имконини бермайди.
/. Дарснинг гаҳлилиман мақсад:
- мактаб ўқитувчисининг иш фаолияти билан танишиш ва уни ўрганиш;
- мактабда жисмоний маданият фанини ўқитишнинг хрлатини ва ўқувчи назарий билимлари, амалий ҳаракат, малака ва кўникмаларни кандай даражадалигини ўрганиш;
- мактабда оммавий физкультура соғломлаштириш ва спорт ишларини уни боришини таҳлиллаш;
- илғор иш тажрибасини ўрганиш, умумлаштириш ва тарқатишдир.
Таҳлил учун дарсни кузатиш ва таҳлил натижаларини қайд қилиш осон жараён эмас. Амалда дарс таҳлили учун олдиндан саволлар ёзилган анкеталардан, чизмалардан, графиклардан, карточкалардан фойдаландик, бу таҳлилни юзакилигига йўл
кўймайди, дарсни туб мазмунин, қўйилган зазифаларни хал қилинишини тўғри баҳолашга шароит яратади.
2. Жисмоний маданият дарснии таҳлилида ёритилиш лозим бўлган масапалар:
- ўкитувчилар ва ўқувчиларнинг дарсга тайёргарлиги;
- дарснинг мазмунига, ташкил қилиниши, ўтказилишига тўла дарсни киритиш (тайёрлов) асосий ва якунлов қисмлари бўйича баҳо бериш;
- ўқитувчини ва ўқувчини фаолиятини баҳолаш;
- дарснинг ташкилий дақикасига унда қўлланиладиган иборалар, атомлар, нутқ, муомала, маданиятига баҳо бериш;
- дарснинг таҳлилини якуний матнга, ўқитувчига маслаҳат лозим бўлса тавсия ва кўрсатмалар.
3. Таҳлилчини дарс бошлангунча бажарадигаи ищлари. Таҳлил учун дарсни кузатилишини бошлангунча таҳлилчи
синфнинг педагогик характеристикаси, ўкувчиларнинг ёши, жисмоний ривожланганлиги, жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари, соғлигини ҳолати, ўзлаштириш, натижаларини ўрганади. Ўкитувчининг умумий ва касби бўйича иш стажи, ҳақида умумий бўлсада маълумот олади. Дарснинг ўтказиш жойи, муддати, дарсни мавзулари, режа графиги бўйича тартиб номери, рўйхат бўйича синф ўкувчиларининг (кизлар, болалар) сонини, дарснинг жадвал бўйича номери, дарсни бошланиши ва тугалланиши муддатларини килиш шарт.
4. Ўқувчиларни дарс давомидаги интизоми, хулқи, ўзларини тутиши ву уларнииг фаолиятини ташкил килишни ўзлаштирни таҳлили:
- жисмоний машкларни бажаришга ўкувчиларни муносабати, материалга қизиқишини уйғота олиш масалалари;
- дарс интизомини бузилиш сабаблари;
- дарсга ўқитувчини муносабати;
- ўкитувчининг кўрсатма ва буйруқларини ишораси;
- онглилик-фаоллик даражаси;
- ўқувчиларни машқ бажаришларини баҳолаш (ритм, сурат, темп, интенсивлик меъёр);
- дарсда уларнинг ҳакалик, навбатчилик ва группаларга бош бўлишдек мажбуриятларини бажаришга муносабатлари.
5. дарсда ўкитувчининг раҳбарлик роли, ўзини тутиши ва фаолиятини таҳлили;
Рахбарлик роли: ўзига ишониш, катъият, тиришқоқлиги, талабчанлиги, ўкувчилар орасида обрўйи, улар билан мулоқоти ва уларга муносабати, синфни кўлда тутиши.
Ўзини тутиши: бардамлиги (эмоционал ҳолати), сусткашлиги, ўзини тарбиялаш, болаларга нисбатан зийраклиги, сезгирлиги, ишчанлик фазилати.
Нуқти. овози, буюруқларини, кўрсатмаларини, тўғрилиги, муомала ва нутқ маданияти.
Ўқитувчининг ташки қиёфаси: кийим бош (спор формаси), хипчанлиги, эпчиллиги, қомати.
Ўкитувчининг уқувчи билан яккама-якка мулоқати: активлиги, пассивлиги (сустлиги), ишончи, дадиллиги, катъиян, улгуриши.
6. Физкультура дарсида тарбиявий ишни амалга оширилиши: диккатни тартибланишни ва машқни бажарилишига қизиқиш уйғотиш, интизом, каттиқ тутиш, ўртоқлик, коллективизм ва бошка сифатлар. Ахлоқий тарбияннг хилма-хил услубланишидан фойдалана олиш (тушунтира олиш, ишонтира олиш, маълум ахлок нормаларига риоя қилишга ўргати олиши, рағбатлантириш ва бошқалар) уларнинг мақсадга мувофиқлиги, унумлиги.
Ўкув предмети бўйича дунёқарашини шакллантириш, ҳаракат малакаси ва кўникмасини шакллантиришига боғлиқ бўлган билимлар билан таъминлаши. дарс жараёни давомида физкультура активини тайёрлаш, ўқитувчини машғулотларидан озод қилинган ўкувчилар билан ишлаши.
7. Таҳлилчини савиясини таҳлилини сифатига таъсири: Дарсни кузатиш ва унинг таҳлилини кўп қиррали жараён бўлиб, ўқув тарбия фаолиятини барча томонларини кўз ўнгида тутиш учун, маъсул даражадаги билим ва кўникмаларга эга бўлиш талабини қўяди.
Кузатилганки, бир вактни ўзида моҳиятига етиб ва баҳолаш мавжуд вазият (ҳолат) учун мақсадга мое келадиган қарорни назарда тутиб, фикр айта олиш дарс ўтказаёган ўкитувчи фикрини ўқий олиш (у нима қилмоқчи), тавсиянома белгилаш, хужжатларни кузатиш протоколларидан, режалар сурок, варақалари ва бошқаларни тўғри тузата олиш ва ундан фойдаланиш. Дарсга бериладиган тавсияномадаги маслаҳатларни, матнини тушунарлилиги масалалари таҳлилини сифатига таъсир этади. 5из куйидаги фойдаланишга тавсия килаётган дарс педагогик таҳлилнинг тайёр схемаси физкультура методислари,
метод бирлашмалар бошлиқлари, вилоят, ноҳия, шаҳар, халқ таълими назоратчилари, умумтаълим мактабларининг жисмоний маданият фани ўкитувчилари ва олийгоҳларининг жисмоний тарбия куллиёти талабалари билан амалиётда бир неча йил давомида кўринди ва иш жараёнида қўллаш мумкин деган хулосага келинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |