Иқтидорли талабаларнинг мустақил таълим фаолиятини
ташкил этиш
Фанлардан юқори рейтинг кўрсаткичига эга, махсус (фан соҳалари бўйича) синовлардан муваффақиятли ўтган ҳамда илмий-тадқиқотлар олиб боришга, чет тили, ахборот технологиялари, фундаментал ва махсус фанларни чуқурлаштирилган дастур асосида ўқишга мойиллиги бор ва «Иқтидорли талаба» деб тан олинган талабаларга факультет илмий кенгашининг тавсиясига кўра институт ректорининг буйруғига асосан чуқурлаштирилган мақсадли машғулотлар ташкил қилинади.
Таълим олаётган фан соҳалари бўйича махсус синовлар натижаларига ва факультет Илмий Кенгаши қарорига асосан иқтидорли талабалар гуруҳлари ташкил шакллантирилади ҳамда чуқурлаштирилган мақсадли мустақил машғулотлар ташкил этилади. Чуқурлаштирилган мустақил машғулотлар ўқув дастури асосида амалга оширилади.
Чуқурлаштирилган мақсадли мустақил машғулотларнинг ўқув дастури, умумий (асосий) ўқув дастурига қўшимчалар киритиш йўли билан ўқув бўлими, деканатлар ва кафедралар ҳамкорлигида иқтидорли талабаларнинг қобилиятларини эътиборга олган ҳолда ҳар ўқув йилининг бошида (20-сентябргача) тузилади ва институт ректори тасдиғига киритилади.
Танлаб олинган фанлардан мустақил ўқитишни чуқурлаштириш (чуқур билим бериш) талабаларнинг қобилиятларини эътиборга олган ҳолда ушбу фанлар ўқув дастурларини кенгайтириш ҳисобига бўлиши мумкин. Иқтидорли талабаларни ўқитишни ташкил этиш уларда мустақил таълим олиш кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиши шарт.
Илмий раҳбар (устоз) иқтидорли талаба ва чуқурлаштирилган ҳолда ўрганилиши назарда тутилган фан ўқитувчилари билан ҳамкорликда махсус дастур ва тематик режа тузади.
Иқтидорли талабалар билан ўқув машғулотлари давра суҳбатлари, берилган шахсий топширикларнинг муҳокамаси, семинарлар ва талабаларни қизиктиришга йўналтирилган бошқа шаклларда олиб борилади.
Иқтидорли талабалар учун институт ахборот ресурс марказидан, халқаро маълумотлар баъзаларидан фойдаланиш учун барча шароитлар яратилади.
Иқтидорли талабаларга факультет ва кафедралар тавсиясига кўра ва илмий раҳбар тайинланади. Устоз ўзининг шогирди билан ҳамкорликда олиб борадиган, ўқув йилининг сўнггида эришилиши кутилаётган натижалар режасини тузади ва ушбу режа факультет Илмий кенгашида тасдиқланади.
Факультет илмий кенгаши ҳар бир иқтидорли талабанинг 1 йиллик фаолият иш режасини тасдиклайди. Факультет илмий кенгаши ўқув йили давомида камида бир марта илмий раҳбарнинг ёки зарур бўлган ҳолда иқтидорли талабанинг ўқув ва ижодий режаларини бажарилиши ҳақидаги ҳисоботларини муҳокама қилади. Устознинг талаба билан ҳамкорликда олиб борган ишлари натижалари қониқарли эмас деб топилса, уларга зарур тавсиялар берилади ёки талабани иқтидорли талабалар сафидан четлатиш ҳақида факультет декани Илмий Кенгаш қарори билан Илмий ишлар ва инновациялар проректорига тавсия беради.
Бўлим иқтидорли талабаларнинг ўқув ва ижодий ишларини режа бўйича боришини, кафедраларда талабага ҳамма ўқиш шароитларни яратилишини назорат қилиб боради. Кафедра ва талабанинг устози ҳамкорликда талабага назорат ишлари, курс ишлари ва бошқа ўқув ишларини топшириш муддатларини белгилайди.
Махсус дастур асосида ўқитилаётган иқтидорли талаба билан ҳамкорликда ва унинг ижодий режасини эътиборга олган ҳолда фанлар бўйича жорий, оралиқ ва якуний назоратларни топшириш, ўқув дастурини бажариш усуллари белгиланади, талаба фанларни ўзлаштириши учун керакли адабиётлар, услубий қўлланмалар, техник воситалар билан таъминланади, уларга фанлардан маслаҳатчи ўқитувчи белгиланади ва топшириқ, назорат белгиланган муддатда қабул қилиб олинади.
Чуқурлаштирилган фанлар бўйича машғулотлар махсус жадвал асосида илмий рахбар ёки маслаҳатчи билан ҳамкорликда берилган шахсий топширикларнинг бажарилиш ҳолатига қараб белгиланади.
Чуқурлаштирилган ўқув дастури бўйича, юқори рейтинг кўрсаткичларига эга талабалар ва самарали меҳнат қилиб юқори кўрсаткичларга эришган профессор –ўқитувчилар ўрнатилган қоидалар бўйича такдирланишга тавсия этиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |